Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 16 Феврал 2017 Кӯришлар: 1989
Печат

 

kurgann2017Қўрғонтепа шаҳридаги «Авасто» номли вилоят тарих-ўлкашунослик музейида Миллий бирликнинг 20 йиллик байрамига бағишлаб вилоят рассомлари ижодий асарлари кўргазмаси ўтказилди.

Ушбу тадбирда вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода ва вилоятнинг тегишли ташкилоту муассасалари раҳбарлари қатнашдилар.

- Миллий бирликнинг 20 йиллик байрамига тайёргарлик арафасида уюштирилган бу кўргазма иштирокчиларда, айниқса, ёшларимизда ўзгача бир таассурот қолдиради. Биз бундай маданий кўргазмаларни келгусида янада кўпайтирмоғимиз лозим, - дея қайд этди вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода.

Йиғилиш сўнгида кўргазмада ўз ижодий намуналари билан қатнашган ёш рассомлар мусобақаси ғолиблари музей маъмурияти томонидан Ифтихорнома ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Биринчи ўринга ёш рассом Х. Ражабова ижодий намуналари лойиқ, деб топилди. Иккинчи ва учинчи ўринлар эса, Н. Шарипова ва Н. Эргашевларга насиб этди.

 

Темурмалик ноҳиясида ташвиқот ишлари

Мамлакатимизда 2014 йилдан бошлаб олий ўқув юртларига Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Миллий тест маркази орқали марказлаштирилган имтиҳон топшириш янги тартиби жорий этилди. Мазкур тартибни жорий этишдан асосий мақсад – абитуриентлар орасидан энг муносибларини танлаш ҳамда соҳа бўйлаб коррупция даражасини пасайтиришдан иборат.

Миллий тест маркази имтиҳонлар бошланишидан олдин ходимларини мамлакатнинг турли шаҳру ноҳияларига семинар ва учрашувлар ўтказиш учун жўнатган. Марказнинг Темурмалик ноҳиясидаги ходими Сорбон Лутфуллоев берган маълумотга кўра, ташвиқот ишлари битирувчилар ва уларнинг ота-оналари орасида ўқув йили бошидан йўлга қўйилган.

Манбанинг маълум қилишича, жорий йил битирувчилар ўтган йилларга нисбатан янги тартибдаги марказлаштирилган имтиҳон топшириш тартиби билан яхшироқ танишганлар. Бу, ўз навбатида, абитуриентларнинг жорий йил Миллий тест маркази орқали мамлакат олий ўқув юртларига киришларига кенгроқ имконият яратади.

Ташвиқот ишлари барча шаҳру ноҳияларда йўлга қўйилган бўлиб, кириш имтиҳонлари бошланишига қадар давом этади.

 

Ёшларнинг тиббий маърифатини ошириш йўлида

Сарбанд шаҳри Соғлом турмуш тарзини шакллантириш маркази «Гулистон» қишлоқ жамоати ҳудудидаги Боҳтуробод қишлоғида жойлашган тиб нуқтасида шаҳар Репродуктив соғломлаштириш маркази ходимлари иштирокида «Очиқ эшиклар» куни ўтказди.

Хатлон вилояти раиси аппарати ахборот-таҳлил бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, тадбирда вилоят Репродуктив саломатлик маркази дўхтирлари яқин қишлоқларда истиқомат қилаётган аёллар билан суҳбатлашиб, мақсадсиз ҳомила, юқумли жинсий хасталиклар олдини олиш, ёшларнинг тиббий маърифатини ошириш ҳамда уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш юзасидан атрофлича маълумот бердилар.

- Ўтган йили жинсий алоқа йўли билан ўтадиган юқумли касалликлар олдини олиш мақсадида 1000 нафар ёшлар ва меҳнат муҳожирлигидан қайтганлар тиббий ташхисдан ўтказилди, - деди Сарбанд шаҳри Репродуктив саломатлик маркази директори З. Алимова.

«Очиқ эшиклар» тадбири ўтказилган кун 53 нафар аёлга бепул тиббий хизмат кўрсатилди.

 

 «Энг яхши пазанда» танлови

Халқаро Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш тадбирлари доирасида Сарбанд шаҳри Маданият боғида «Энг яхши пазанда» шаҳар танлови ўтказилди.

Хатлон вилояти раиси аппарати ахборот-таҳлил бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, танлов миллий касбларни тиклаш, қадимий миллий таомлар ҳамда урф-одатлар каби халқ ҳунарларини пайдо қилиш мақсадида ўтказилди. Танловда «Гулистон», «Ваҳдат» қишлоқ жамоатлари ҳамда  шаҳарнинг барча ташкилоту муассасаларидан ҳунарманд хотин-қизлар иштирок этишди. Танлов иштирокчилари турли миллий таомлар, хилма-хил ширинликлар, мевадан тайёрланган салатлардан байрам дастурхони тузашиб, ўз ҳунарларини намойишга қўйишди. Танлов барча наврўзий анъаналарга риоя этган ҳолда ўтказилди.

Ҳунарманд аёлларнинг пазандалик маҳоратлари давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи Хотин-қизлар ва оила ишлари бошқармаси бошлиғи Раъно Раҳимзода, мазкур бошқарма катта мутахассиси Гулчеҳра Наимова ва меҳнат фахрийси Хатича Ализодалар томонидан баҳоланди.

 

«Аёллар ва замонавий илм ривожи» конференцияси

Ҳар йили 11 феврал куни ўтказиладиган Илм соҳасида халқаро аёллар куни муносабати билан Данғара Давлат университетида «Аёллар ва замонавий илм ривожи» деб номланган илмий конференция ўтказилди. Мазкур тадбир давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ва вилоят Хотин-қизлар ва оила ишлари бошқармаси ташаббуслари билан йўлга қўйилди.

Конференция филология ва методика, иқтисод, ахборот технологияси, табиий, тиббий ва тарих-ўлкашунослик йўналишлари бўйича ўтказилди.

Конференцияда Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода, Данғара ноҳияси раиси Маҳмадулло Сайдализода ва Данғара Давлат университети ректори Нурали Шоҳиёнлар сўзга чиқишди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

СИЗ КАБИ БЎЛГИМ КЕЛАР, АЗИЗЛАР!

 

Яқинда Бобожон Ғафуров ноҳияси Исфисор қишлоқ жамоатига қарашли 7-шаҳарчадаги кўчага Шарифжон Рустамов номи берилди. Шу муносабат билан ўтказилган кўча байрамида мен ўзимни қўярга жой топа олмасдим. Ноҳия ҳукумати раҳбарларининг кўчага бу номни бериш борасида қарор чиқарганлари учун, шу кўчада яшаётган инсонларнинг буни қўллаб-қувватлаганликлари учун гўё осмонда учиб юрардим.

Муфассал...

Сизни соғиниб келдик...

 

Киприк яшар экан кўзни соғиниб,

Тил ҳам яшар экан сўзни соғиниб.

Тўлқинни соғиниб яшаркан қирғоқ,

Соғинчдан иборат экан яшамоқ.

------------------------------------             Абдулла Шер.

Ўтган ҳафта чинданам таассуротларга бой ҳафта бўлди. Шулардан бири Тошкент шаҳри Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри санъат усталарининг Душанбе шаҳридаги Абулқосим Лоҳутий номли академик драма

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2550983

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10083990
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1398
7652
1398
10039118
119960
100591
10083990

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 28-09-2026 11:51:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015