Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 21 Ноябр 2015 Кӯришлар: 2414
Печат

 

funksionalФункционал ташхис бугунги тиббиётнинг муҳим бўлимларидан бири ҳисобланади. Тиб илмида тадқиқотнинг замонавий, аниқ усуллари ҳамда компютер технологияларини жорий этиш ҳаммадан кўпроқ функционал ташхиснинг тараққиётига имконият яратади.

Бугунги кунда аниқ ташхис қўйиш учун функционал диагностика муҳим рол ўйнайди.

Шунингдек, одам организмини ташхис қилиш усулларидан фойдаланиб, замонавий ва сифатли ускуналар яратиш – тиб соҳасининг бу бўлими катта тезлик билан ривожланишига сабаб бўлмоқда.  Ҳар қандай беморликни унинг ибтидоий босқичида ошкор этиш унинг табобатини ҳам осонлаштиради. Ва функционал диагностиканинг асосий вазифалари иллатга чалинган аъзоларни ошкор этиш ва аъзолар фаолиятига аниқ ташхис қўйишдан иборатдир. Бевосита шу йўл орқали табиблар беморликни биринчи босқичида ошкор этиб, унинг олдини олишлари мумкин. Функционал ташхис бугун кўплаб беморхона ва тиб муассасаларида алоҳида тизим сифатида фаолият юритиб, зарурий ускуналар билан жиҳозлантирилган алоҳида кабинетлар шаклида тузилгандир.        

Ибн Сино касалхонасида функционал ташхис суръат билан ривожланаётган бўлимлардан бири ҳисобланади. Мазкур бўлим замонавий ва аниқ ускуналар билан жиҳозлантирилган. Германиянинг “Siemens” ва “GE” компанияларида ишлаб чиқарилган ускуналар тиббий ташхис соҳасида дунёдаги энг яхши тиббий ускуналар сирасига киради. Ибн Сино касалхонаси функционал диагностика бўлими Ултратовуш (ултратовуш билан аниқ тадқиқ қилиш усули УЗИ), ЭКГ (электро кардиография), Эхо-КГ (эхо кардиография), спирометр ва компютер томографиясидан иборатдир. Бу ускуналар ҳар қандай касалликнинг аниқ ташхисини қўйиб, яхши ва самарали табобатни йўлга қўйишларига имконият яратади. 

Мисол учун, касалхонанинг бу бўлимидан ўрнатилган Ултратовуш (УЗИ) ускунаси бемор ҳақидаги маълумотларни бир неча йил давомида сақлай олади ва бу усул беморни даволашда жуда муҳим ҳисобланади.  Ултратовуш орқали буйраклар, жигар, сийдик йўллари, аёллик аъзолари, она батнидаги ҳомила ҳолати ва бошқалар ташхис қилинади. ЭКГ (электро кардиограмма) бўлса, бугунги кунда инсон юраги фаолиятини тадқиқ қилишнинг энг аниқ ва имкони бор усули бўлиб, амбулатория фаолиятида кенг миқёсда қўлланиб келинмоқда.

Шунингдек, мазкур бўлимда юрак фаолиятини аниқлаш учун Эхо КГ ҳамда спорт тести (спортивный тест)дан фойдаланилади. Ўпка фаолиятини ташхис қилиш учун спирометрдан фойдаланилади. Бу бўлимнинг бошқа қисматида рентген ташхиси йўлга қўйилган бўлиб, рентген кабинет ва “Siemens” ширкатида ишлаб чиқарилган компютер томографиясидан ташкил топган. Ташхиснинг бу тури инсон аъзоси ҳақида аниқ маълумотни қўлга киритиб, ташхис ва табобатни тўғри йўлга қўйиш учун замина яратади. Бундан ташқари, касалхонада лаборатория, нур ташхиси (лучевая диагностика) беморлар хизматига шай ҳолда туради.                                  

Функционал диагностика бўлимидага хизмат кўрсатиш нархлари ўлкамиздаги бошқа тиб муассасаларидаги нархлардан унчалик фарқ қилмайди. Шу билан бирга, касалхона бу бўлимдаги нархларни янада пасайтириш мақсадида “Суғуртаи миллий” ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, бу ташкилот дастурларидан фойдаланиш Сизнинг харажатингизни 50 дан 80 фоизгача пасайтиришга хизмат қилади. Мисол учун ултратовуш ташхиси (УЗИ) нархлари 19 дан 49 сомонийгачани ташкил этади. ЭКГ тадқиқоти ҳаммаси бўлиб 18 сомонийдир ва суғурта қилинган шахслар фақат 9 сомоний тўлайдилар. Оддий компютер томографиясининг нархи 250 сомоний бўлиб, суғурта қилинган шахслар  учун бу ташхис 175 сомонийга тушади.

“Суғуртаи миллий” ташкилотидан “Классика”, “Кумуш” ва “Олтин” бир йиллик дастурлари бўйича суғурта полиси сотиб олган беморлар автоматик тарзда ютуқли ўйин иштирокчиларига айланадилар. Уларнинг ҳар бири 5 000, 10 000 ва 20 000 минг сомоний миқдоридаги пул мукофотларини ютиб олиш имкониятини қўлга киритадилар.                                                                                         

Пулли мукофотлардан ташқари, ютуқли ўйинларда бошқа қимматбаҳо совғалар ҳам ўйналади. Қўшимча маълумотларни www. ibnisino. tj ва www.sugurta.tj сайтидан топиш мумкин.

Ўз мухбир. 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Паём - ҳамманинг кўнглидаги гап

 

Академик  Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунунида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам  Эмомали Раҳмоннинг Паёмини  шарҳлаш ва кенг тушунтириб бериш мақсадида, йиғилиш бўлиб ўтди. 

Тожикистон Республикаси Президенти ёрдамчиси, унинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси ва Намояндалар мажлисидаги

Муфассал...

ЙЎЛОВЧИ, ЙЎЛКИРА ВА МУОМАЛА МАДАНИЯТИ

 

Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомалининг 19 февралда чиқарган қарорига биноан, жорий йилнинг 1 мартидан жамият транспорти йўлкира ҳақи ўзгарди. Баҳорнинг биринчи кунидан бошлаб, пойтахт йўловчилари троллейбусларда 1 сомоний, автобусларда 1 сомоний 20 дирам, маршруткаларда эса, 1 сомоний 60 дирам йўлкира тўлай бошлашди. «Экспресс» тартибида ҳаракатланувчи автобусларда йўлкира 1 сомоний 50

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578360

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10196089
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1369
3672
16325
10151415
93182
138877
10196089

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 23-10-2026 07:02:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015