Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 04 Июн 2015 Кӯришлар: 2194
Печат

 

fuqarolik burchiМамлакатимиз жанубида жойлашган Шаҳритуз ноҳиясининг 30 гектардан зиёдроқ ҳудудида қўриқхона ташкил этилди. Ноҳия ҳукумати раиси имзо чеккан махсус буйруқ асосида энди бу жойларда ёввойи қушлар ҳамда ҳайвонларнинг айрим турлари парвариш қилинади ва улар сонини кўпайтириш назарда тутилган. Бу тажрибалар синчиклаб ўрганилиб,  биологик хилма-хиллик таъминланишига умид қилинмоқда.

Эзгу орзу-умидлар билан иш бошлаган ноҳия овчилик ва балиқчилик жамияти мутахассислари  бу минтақанинг ўзига хос табиий муҳитини жонлантиришга бел боғладилар. Шу мақсадлар йўлида бу ердаги фауна ва флора хилма-хиллигига эришиш мўлжалланмоқда. 25 дашт товуғи, 13 та ёввойи чўчқа, ёввойи қуёндан ўнтаси шу кеча-кундуз  бу кенгликларда парвариш қилиняпти. Уларнинг эркин ҳаракати учун барча шароитлар яратилган бўлиб, бу иш жараёни давом этмоқда. Шу билан бирга, минтақада улар сонини  кўпайтириш қатъий назорат остига олинган. Жумабек Халилов, Рустам Жўрақулов ва Акмал Жўрақулов  сингари назоратчилар фаолияти таҳсинга лойиқ бўлмоқда.

Овчилар қароргоҳлари Боботоғ ҳудудларида ҳам мавжуддир. Тоғлар ҳамда адирлар қўйнида ёввойи чўчқалар, жайра, тоғ эчкилари, бошқа ёввойи жонзотларни кўпайтириш ва назорат қилиш йўлга қўйилмоқда. Айниқса, ёввойи ҳолда кўпаяётган какликлар, чил, булбуллар, каптарларга ҳавасингиз келади. Мафтункор она-табиат бойликларини авайлаб-асраш ва уни сақлаш жараёни давом этар экан, 17 минг гектардан кўпроқ майдонни эгаллаб турган бу овчилик ҳудудида яшнаб ўсаётган арча, бодом, писта ва бошқа дов-дарахтлар сони йилдан-йилга кўпайтирилмоқда.

«Боботоғ» минтақаси бош назоратчиси Тўйли Холматов, назоратчи Салим Холматов ва бошқаларнинг ўз касбига нисбатан чексиз садоқатларини таъкидлаш лозим. Ўз фуқаролик бурчини яхши англаб етган бундай инсонлар эл-юрт олдидаги хизматлари учун ҳамюртлари томонидан қадрланиши шубҳасиздир.

Жўра Назаров номли қишлоқ жамоатининг «Шўркўл» минтақасида жойлашган овчилар қароргоҳида ҳам ёввойи ҳайвонлар ва қушлар сонини кўпайтириш, уларга табиий муҳит яратиш ва парваришлаш тадбирлари амалга ошириляпти. 73 гектар майдонда худди шундай шароитлар муҳайё қилинганлиги фикримиз далилидир.

Балиқларнинг табиий кўпайишлари учун ноҳия овчилари ва балиқчилари жамияти маълум чора-тадбирлар белгилаб, уларни собитқадамлик билан амалга оширмоқдалар. Бироқ, бу соҳада ҳам баъзи бир камчиликлар, қонунга хилоф ишлар учраб турибдики, буни ҳам қайд этиш лозим. Жумладан, ўтган йилнинг ўзида электр токи ҳосил этувчи иккита автоном ускуна, иккита электр токи қўшиладиган балиқ қармоғи мусодара қилинди.

-217 нафар аъзомиз бор,- деди суҳбатда жамият раиси Бердимурод Жўрақулов. -Уларнинг кўпчилиги  табиатни асрашга оид мавзуларда ноҳия умумтаълим мактаблари, қишлоқ жамоатчилиги наздида чиқиш қилмоқдалар. Шундай ибратли тадбирлар Хўжадурбод қишлоқ жамоатининг Чўянчи аҳоли яшаш нуқтасида жойлашган умумтаълим муассасасида ҳам уюштирилди.

Ёш овчи ва балиқчиларни тарбиялаш иш усулларини уларнинг фаолиятларида жорий этишга эътибор оширилмоқда. Жумладан, Тоҳир Холмирзаев, Боймаҳмад Ҳусейнов каби тажрибага эга инсонлар нафақат шахсий ибрат намунаси, балки ишга ижодий ёндашув усулларини ҳам ёш назоратчиларга тинимсиз равишда ўргатиб келяптилар.

Ёшларни табиат сир-асрорларидан воқиф этиш, табиат ва ҳайвонот дунёсини асраш анъаналарини давом эттиришни таъминлаш сари жиддий қадамлар қўйилмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, Шаҳритуз ноҳияси овчилари учун фаолиятни йўлга қўйиш ва режалаштириш соҳасидаги умумий назоратни олиб боришда махсус иш кабинети ажратиб берилди. Жамият аъзолари бу ерга тез-тез ташриф буюришиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга ишончли тарзда жавоб олишяпти.

-Ноҳиямиз жанубдан шимолгача 100 километрдан ортиқ масофада ястаниб ётибди, - деб ўз фикрини баён этди ноҳия ҳукумати раиси биз билан бўлган суҳбатларидан бирида. Ноҳия аҳли муҳтарам Президентимиз сиёсатини қўллаб-қувватлаб, ватанимизнинг ҳар бир гўшасини обод этиш йўлида меҳнат қилишяпти…

Ҳа, Шаҳритуз ноҳиясида бўлсангиз, бу фикрларга, албатта, қўшиласиз. Шукрки,  тинчлик, бунёдкорлик, келажакка қатъий ишонч ватандошларимиз қалбидан мустаҳкам ўрин олаётир. Бу эса, ҳар биримизнинг қалбимизда она-юртга чексиз эҳтиром туйғусини уйғотади.

 

Толмас Бўриев,

Шаҳритуз ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Шукрким, муҳаббат яшар кўнглимда!

 

Акбар Абдулло 1950 йил 9 июнда Хатлон вилоятининг Шўрообод (ҳозирги Шамсиддин Шоҳин) ноҳияси Даштижум қишлоғида туғилган. Восе ноҳиясидаги ўрта умутаълим муассасасини тугатгач, Душанбе шаҳридаги Индустриал педагогика техникумида таҳсил олган. 1972-1976 йилларда Совет Иттифоқи Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳридаги Олий мактабини битирган.

Муфассал...

Интенсив боғлар: орзудан амалгача

 

Бугунги кунда республикамиз бўйлаб интенсив боғлар яратиш кенг қўлланилмоқда. Биз ҳам интенсив боғ учун мўлжалланган икки туп нок дарахтининг парвариши билан танишдик. Нок дарахтининг қадди пастроқ бўлишига қарамасдан шиғил ҳосилга кирган пайт эди.

- То мевалар пишгунича бир ой муддат бор, - деди нок дарахти агротехникаси қоидаларини обдон ўрганган боғбон.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2517067

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9981960
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1165
3003
1165
9960827
17930
100591
9981960

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 07-09-2026 08:40:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015