Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 31 Март 2017 Кӯришлар: 2309
Печат

 

devashtich 2017Деваштич ноҳияси марказиҒончи шаҳарчасида бўлиб ўтган илмий-назариявий конференция қатнашчиларининг чиқишлари ўзаро суҳбатларида ёшларнинг мустақил Тожикистон билан чинакамига фахрланишлари акс этиб турди. «Замонавий Тожикистоннинг замонавий дунёдаги ўрни» деб аталган мазкур конференцияда ёш ўқитувчилар томонидан тайёрланган чиқишлар иштирокчилар томонидан қизғин кутиб олинди.

Деваштичлик муаллималар – Шарора Шодиева, Парвина Омонова, Рухсора Ҳожиева томонидан  тайёрланган  «Сув - ҳаёт манбаи», «Миллат пешвоси ва Тожикистоннинг дунёда юксак мақом олишдаги ўрни», «Мустақиллик даври ёшлари ва жаҳонга юз тутиш таъсири» мавзуларидаги чиқишларида муаллифларнинг чуқур билимга эга эканликлари, дунёқарашлари кенглиги, атрофлича фикр-мулоҳаза юрита олишлари баралла сезилиб турди.

 

НАВРЎЗ ЭЛЛАРНИ БИРЛАШТИРАДИ

Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида ўтказилган Наврўз тантаналари қозоқ ва тожик халқлари дўстлиги байрамига айланиб кетди. Наврўз кунлари Жанубий Қозоғистон вилояти маркази бўлган бу шаҳарга у билан биродарлашган Хўжанд шаҳридан меҳмонлар ташриф буюришди. Меҳмонлар орасида тадбиркорлар, санъаткорлар ҳам бор эди.

Тожикистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Назирмад Ализода бошчилик қилган тожикистонлик меҳмонлар гуруҳини мезбонлар  илиқ кутиб олишди. Меҳмонларни Жанубий Қозоғистон вилояти раиси Жансеит Туймебаев қабул қилди. Хўжанд шаҳри раиси биринчи ўринбосари  Хайрулло Ғайбуллозода Хўжанд ва Шимкент шаҳарлари орасидаги дўстлик муносабатларининг тобора мустаҳкамланаётгани, хўжандликларнинг бу йилги Наврўзни барча соҳаларда муносиб совғалар билан кутиб олишгани борасида сўзлади.

Серқуёш Тожикистон тупроғида етиштирилган ширин-шакар меваларни қозоғистонликлар мудом севиб истеъмол қилиб келишган. Жанубий Қозоғистон вилояти марказида Суғд вилоятидан келтириладиган қуруқ меваларни сотиш дўконини очиш ҳақидаги янгилик шимкентликларни қувонтириб юборди. Бу дўкон икки мамлакат тадбиркорларининг «САТН» қўшма корхонаси ташаббуси билан очилади.

Наврўз кунларидаги сафар давомида биродарлашган шаҳарлар орасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олинди. Наврўз байрамида қозоқ - тожик куй-қўшиқлари янгради.

 

АТЛАСУ АДРАС АРЗОН НАРХДА

Хўжандликлар Наврўз арафасида уч кун давомида гилам, атлас ва адрас матоларини арзон нархда сотиб олиш имкониятига эга бўлишди. Давлат ҳокимияти Суғд вилояти  ижроия органи қўллаб-қувватлаши  билан ўтказилган байрамолди савдосида Гулистон шаҳридаги «Қолинҳои Қайроққум» Очиқ ҳиссадорлик жамияти маҳсулотлари харидорлари кўп бўлди. Наврўз муносабати билан чиройли ва сифатли гиламлар 20 фоиз арзон нархда сотилди.

Вилоятдаги атлас ва адрас тўқиш таълим-ишлаб чиқариш марказлари маҳсулотлари ҳам харидорларга манзур бўлди. Фақат икки кун орасида 9 минг метрдан ортиқ атлас ва адрас сотилди.

Суғд вилояти матбуот марказидан хабар беришларича, харидорлар маҳаллий қўли гул ҳунармандлар тўқиган атлас ва адраснинг тожикистонлик қизлар, аёлларга ярашиб, кўркларига кўрк қўшишини,  сунъий толалар қўшилмайдиган бу матоларнинг инсон саломатлиги учун ҳам фойдали эканлигини таъкидлашган.

 

СОЙ СОҲИЛЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Спитамен ноҳияси ҳудудидан оқиб ўтадиган тўртта сой соҳилларини мустаҳкамлаш ишлари бошланиб кетди. Айни бир пайтда сув оқиб ўтадиган ариқлар ва бошқа иншоотларни тозалаш ишлари ҳам давом эттирилмоқда.

Фавқулодда ҳолатларга тайёр туриш, табиий офатлар олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтар экан, ноҳия раиси Акрам Сулаймонзода баҳор келиши билан ёғингарчиликлар кўпайиши ва сел келиши каби табиий офатлар юз бериши мумкинлиги, сув иншоотларини тозалаш, соҳилларни мустаҳкамлаш эса, кўнгилсиз ҳодисалар олдини олишга хизмат қилишини таъкидлади.

Мутахассисларнинг айтишларича, олдинги йиллар сел келиши натижасида ноҳия иқтисодига зарар етказган ҳолатлар юз берган. Кўприк ва йўлларни сел ювиб кетган. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш эса, фақат  фавқулодда ҳолатлар ва фуқаро мудофааси ходимларининг эмас, балки ҳамманинг ишидир. Йиғилишда қатнашган ноҳиядаги шаҳарча ва қишлоқ жамоатлари раислари, ташкилотлар, идоралар раҳбарлари буни яхши англаган ҳолда, сой соҳилларини мустаҳкамлаш, канал ва ариқларни лойқадан тозалашга кўпчиликни сафарбар қилишга келишиб олишди. Чунки сув иншоотларини мавсумга тайёрлаш фақат кўнгилсиз ҳодисалар олдини олибгина қолмасдан, балки экинзор ва боғ-роғларни  вақтида қондириб суғориш имкониятини ҳам беради. 

 

ХАБАРДОРЛИК ТЎҒРИ ЙЎЛГА БОШЛАЙДИ

Конибодом шаҳрида ўтказилган «Ёшлар – бузғунчиликка қарши», деб аталган  энг яхши иншо танлови якунланди. Танлов натижалари ўрганилганда, конибодомлик ёшларнинг террорчилик ва экстремизм нима эканлиги, бузғунчи ғояларни ташиётган кимсаларнинг манфур ниятлари, уларнинг қилмишлари натижасида қанча-қанча бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлаётганликлари, тинч аҳоли ўз уй-жойини ташлаб, тинч маконлар излаб, сарсон бўлаётгани, шаҳарлар култепага айланаётганидан хабардор эканликлари маълум бўлди.  Ўқувчи ёшларнинг Сурия ва Ироқ каби давлатларда ўзини «Ислом давлати», деб атаган гуруҳ қилмишлари даҳшатларини яхши англаб етишлари улар ёзган иншоларда яққол кўриниб турарди.

Иншолар танлови давлат ҳокимияти Конибодом шаҳар ижроия органининг Ёшлар, спорт ва сайёҳлик бўлими томонидан ўтказилди. Танловни ўтказишдан яна бошқа мақсадлар, жумладан, ёшларни бунёдкорлик руҳида тарбиялаш, ёш истеъдодларни аниқлаш ҳам кўзда тутилганди.

Шаҳар Ёш истеъдодларни кашф этиш ва тарбиялаш марказида бўлиб ўтган танловда 25 нафар ўқувчи ва талаба иштирок этди. 32-ўрта умумтаълим муассасаси битирувчи синф ўқувчиси Ф. Мамадов ва Ўқитувчилар тайёрлаш коллежи толибаси М. Абдушарофова ёзган иншолар энг яхши, деб топилди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2020 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ҲИНДИСТОН БОШ ВАЗИРИНИНГ ЮРТИМИЗГА ТАШРИФИ

 

13 июл куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Миллат қасри ёнида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини қабул қилди.

Учрашув маросими бошланишидан аввал икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Муфассал...

Тозалик ҳар қандай офатнинг олдини олишда энг яхши восита

 

Шу кунларда бутун инсониятни қавми, ирқи, турмуш тарзи ва тараққиёт даражаси, географик хусусиятларидан қатъий назар, янги COVID-19 коронавирусининг шиддатли хуружи ташвишга солмоқда. Бу касаллик яшин тезлигида бир кишидан иккинчи кишига, бир жойдан бошқа жойга, у қитъадан бу қитъага ўтмоқда. Тожикистонда бугунгача ушбу вирусга чалиниш ҳолати қайд этилгани йўқ. Бироқ биз бепарво бўлмаслигимиз керак. Бундай шароитда нима қилишимиз, ўз ҳаёт тарзимизни қандай йўлга қўйишимиз ва қайси урф-одатлардан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
885282

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

3522539
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2946
2675
26540
3465263
87743
97897
3522539

Сизнинг IPнгиз: 18.207.102.38
Бугун: 25-10-2020 18:28:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015