Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 03 Ноябр 2016 Кӯришлар: 1952
Печат

 

hamkorlikҚўрғонтепа шаҳрида Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Хитой Халқ Республикаси Шенси провинцияси Хорижий давлатлар билан дўстлик жамияти котиботи раҳбари Ли Цзюн бошлиқ делегацияни қабул қилди. Учрашув жараёнида вилоят раиси меҳмонларга Хатлон вилояти иқтисодий-ижтимоий тараққиёти ҳақида маълумот берди. У хатлонликлар, асосан, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритишларига қарамай, вилоятда саноат соҳаси ҳам тараққий этганлигини таъкидлаб ўтди.

осир Хусрав номли Қўрғонтепа Давлат университети профессор-ўқитувчилар гуруҳи билан учрашди. Бундан ташқари, меҳмонлар вилоят Ёшлар, спорт ва сайёҳлик бошқармасида бўлишиб, ёшлар ташкилотининг ходимлари билан самимий суҳбат уюштирдилар. Шунингдек, хитойликлар тарихий-ўлкашунослик музейи ҳамда вилоят кутубхонасида бўлишди.

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми

Вилоят деҳқонлари ердан самарали фойдаланиш туфайли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 8,3 миллиард сомонийга етказишди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,9 фоиз ортиқдир.

Ишлаб чиқарилган умумий маҳсулотларнинг 76 фоизи зироатпарварлик ва 24 фоизи чорвачилик соҳасига тўғри келади.

Барча хўжалик юритиш шаклларида 745 тонна дон маҳсулотлари, 790 тонна сабзавот, 236 тонна картошка, 132 тонна мева, 69 тонна узум, 63,8 тонна гўшт, 260,2 тонна сут, 45,4 миллион дона тухум, 733 тонна асал ва 526 тонна балиқ етиштирилган. Бу кўрсаткичларнинг аксарияти ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичларидан 1,2-10 фоизгача ортиқлиги билан диққатни жалб этади.

 

Янги боғ ва токзорлар

Кейинги йилларда вилоятда янги боғлар барпо этиш тадбирларига жиддий эътибор берилмоқда.

"2016-2020 йиллар боғдорчилик ва узумпарварликни ривожлантириш дастури" талабларини бажариш мақсадида жорий йилнинг тўққиз ойида 1390 гектар майдонда янги боғлар барпо этилди. Бу дастур режасининг 121 фоиз бажарилганлигини билдиради. Шунингдек, 110 гектар боғлар қайта тикланиб, 27 гектарда янги токзорлар барпо этилган.

Вилоятда аҳолини қишлоқ хўжалиги тоза маҳсулотлари билан таъминлашга жиддий эътибор қаратилади. Бу мақсадда 60 гектар майдонда доимий ва 323 гектар майдонда мавсумий иссиқхоналар фаолият юритади.

Иссиқхоналар шароитида 8772 тонна ҳосил етиштирилган. Шунингдек, барча шаҳар ва ноҳияларга помидор етиштириладиган майдонларни бир гектаргача ошириш тавсия этилган.

 

Соғлиқни сақлаш соҳаси ютуқлари

Жорий йилнинг тўққиз ойи бадалида вилоятнинг қишлоқ жойларида 8та саломатлик маркази фойдаланишга топширилган. Бу ҳақда Қўрғонтепа шаҳрида бўлиб ўтган Хатлон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти якунларига бағишланган йиғилишда сўз юритилди.

Мажлисда, шунингдек, 33та қишлоқ тиббиёт нуқталари фойдаланишга топширилганлиги таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари, Балжувон ноҳияси марказий беморхонаси қурилиши якунланиш арафасида турганлиги ҳам қайд этилди. Данғара ноҳияси Санитария-эпидемиология станцияси юқумлик касалликлар ва даволаниш бўлимлари қайта қурилиши тез кунларда тугатилиши маълум қилинди. Панж ноҳиясида эса, Сил касалликлари маркази қурилиши жадал суръатлар билан давом этаётганлиги таъкидланди. 

 

Янги иш жойлари ярмаркалари

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг янги иш жойлари яратиш ҳақидаги кўрсатмаларига амал қилиб, Хатлон вилоятида жорий йилнинг тўққиз ойи давомида 29,4 минг янги иш жойлари яратилди ёки қайта тикланди.

Давлат ҳокимияти вилоят ижроия органидан маълум қилишларича, шаҳар ва ноҳиялар аҳолини иш билан таъминлаш органлари томонидан 231та бўш иш жойлари ярмаркалари ўтказилган. Бу тадбирлар натижасида, 12365 киши иш жойи билан таъминланган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

МАЛАК ЭРДИМ, ЗАМИНГА ТУШДИМУ ХОРУ ЗАЛИЛ БЎЛДИМ...

 

1961 йили туғилган. С. М. Киров номли Ленинобод давлат педагогика олийгоҳининг  тарих-филология куллиётини тугатган.

“Халқ овози” газетасида мухбир,  адабиёт ва санъат бўлими мудири, “Замондош” ҳафтаномаси ва “Осиё” журналлари бош муҳаррири вазифаларида ишлаган.

Муфассал...

«Ғурбатда ғариб шодмон бўлмиш эмиш…»

 

2002 йилнинг ёзи эди. Мен ўшанда ўн еттига қадам қўйгандим. Ҳамсоямиз Тоғай малим Россиядан пул ишлаб келди. Қамиш билан ёпилган томини бузиб, баланд кўтарди-да, шийпир қоқди. Буни кўрган ҳамқишлоқлар пайтавасига қурт, кўнгилларига васваса тушди, ҳисоб. Отам ҳам бир куни масжиддан ҳовлиқиб келди-да: ”Тоғай малим яқинда Москвага қайтаркан. Илтимос қилгандим. Сени обкетишга кўнди. Тўрт кундан кейин жўнайсанлар”,- деди, очиқ осмонда чақмоқ чаққандек қилиб. Ўша кеча ухлай олмадим. Эрталаб жойимдан турарканман, танам жуда ланж эди

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2517072

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9981980
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1185
3003
1185
9960827
17950
100591
9981980

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 07-09-2026 08:43:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015