Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 05 Май 2017 Кӯришлар: 1902
Печат

 

kurgann2017Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода яқинда Фархор ноҳияси аҳолиси билан учрашди. Учрашув фуқароларни қабул қилиш кунлари доирасида бўлиб ўтди.

Ноҳия аҳолиси вакиллари вилоят раҳбарига уй қурилиши учун ер участкалари ажратиш, ноҳиядаги тиббиёт нуқталаридан бирини зарурий ускуналар билан таъминлаш каби саволлар билан мурожаат этишди

. Шунингдек, ноҳия ҳудудида амал қилаётган спорт майдончаларига сертификат бериш масаласи ҳам кўтарилди.

Д. Гулмаҳмадзода барча саволларга атрофлича жавоб қайтариб, тегишли қарорлар қонун доирасида қабул қилинишини таъкидлаб ўтди.

Ўша куни вилоят раиси Фархор ноҳияси фаоллари билан мулоқот уюштирди. Унда Д. Гулмаҳмадзода аграр соҳани ривожлантириш зарурлигини қайд қилди.

- Ноҳияда соҳани ривожлантириш учун қулай имкониятлар мавжуд, - деди Д. Гулмаҳмадзода. – Аммо ҳамма вақт ҳам бу имкониятлардан самарали фойдаланилмайди.

Шунингдек, вилоят раҳбари саноат соҳасини ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамиша саноат тараққиёти ҳамда иқтисодиёт ўсишига хизмат қиладиган ташаббусларни қўллаб-қувватлайди, - деди Д. Гулмаҳмадзода.

Учрашув сўнгида Хатлон вилояти раиси ноҳия раҳбариятига ижтимоий, қурилиш соҳалари, мактаблар таъмири, кузги-қишки мавсумга тайёргарлик ҳамда ўқувчиларнинг ёзги таътил пайтидаги истироҳатларига эътибор қаратиш топшириғини берди.

 

Ахборотнинг жамият тараққиётидаги роли

Қўрғонтепа шаҳрида «Ахборот ва унинг жамиятда устувор тинчлик ўрнатишдаги роли» мавзусидаги ахборот хавфсизлигига бағишланган семинар-машварат ўтказилди.

Семинарда Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода ва Қўрғонтепа шаҳри раиси Амирулло Асадуллолар қатнашди. Тадбирга вилоят шаҳар ва ноҳиялари раислари ўринбосарлари, Маориф ва илм бўлими бошлиқлари, Ёшлар, спорт ва сайёҳлик бўлимлари ходимлари ҳамда имом-хатиблар даъват қилинганди.

- Ахборот жамиятда муҳим рол ўйнайди, - деди семинарда сўзга чиққан Махфират Хидирзода. – У кўзланган мақсадга эришиш воситаси ҳисобланади. Ахборотнинг жамиятда етакчи ўрни борлиги билан бир қаторда, унинг кишилар онгига салбий таъсирини ҳам унутмаслигимиз лозим. Сизу бизнинг вазифамиз аҳолини, айниқса, ёшларни ахборотнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишдир.

Семинарда ахборот хавфига қарши воситалардан самарали фойдаланиш тўғрисида сўз юритилди, Айниқса, ахброт сайтларининг мўътадил фаолиятини таъминлаш, даврий матбуотнинг мунтазам чоп этилишини йўлга қўйиш ва шу воситалар орқали бўш қолган ахборот фазосини эгаллаш бугунги куннинг долзарб масаласи эканлиги таъкидлаб ўтилди.

- Биз ўз сиёсий ғоямизда устувор бўлишимиз лозим, - деди М. Хидирзода.

- Ёшларни тўғри йўлга бошқаришимиз – бугунги кун талаби, - деди Қўрғонтепа шаҳри раиси Амирулло Асадулло. – Уларни  миллий қадриятларимиз, истиқлолият ютуқлари ҳамда юртимизда ҳукмрон осойишталикни эҳтиром этиш руҳиятида тарбиялашимиз зарурдир.

 

Миллий Ваҳдат – энг асосий ютуғимиз

Қўрғонтепа шаҳрида давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ташаббуси билан «Тожикистон – қадрдон ўлкамиз» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференция ишида вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода ҳам қатнашди.

- Миллий бирлик – мустақиллик йилларида қўлга киритган энг асосий ютуғимиз ҳисобланади, - деди М. Хидирзода. – Тожикистон бу ўлкада яшайдиган барча миллат ва халқларнинг қадрдон уйидир ва шундай бўлиб қолади. Бу дўстлик рамзи бўлиб, ҳар биримизнинг ифтихоримизга сабаб бўла олади. Тожикистонликларнинг бирлиги ёшларни ватанпарварлик ҳиссида тарбиялашга имконият яратади.

Йиғилиш қатнашчилари олдида, шунингдек, Қўрғонтепа шаҳри раиси аппарати бошлиғи Назир Азимзода, Носир Хисрав номли Қўрғонтепа Давлат университети тарих ва ҳуқуқ кафедраси мудири, фалсафа фанлари номзоди Аламшо Пиров ҳамда вилоятда амал қилаётган миллий маданият марказлари вакиллари чиқиш қилишди.

Бундан ташқари, Қўрғонтепа шаҳрида шоир ва ёзувчиларнинг шаҳар аҳолиси ҳамда ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Конференциянинг иккинчи куни Қўрғонтепа шаҳрида Хатлон вилояти миллий ақаллият вакилларининг Маданият ва санъат фестивали бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир ҳам вилоятда Бирлик ва миллий тотувлик байрамининг 20 йиллигига бағишлаб ўтказиб келинаётган маъракалар сирасига киради.

 

«Маърифат карвони» жанубий ноҳияда

«Маърифат карвони» акцияси вилоятнинг энг жанубий – Носир Хисрав ноҳиясида ўтказилди.

Мазкур тадбир доирасида уч кун давомида ноҳия аҳолисига Қўрғонтепа шаҳри тиббиёт муассасалари мутахассислари хизмат кўрсатишди. Шифокорларнинг хизматидан ноҳиянинг 1700 нафар фуқароси фойдаланишди.

Бундан ташқари, ноҳияда турли спорт мусобақалари, концерт дастурлари ўтказилди ҳамда кўргазмалар ташкил этилди.

Бирлик ва миллий тотувлик байрамининг 20 йиллигига бағишланган мазкур тадбир Носир Хисрав ноҳияси аҳолисида катта таассурот қолдирди.

Ўз мухбир.

 

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Қирқ чашманинг мўъжизаси

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Олий Мажлисга йўллаган Паёмида сайёҳлик соҳасига алоҳида эътибор бериб, ҳар томонлама ривожлантириш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Жаннатмакон ўлкамизда  сайёҳликни ривожлантириш мақсадида 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилди. Бу таклиф  бир

Муфассал...

Насрдаги туйғулар

 

МУАЛЛИМА

Яқинда сизни учратиб қолдим. Ўқувчиларингиз орасида ёшариб кетгандайсиз. Сизни кўрдим-у болалигим ёдимга тушди. Дарсни:

-Болажонларим, деб бошлардингиз. Ўйинқароқ  эдик, сизни кўпинча койитиб қўйсак-да, кенг феъл, меҳрибон нигоҳ билан бизга сабоқ беришни давом эттирардингиз. Мулойим овозингиз ҳали-ҳануз қалбимда акс-адо бериб турибди. Биринчи ўқитувчимга, деб олиб борган даста гулларим  кўз ўнгимда.

Кейин йиллар ўтди. Сўнгги қўнғироқнинг жарангдор садоси юрагимизга жо бўлди. Беғубор болалик, ўсмирлик даври ортда қолди. Сиз каби устозлар дуоси билан мустақил ҳаётга дадил қадамлар қўйдик, муаллима.

Мана кеча сизни учратиб қолдим.  Ширинтой болажонларингиз атрофингизда парвона.

...Мен шу лаҳза ўз болалигим билан учрашгандай бўлдим.

 

ШАМОЛ ВА МУСИЧА

Шамолнинг қаҳри – қаттиқ. Бунча ҳам қаттиқ эсмасанг, деб ёлборарди мусича, ахир инимни бузиб, полапонларимни…

Мусичанинг илтижолари зое кетди. У бузилган уяси атрофида бир-икки айланди-да, ерга қўнди. Ўлиб ётган полапонларига боқаркан, яна гир айланди. Шамол ҳамон қутурар, хас-чўпларни турли томонларга  учирарди.

Орадан вақт ўтиб, мусича яна жўжа очди. Шамол эсарди. Энди мусича унга парво қилмайди – шамолдан панада полапонларига меҳр билан емиш улашади. Шамол қанча ғазаб отига минмасин, мусича хотиржам болаларига андармон бўлади. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оларкан, мусича: -Бир вақтлар сизлардай полапонларим, акаларинг бор эди, бу шамол…- деб қўяди ғу-ғулаб. Ва панароқда ин қурганидан хурсанд бўлади. 

 

Раҳмат БЕК.

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2606996

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10334327
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2052
6369
17780
10274571
69839
161581
10334327

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.57
Бугун: 12-11-2026 09:59:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015