Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 21 Декабр 2017 Кӯришлар: 1462
Печат

 

qurgan 2017 21Қўрғонтепа шаҳрида вилоят раиси ўринбосари Умед Зоҳирзода раҳбарлигида Қишга тайёргарлик ва уни ўтказиш штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисда вилоят шаҳар ва ноҳиялари штаблари бошлиқлари иштирок этишди.

Йиғилишда Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг «2017-2018 йиллар кузги-қишки мавсумида республика иқтисодий ва ижтимоий соҳаларини

мунтазам фаолият учун ўз вақтида тайёрлаш тўғрисида»ги қарорига эътибор қаратилди.

Вилоят иқтисодий ва ижтимоий соҳаларининг 2017-2018 йиллар қишки мавсумига тайёргарлик ҳолатини назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳи бошлиқлари Ш. Маҳмадалиева ва Т. Исматова бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот беришди.

- Вилоят барча шаҳар ва ноҳияларида кўмир, ўтин, дизел ёнилғиси, озуқа, чорва учун дағал хашак ва ем етарлича захира қилинган, - деди вилоят раиси ўринбосари У. Зоҳирзода.

У йиғилиш қатнашчиларига ферма ва кашарларни таъмирлаш ҳамда тиклаш, саноат корхоналарининг мунтазам фаолиятини таъминлаш, фойдаланилган электроэнергия ва газ маблағларини ўз вақтида жамғариш ишларига эътибор қаратиш лозимлигини уқтириб ўтди.

 

Данғарада янги корхона

Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода иштирокида Данғара ноҳиясида чорва ва парранда учун озуқа тайёрлаш заводи ишга туширилди.

Мазкур корхона вилоятда ягонадир. Корхона маҳсулоти чорвачилик, айниқса, паррандачилик соҳасидаги мавжуд муаммолар ечимига хизмат қилиши, табиий. Ноҳияда озуқа хом ашёси етарли бўлиб, заводнинг мунтазам фаолият қилиши учун кенг имкониятлар мавжуд. Бу ҳақда давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ахборот-таҳлил бўлимидан хабар беришди.

 

Стипендиатлар билан учрашув

Тожикистон Республикаси Футбол федерацияси раиси Рустами Эмомалининг қўллаб-қувватлаши билан Хатлон вилоятидан Президент стипендияларини олувчи талабаларнинг учрашуви Қўрғонтепа шаҳридаги Тиббиёт коллежида бўлиб ўтди.

Учрашувда Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар ва спорт комитети раиси Аҳтам Абдуллозода ҳамда вилоят Ёшлар ва спорт бошқармаси бошлиғи Жамолиддин Исматуллозода иштирок этди.

Учрашув жараёнида Тожикистон Республикаси Президенти стипендиясини олувчи талабаларга шаҳодатнома ва пул мукофотлари топширилди.

Айни пайтда Хатлон вилоятида 108 нафар талаба Тожикистон Республикаси Президенти стипендиясини олади. Вилоят раиси стипендиясини олувчи ёшлар 35 нафарни ташкил этади. Бундан ташқари, 521 нафар талаба шаҳар ва ноҳиялар раислари стипендиясини олмоқда.

 

Кузги ғалла экиш бўйича семинар

Восе ноҳияси Гулистон қишлоқ жамоатидаги Олимтой минтақасида «Кузги ғалла экишнинг замонавий технологияси» мавзусида минтақавий семинар-йиғилиш бўлиб ўтди. Семинар Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ҳамда давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органининг биргаликдаги ташаббуслари билан ўтказилди.

Семинар-йиғилишда Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Маҳмадтоир Зокиров, Қишлоқ хўжалиги вазири Иззатулло Сатторий, Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода, вилоят ноҳиялари раислари иштирок этишди. Тадбир қатнашчилари мазкур мавзу юзасидан фикр ва тажриба алмашишди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Саодатли келажак сари бунёдкорона қадамлар

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган бунёдкорлик сиёсати туфайли, мамлакатимизнинг барча гўшаларида ободончилик ишлари яхши йўлга қўйилганлигига ҳар бир юртдошимиз гувоҳ бўлмоқда. Шамсиддин Шоҳин (собиқ Шўрообод) ноҳияси истиқлолиятнинг илк йилида қайтадан ташкил этилган бўлиб, мустақиллик йилларида бу ерда кенг миқёсда

Муфассал...

Ҳар замон истар замони бўлса тинч…

 

Тугун

Келарсан мунча инқиллиб, букик қаддинг тугунингдан,

Юкинг оғир. Нима топдинг, нима олдинг бугунингдан?

Не уйларга бориб келдинг, не кўйларга бориб келдинг,

Нима бердинг, нима олдинг саҳар, туш, кечқурунингдан?

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2086588

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151649
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1169
2101
9575
8112414
1169
89570
8151649

Сизнинг IPнгиз: 3.146.37.183
Бугун: 01-05-2025 11:46:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015