Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 10 Январ 2019 Кӯришлар: 165
Печат

 

boxtar 2019Тожикистон давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олишга тайёргарлик тадбирлари доирасида Бохтар шаҳрида 268та иншоот бунёд этилиши кўзда тутилган. Жумладан, ўтган йили 19та иншоот қурилиши бошланиб, уларнинг 10таси фойдаланишга топширилди.

Давлат ҳокимияти Бохтар шаҳри ижроия органидан хабар беришларича, У. Хайём кўчасида биринчи қаватида хизмат кўрсатиш маркази жойлашган

9 қаватли, Борбад маҳалласида 5 қаватли, Ургутмаҳаллада хизмат кўрсатиш маркази мавжуд 4 қаватли, «Дўстии халқҳо» маҳалласида 2та 5 қаватли истиқомат уйлари, С. Айний маҳалласида «Суман» табобат-ташхис маркази фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, бу даврда аҳоли, тадбиркорлар ва ширкатлар томонидан 10625 квадрат метрли 23та истиқомат манзиллари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур иншоотлар фойдаланишга топширилиши туфайли, 254та янги иш жойлари таъсис этилди.

Масъулларнинг маълумотига кўра, айни пайтда шаҳар ҳудудида қурилиши давом этаётган истиқомат уйлари, маъмурий, хизмат кўрсатиш, таълим ва спорт иншоотлари 61тани ташкил этади.

 

Чакан - миллий ҳунар маҳсули

Давлат ҳокимияти Левакант шаҳри ижроия органи ва маҳаллий тадбиркорлар қўллаб-қувватлаши билан левакантлик ёш тадбиркор аёл Манижа Мўминова илгари «Дугоналар» номи билан танилган ва эндиликда «Чакан – Ватан чеҳраси» номини олган тўгарагини ўтказди. У БМТнинг маориф, илм ва маданият бўлими – ЮНЕСКОнинг 13-конференциясида чаканнинг «Инсоният номоддий маданий мероси» сифатида эътироф этилганлигига бағишланди. Тўгаракда Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилидаги ютуқлар ва хотин-қизларнинг ҳунармандчилигига доир бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Ҳунарманд аёллар Зебо Баротова, Гулжаҳон Мадудова, Раъно Қурбонова, Барно Шамсова, Парчиной Ашурова, Момажон Давлатова ва бошқалар ўзларининг қўл ҳунарлари маҳсули бўлган маҳсулотларни номойишга қўйишди ва ёш қизларни момолар ҳунарларини ўрганишга даъват этишди.

Тўгаракда, айниқса, замонавий чаканнинг турли тарзда кашталанганлари иштирокчиларнинг диққатини ўзига жалб этди. Тадбирда шеърлар қироат қилиниши, ашула ва рақслар ижро этилиши унга байрамона руҳ бағишлади.

 

Тил – миллат бойлиги

Хатлон вилоятида давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи, Маориф ва илм бошқармаси, Телевидение ва радио идораси ҳамда Ёшлар билан ишлаш ва спорт бошқармаси қўллаб-қувватлашлари билан «Тил – миллат бойлиги» шоу-танлови ўтказилмоқда. Тадбирни ташкил этишдан мақсад «Тожикистон Республикаси Давлат тили тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонунининг ҳаётга татбиқ этилиши, илм ва маориф, ҳунармандчиликни тарғиб этиш, классик ва замонавий шоирлар ижодига юз буриш, тил билиш, шеърхонлик завқини ошириш, давлат тилини тоза сақлаш ва келгуси авлодни ўзликни англаш руҳида тарбиялашдан иборатдир.

Шоу-танловда вилоят шаҳар ва ноҳияларида фаолият кўрсатаётган давлат ва хусусий гимназиялар, Президент мактаб ва лицейлари ўқувчилари иштирок этишади. Мазкур шоу-танловнинг навбатдаги босқичида Кўшониён ноҳиясидаги 3-давлат гимназияси ўқувчилари иштирок этиб, 56,5 хол тўплашга муваффақ бўлишди. Шоу-танлов давом этмоқда.

 

Хитойликлар билан ҳамкорликлар истиқболи

Хитойнинг «Sinohydro» ширкати Левакант шаҳри 1-ўрта умумтаълим муассасаси ўқувчиларига китоб, сўмка, футбол тўпи ва бошқа ўқув қуроллари тақдим этишди.

Совғаларни топшириш жараёнида ўқувчилар ўртасида Хитой тарихи ва маданиятига бағишланган танлов ўтказилди. «Sinohydro» ширкатининг вакили хонум Хуан Лингвей келгусида шундай совғалар бошқа ўқув муассасалари ўқувчиларига ҳам топширилиши режалаштирилганлигини айтди. Ширкат вакили берган маълумотга кўра, хитойликлар учта таълим муассасаси бинолари қурилишини давом эттиради.

Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги билан «Sinohydro» ширкати ўртасида ўтган йилнинг июл ойида ҳамкорлик тўғрисида ҳужжатлар имзоланганди. Унга кўра, Хитойнинг «Power China» ширкати Данғара ноҳияси, Бохтар ва Левакант шаҳарларида 2560 ўқувчи таълим-тарбия олишига мўлжалланган учта мактаб қуриб беради. Бу лойиҳаларнинг умумий қиймати 3,5 миллион Америка долларига тенгдир.

 

Ихтирочилар танлови

Яқинда «Тожикагролизинг» ДУКнинг Восе ноҳияси Абди Авазов номидаги қишлоқ жамоати ҳудудида жойлашган минтақавий идорасининг ташаббуси билан Кўлоб минтақаси шаҳар ва ноҳияларидан бўлган ихтирочилар ўртасида қишлоқ хўжалиги техникалари ва иш қуролларига бағишланган танлов ўтказилди. Минтақанинг турли ёшдаги ихтирочилари тадбир иштирокчилари эътиборига ўзлари яратган маҳсулотларни ҳавола этишди. Танловда минтақа ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчилари фаоллик кўрсатиб, уларнинг қўлда ясаган маҳсулотлари иштирокчиларга манзур бўлди. Балжувон ва Восе ноҳиясидан бўлган катта ёшли ихтирочилар фойдаланишдан қолган техникалар эҳтиёт қисмларидан ясаган кичик тракторларини намойишга қўйишиб, танлов иштирокчиларининг юксак баҳоларига сазовор бўлдилар.

«Тожикагролизинг» ДУК раҳбари Юсуф Акрамзода ва Восе ноҳияси раиси Мусо Ғафурзодалар минтақанинг ихтирочилари ишларига юқори баҳо бериб, уларни ифтихорнома ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирлашди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июл 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Бунёдкорликлар самараси

Азиз Тожикистонимизда мустақиллик йиллари йўлга қўйилган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари, дарҳақиқат, фахрланишга арзийди. Айниқса, коммуникация  соҳасида қўлга киритган ютуқларимиз қувонарлидир. Ўлкамизнинг турли минтақаларини бир-бири билан боғлайдиган йўлларнинг замонавийлиги, йўл қурилиши барча талабларига жавоб бериши, шубҳасиз, тараққиётимизга хизмат қилиши табиий.

Муфассал...

«Роғун» - манфаати инсониятга етувчи иншоот

 

Азиз ватанимиз истиқлолиятга эришгандан сўнг, барча соҳаларда илгари силжишлар, ривожланиш юз бериб, порлоқ келажак сари шахдам қадамлар ташлана бошланди. Давлатимиз ва республика Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида истиқлолият даврида эришилган муваффақиятлар сифатида «Сангтўда-1», «Сангтўда-2», «Помир-1», «Душанбе-2» иссиқлик – энергия маркази, «Қўрғонтепа-Кўлоб» темир йўли, Қулма-Қароқурум автомобил

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
764
Мақолаларни кӯрганлар сони
452785

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2182373
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
736
1216
3334
2167455
36066
8521
2182373

Сизнинг IPнгиз: 54.211.135.32
Бугун: 24-07-2019 12:04:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015