Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 21 Июл 2016 Кӯришлар: 1965
Печат

 

i qurboniyon- Жорий йилнинг олти ойи давомида ходимларимиз томонидан ўтказилган текширувлар жараёнида 2707 ҳолатда меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига риоя қилмаганлик, бузуқ ўлчов воситаларидан фойдаланганлик, сифатсиз, хатарли маҳсулотларни мамлакатга олиб келиш ва савдога чиқарганлик учун хўжалик юритиш субъектларига умумий миқдорда 764880 сомоний жарима солинди, - деди жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига бағишланган матбуот конференциясида Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Стандартизация, метрология, сертификация ва савдо назорати – «Тожикстандарт» агентлиги директори Ибодулло Қурбониён.

– Ҳисобот даврида агентликнинг лабораториялари текширувидан ўтолмаган, хориждан мамлакатимизга олиб келинган ва озиқ-овқат маҳсулотлари - 2399,8 тонна гўшт маҳсулотлари, 7131,3 тонна ўсимлик мойи, 24663 дал (1 дал =10 литр) спиртли ичимликлар, 28677 дал спиртсиз ичимликлар, 23,4 тонна сут маҳсулотлари, 54,7 тонна консервалар, 251,3 тонна чой, какао, кофе, 214,1 тонна озиқ-овқатга қўшиладиган кукунлар сифатсизлиги боис, стандарт талабларига жавоб бера олмайди, деб ҳисобланиб, бу маҳсулотларни олиб келган тадбиркор ҳамда соҳибкорларга нисбатан белгиланган тартиб бўйича маъмурий жазолар тайинланди.

Ибодулло Қурбониён агентлик ходимлари тадбиркорларга сунъий тўсиқ яратишга эмас, балки истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш ва истеъмол бозорларини сифатсиз маҳсулотлардан тозалашда улар билан ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлаб ўтди.

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мунтазам маҳаллий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва улар фаолият юритишлари учун кенг имкониятлар яратиш лозимлигини таъкидлайдилар,- деди агентлик директори. – Шунинг учун ҳам, биз ҳамиша улар билан ҳамма томонлама ҳамкорлик қилишга интиламиз. 

Маҳсулотлар сифати ва рақобатга чидамлилигини ошириш мақсадида Агентлик директори «Тожикстандарт» агентлиги ва унинг жойлардаги бўлимларида 2016 йил «Хориждан келтириладиган маҳсулотларнинг ўрнини босадиган маҳаллий маҳсулотларни қўллаш йили», деб эълон қилинганлигини конференция жараёнида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 25 йиллигига бағишлаб агентлик томонидан «Тожикистон Республикасида энг яхши маҳсулот ва хизмат кўрсатиш» танлови эълон қилинган бўлиб, унинг биринчи босқичи вилоятлар миқёсида якунланиш арафасида эканлиги ҳам айтиб ўтилди. Мазкур танловнинг якунловчи босқичи мустақилликнинг 25 йиллик байрами арафасида якунланиши эслатилди.

Дарҳақиқат, «Тожикстандарт» агентлиги томонидан ҳар йили энг яхши маҳсулот ва хизмат кўрсатиш бўйича танлов ўтказилиши одат тусига кирган. Ва бу танловларда ғолибликни қўлга киритган корхона, тадбиркорлар ўз маҳсулотларини бир йил давомида агентликнинг махсус белгиси остида чиқарадилар. Шундай белги маҳсулот сифат ва хавфсизлик юзасидан танловда етакчи ўринларни олганлигини йил давомида билдиради.

Конференцияда, шунингдек, мавсумий маҳсулотларнинг сифати пастлиги ва стандарт талабларига жавоб бермаслиги юзасидан аниқ мисоллар келтирилди.

- Ёз пайтида иқлими иссиқ бўлган мамлакатимизга жуда кўплаб ташналикни қондирувчи хорижий ичимликлар олиб келинади, - деди сўзини давом эттириб Ибодулло Қурбониён. – Ходимларимиз иложи борича хориждан келтириладиган маҳсулотларнинг сифат талабларига жавоб берадиганларинигина бозорларга чиқарилишига ҳаракат қиладилар.

«Тожикстандарт» агентлиги директорининг сўзларига кўра, ҳисобот даврида тадбиркорлар томонидан қўшни Афғонистон мамлакатидан 5 тонна яхна ичимликлар келтирилган ва агентлик ходимларининг ўз вақтида ўтказган текширувлари натижасида, бу ичимликларнинг истеъмол муддати тугашига ҳали уч ой борлигига қарамай, сифат талабларига жавоб бермаганлиги учун муомаладан олиниб, йўқ қилинган.

- Шунингдек, Грузиядан келтирилган 69 тонна ташналикни қондирувчи ичимликлар сифат талабларига жавоб бермаганлиги учун истеъмол бозоридан олинди ва бартараф этилди, - деб қўшимча қилди И. Қурбониён.

Матбуот конференцияси жараёнида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олиш билан бирга, агентликнинг лабораториялари ва сифатсиз маҳсулотлар сақланадиган омборларини ҳам кўздан кечириш имкониятига эга бўлишди.

 

И. МАҲМАДАЛИЕВ, «Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ТАШАББУС ЯХШИ САМАРА БЕРДИ

 

2018-2028  йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги     

Яқинда биз – тожикистонликлар Миллий бирлик байрамининг 20 йиллигини кенг нишонладик. Бу тинч ҳаётга осонликча эришилмади. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон раҳбарлигида тинчликни барқарор этиш, мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини йўлга қўйиш, ўн минглаб қочоқларни Ватанга қайтариш учун озмунча вақт, куч-ғайрат сарфланмади. Сарваримиз ва халқимиз сабр ва бардошли

Муфассал...

Тожикистон халқ шоири Нурмуҳаммад Ниёзий: «Шоирлик – менинг тақдирим»

 

Муаллифдан: Мен Тожикистон Халқ шоири Нурмуҳаммад Ниёзий билан бир йилдан буён суҳбатлашишга чоғланаман. Лекин ҳар гал негадир суҳбат ортга сурилаверади. Халқ бахшиларидай ич-ичидан туйғулари тошиб келиб, экспромт тарзида шеър битадиган, шеъриятни муҳаббат деб биладиган, Она юрти, халқи, она тили ҳақида юрак-юракдан берилиб гўзал сатрлар тузадиган бу ижодкор билан суҳбатим одатдагидан бошқача бўлишини истардим.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2579415

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10203544
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2814
6010
23780
10151415
100637
138877
10203544

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 24-10-2026 12:12:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015