Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 31 Декабр 2019 Кӯришлар: 378
Печат

 

xujand 2019Вилоят маркази - Хўжанд шаҳрида йил давомида халқ хўжалигининг ҳар бир соҳасида ривожланиш бўлганини кўриш мумкин. Масалан, шаҳар саноатчилари ўтган йилдагига қараганда деярли 150 миллион сомонийлик кўп маҳсулот ишлаб чиқаришга муваффақ бўлдилар. Ҳозирда шаҳардаги катта-кичик корхоналар сони 168тага етди. Хўжандлик саноатчилар тўртинчи миллий мақсад - мамлакатни тез суратда саноатлаштириш йўлида янги-янги шахдам қадамлар

ташлашмоқда. Шаҳардаги 16та корхона маҳсулотларига хорижий давлатларда талабот кучаймоқда. Буни жорий йилда хўжандлик саноатчилар чет элга 205 миллион сомонийликдан ортиқроқ маҳсулот жўнатганларида ҳам кўриш мумкин. Айни бир пайтда хориждан келтириладиган маҳсулотларни алмаштира оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Жорий йилда 305 миллион сомонийликдан кўпроқ ана шундай маҳсулотлар тайёрланди.

Жорий йилда шаҳарда 12та янги саноат корхонаси иш бошлади. Бунинг натижасида 300 нафарга яқин киши доимий иш билан таъминланди. "Зервеко" ва "Санги Хоро" саноат корхоналарининг ишга тушиши билан хориждан келтирилган кўпгина маҳсулотларга эҳтиёж қолмади.

 

Ёшлар: "Террорчилик ва экстремизмга йўл йўқ!"

Вилоятнинг турли шаҳарларида террорчилик ва экстремизмга қарши тадбирлар бўлиб ўтар экан, унинг қатнашчилари Паёмдаги чорловни тез-тез тилга олишди.

Бўстон шаҳри ёшлари иштирокида ўтган тадбирда йигит-қизларнинг қўлларида "Йўқолсин террорчилик!", "Экстремизм ва террорчиликни қоралаймиз!" "Хиёнатчининг ватани йўқ!" каби шиорларни кўриш мумкин эди. Мазкур тадбир "Террорчиликсиз ва экстремизмсиз келажак бунёд этамиз!" шиори остида ўтди. Бу тадбирда фақат бўстонлик ёшлар эмас, Хўжанд шаҳри, Бобожон Ғафуров ноҳияси ва вилоятнинг бошқа шаҳар-қишлоқларидан келган минглаб йигит-қизлар иштирок этишди.

Хўжанддаги Ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат давлат дорилфунуни ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Мирзожон Мирзобоев бузғунчи гуруҳлар билимсиз, иродаси суст, дунёқараши тор бўлган ёшларни ўз тузоқларига илинтириш учун уринишларини айтди. Бунда уларнинг интернетдан ҳам фойдаланаётганликларини таъкидлади.

 

Деваштичда "Халқ овози" мухлислари кўп

Вилоятдаги яна бир ноҳияда "Халқ овози" газетасига Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати томонидан тасдиқланган режа-топшириқ бажарилди. Деваштичлик "Халқ овози" мухлисларидан 300 нафари йил давомида ўзлари учун севимли газеталарини ўқиш имкониятини яратиб қўйишди.

- Бу йилги обуна мавсуми ҳар қачонгидан кўра уюшқоқлик билан ўтди, республика, вилоят газеталарининг аксариятига тўлиқ обуна бўлинди - дейди Деваштич ноҳияси почта алоқаси маркази ходими, обуна бўйича мутасадди Садорат Рофиева. - Бунинг биринчи сабаби одамларимизнинг вақтли матбуотнинг инсон маънавий бойлигини ошириш, дунёқарашини кенгайтиришдаги ўрнини яхшироқ ҳис этганлари, мамлакат, вилоят ва ноҳия ҳаётидан, янгиликлардан хабардор бўлишни истаётганлари бўлса, иккинчидан, ноҳиямиз раиси Сулаймон Зиёзоданинг бу муҳим сиёсий маъракага бевосита эътибор берганлиги, бош-қош бўлганлиги бўлди.

- Бизнинг жамоатимиз қишлоқларида "Халқ овози"нинг мухлислари кўп. Чунки бу газетада ҳаётнинг ҳамма томонларини қамраб олган қизиқарли, ўқимишли материаллар берилади, - дейди Яхтан қишлоқ жамоати раиси Самад Махмадиев. - Масалан, жорий йилда Яхтандаги ободончиликлар ҳақида берилган мақолани қўлма-қўл қилиб ўқидик.

 

Тадбиркор бор жойда...

"2019 йилнинг энг яхши тадбиркори" вилоят танлови ғолибларини тақдирлаш тантанаси бўлиб ўтди.

Вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзода сўзга чиқар экан, тадбиркорларнинг халқ хўжалигини ривожлантиришда муҳим ўрин тутаётганлигини қайд қилди. У ватанпарвар тадбиркорларнинг саъй-ҳаракати билан янги-янги ишлаб чиқариш ва ижтимоий иншоотлар бунёд этилаётганини алоҳида таъкидлади. Жумладан, Бўстон шаҳрида "Суғдполитекс" МЧЖ томонидан полиэтилен инновацион ишлаб чиқариш корхонаси,   Гулистон шаҳрида "Маҳмуд Ко" МЧЖ томонидан йилига 60 тонна арматура тайёрлаш иқтидорига эга корхона, Спитамен ноҳиясида "Истиқлолият 25 йиллиги" МЧЖ томонидан ёғ ишлаб чиқариш корхонаси, Жаббор Расулов ноҳиясида "Органик Ян" масъулияти чекланган жамияти томонидан йигирув фабрикаси ишга туширилди.

Расмий маълумотларга кўра, йилнинг ўтган 11 ойида вилоят тадбиркорлари томонидан 293 миллион сомонийлик турли иншоотлар бунёд этилган.

Танлов ғолибларига давлат ҳокимияти вилоят ижроия органининг мукофотлари берилди. Жумладан, ўз йўналишларида ғолиб топилган Шоира Содиқова,   Қурбони Алимардон, Нурбиби Ҳожиева,   Дадахон Очиловлар мукофот соҳиби бўлишди.

 

Адиб хотираси ўчмайди

Камол Хўжандий номли театр биносида Тожикистон Халқ ёзувчиси, Абу Абдулло Рудакий номли Давлат мукофоти лауреати Раҳим Жалилнинг 110 йиллигига бағишланган хотира кечаси ўтказилди.

Раҳим Жалил ўз ижодини шеър ёзишдан бошлаган. Сўнгра насрий асарлар ёзиш билан шуғулланган. Унинг "Ўлмас одамлар", "Шўроб" романлари китобхонларга яхши таниш.

Хотира кечасида сўзга чиққан вилоят раиси муовини Зайнура Азимий, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи наср бўлими бошлиғи Равшан Махсумзод, Тожикистон Халқ шоири Аҳмаджон Раҳматзод, адабиётшунос олим Неъматжон Файзуллаев Раҳим Жалилнинг тожик адабиётига қўшган улкан ҳиссаси, унинг бадиий маҳорати ҳақида гапиришди. Адиб билан бирга ишлаган шоирлар Саидамин Жило, Муаттара Ғаниевалар унинг Хўжандда Мирзо Турсунзода ва Муҳиддин Аминзода музейларини очишдаги хизматлари, ёш ижодкорларга ғамхўрлиги, инсоний хислатлари ҳақида тўхталишди.

Хотира кечасида Раҳим Жалил драмаси асосида саҳналаштирилган "Хожа Камол" пйесасидан саҳна, ижодкор шеърларига басталанган қўшиқлар ижро этилди.

Шу куни Хўжанддаги Раҳим Жалил номли мактаб-гимназияда ижодкор музейи очилди. Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи Суғд вилояти бўлими янги музейга 20 минг сомонийлик китоб туҳфа этди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2020 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Шонли етти йил самараси

 

Ёхуд "Тожикистон ва жаҳон" кўрсатувига оид мулоҳазалар

Азиз Ватанимиз мустақилликка эришгандан сўнг, барча соҳаларда юз бергани каби оммавий ахборот воситалари жабҳасида ҳам улкан ўзгаришлар юз берди. Истиқлолиятнинг илк йиллариданоқ мамлакатимизда Ҳукумат нашрияларидан ташқари хусусий газета-журналлар нашр этила бошланди. Шунингдек, мамлакат ахборот муҳитида бир қатор радиотўлқинлар мавж ура бошлади. Юз бераётган ўзгаришлар бошида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси

Муфассал...

Яхши қўшничилик тамойиллари

 

Улуғ устоз Абдулла Қодирий айтганларидек, мозийга қайтиб иш кўриш хайрлидир. Зотан, киши мозийдан ибратланиб, ўзининг келажаги учун яхши ва мустаҳкам пойдевор қуриши мумкин. Айниқса, бу икки мамлакатнинг ўзаро муносабатларига тегишли бўлса, унда бу пойдевор то қиёмат пойдор бўлади, ё насиб!

Илдизи тарих қаъридан сув ичган тожик-ўзбек дўстлигига янги аср

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
878725

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

3502252
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1794
4459
6253
3465263
67456
97897
3502252

Сизнинг IPнгиз: 3.210.201.170
Бугун: 20-10-2020 08:26:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015