Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 12 Октябр 2015 Кӯришлар: 6842
Печат

 

plastikaИбн Сино касалхонаси пластик жарроҳлик бўлимида тажрибали маҳаллий ва хорижий мутахассислар гўзаллик ва қиёфани ўзгартириш соҳасида турли амалларни бажарадилар. Бундай жарроҳликларни талаб даражасида амалга ошириш учун мазкур бўлим энг янги ва замонавий ускуналар билан таъминланган.

Кейинги йиллар зоҳирий кўринишларини яхшилаш учун пластик жарроҳликка мурожаат этаётган эркаклар ва аёллар сони ошган.

Тароватли ёш сиймо ютуққа эришишнинг белгиларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, юз терисини тортиб, таранглаштириш энг кенг тарқалган замонавий жарроҳликлар сирасига киради.

Афсуски, юз мушаклари тўқималарининг қариши инсон организмининг табиий умумбиологик жараёни ҳисобланади.

Ёшдаги фарқият кўпроқ тўқималардаги коллаген тузилмаларнинг пасайишига боғлиқдир. Натижада, тери тўқималари пастга осилиб, сўлиш ҳолатига келади.

Атроф-муҳитдаги омиллар, зиён етказадиган ёмон одатлар ҳам қаришни тезлаштира олади. Шундай қилиб, 40 ёшда пешона, кўз атрофларида, бурун ва лабларда ажинлар пайдо бўлиб, юз тузилишини ўзгартиради.

Фейслифтингни амалга ошириш юзасидан тавсиялар

Аслида 40-50 ёшда юз ва бўйин териси ўзгариб, осилиб қолади. Айрим ҳолатларда шахснинг баъзи хусусиятларидан келиб чиқиб, қиёфани ўзгартиришга эҳтиёж туғилади (30-35 ёшда барвақт кексайиш ҳолати). Фейслифтинг жарроҳлиги юз ва бўйиннинг юмшоқ тўқималарига таъсир ўтказиб, ортиқча териларни олиб ташлашга имконият яратади.  

Жарроҳлик ўтказишни талаб қиладиган белгилар:

•              юз ва қош терилари осилиб қолиши;

•              бурун атрофида ажинлар пайдо бўлиши;

•              қовоқлардаги птоз;

•              Чакка ва юздаги чуқур ажинлар;

•              кўзлар ташқи бурчакларининг чуқурлашуви;

•              юздаги амудий чуқур ажинлар;

•              лаблар ва бурун яқинидаги чуқур ажинлар;

•              юз юмшоқ тўқималариларидаги птоз;

•              бўйинда пайдо бўлган чуқур ажинлар;

•              икки қаватли ияк пайдо бўлиши.       

Кўрсатмадан ташқари

•              ички органларнинг оғир хасталиклари;

•              юқумли хасталиклар;

•              онкологик иллатлар;

•              қон қуюлиши бузилиши ҳолатлари.

Жарроҳлик

Жарроҳлик пайтида ортиқча териларни тортиш ва олиб ташлаш ҳисобидан юз ҳамда бўйин териларидаги ажинлар тўлиқ ўртадан кўтарилиб, юз тузилиши ҳам ёшаради.

Жарроҳликдан кейинга муҳлат:

•              Касалхонада 2-3 кун қолиш;

•              Жарроҳликдан кейинги шишиш 2-3 кундан сўнг ортади ва биринчи ҳафта охирида тўлиқ ўртадан кўтарилади;

•              Қулоқ яқинидаги кўклар (тикиш иплари) 6-7 кундан сўнг, бошнинг сочли қисмидаги кўклар 10-кеча-кундузда олинади;

•              Фақат бир ҳафта ўтгач, бошни ювишга ижозат берилади;

•              жарроҳликни бошдан кечирган киши 10-14 кундан сўнг иш жойига қайтиши мумкин;  

•              1,5 ой давомида оғир ишларни бажариш ва спорт билан шуғулланиш тавсия этилмайди;

•              жарроҳлик натижалари иккинчи ой охирида, юздаги шишлар тўлиқ ўртадан кетгач, кўзга ташланади.

Юзага келадиган қийинчиликлар

•              Юз териси шишиши ва қуюқ доғ пайдо бўлиши;

•              Ҳассос терили кишиларда терининг ранг олиши;

•              Кесилган жойдан вақтинча соч тўкилиши;

•        Жарроҳликдан кейинги жароҳатларнинг юқумли хасталикка учраши.

 

Натижалар

Пластик жарроҳлик инсоннинг 7-8 ёшга ёшаришига имкон яратади. Охирги натижалар беморнинг ёши, терининг ҳолати, юқумли касалликлар мавжудлиги, ёмон одатлар ва бемор турмуш тарзига боғлиқдир. Фейслифтинг такрорий жарроҳлигини фақат 5-10 йил ўтгандан сўнг ўтказиш мумкин.

Шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, Ибн Сино касалхонасида қуйидаги пластик жарроҳликлар амалга оширилади:

- қошларни тиклаш – қошларни толаларни тиклаш йўли билан барқарор этиш;

- маммопластика – кўкраклар пластикаси, аёллар кўкракларини кичиклаштириш, таранглаштириш (лифтинг) ва катталаштириш;

- блефаропластика – қовоқлар пластикаси, кўзлар атрофидаги ажинларни текислаш, қовоқлар шиши ва осилиб турган ёғларни йўқотиш;

 - фейслифтинг – тери ажинларини текислаш йўли билан юз терисини таранглаштириш;

- ринопластика – бурун пластикаси, бурун шакли ва ҳажмини ўзгартириш, бурун учи шаклини ўзгартириш, бурун қанотлари ва тешиклари ҳажмини кичрайтириш, бурун деформацияси ва эгрилигини тузатиш, бурун усти пасайганлигини йўқотиш;

- отопластика –  қулоқлар пластикаси, чаппар шаклли қулоқларни тузатиш, қулоқ супрасини тузиш, қулоқ супраси деформациясини йўқотиш;

- абдоминопластика – қорин пластикаси, қориндаги ортиқча терилар ва ёғларни бартараф этиш, қорин олд қисми деворини мустаҳкамлаш;

-липосакция – тананинг алоҳида қисмларидаги ортиқча ёғларни махсус ускуна билан терини кесмасдан олиб ташлаш;

- бош ва соч мезотерапияси (бош ва сочга қувват бериш);

- плазмодармонлик.

Бу янгича усуллар билан сизнинг сиймонгизни гўзал қилиш ва ёшартириш, пешона ажинларини йўқотиш ва сизнинг устувор гўзаллигингизга қўл келадиган бошқа амаллар Европа даражасида якунланади.

Ибн Сино касалхонасида барча мижозлар эҳтиёжларини инобатга олишга саъй-ҳаракат қилинади. Шуни ҳам қайд этиб ўтиш ўринлики, Ибн Сино касалхонаси қошида “Суғуртаи миллий” суғурта ташкилоти фаолият юритади. Бу ташкилот фаолиятини йўлга қўйишдан асосий мақсад мижозлар харажатини камайтиришга қаратилгандир. Сиз ўзингиз ва яқинларингизни бор-йўғи 150 сомонийга суғурта қилдириб, ташхис ва табобат учун харажатларингизни 80 фоизга камайтира оласиз.

Тўлиқ маълумотни (+992 44) 640-01-02  (+992 44) 640-01-03 телефонлар орқали олишингиз ёки қуйидаги сайтлардан топишингиз мумкин: www.ibnisino.tj   ва  www.sugurta.tj.

Ўз мухбир. 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси Темурмалик ва Данғара ноҳияларида

 

1 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Темурмалик ноҳиясига ташриф буюрди.

Республиканинг бу аграр ноҳиясида Давлат бошлиғи Бобоюнус номли қишлоқ жамоатининг Гулобод мавзесида чорва озуқасини ўриш ва захира қилиш бўйича семинар-йиғилишда қатнашди.

Муфассал...

"САХОВАТ" БОЗОРИДАГИ МУРУВВАТ

 

Кейинги пайтларда бозорларда нарх-навонинг бирмунча ошаётганлиги яққол кўзга ташлана бошланди. Айниқса, кундалик эҳтиёж маҳсулотларининг нархи ошганлигини турли сабаблар, жумладан, доллар нархининг кўтарилганлигини важ қилиб кўрсатилмоқда. Бироқ шунга қарамай, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари бошчилигида ўтказилган мажлислардаги аҳоли мушкулини енгиллатиш борасидаги дастуру ҳидоятлари асосида жойларда эҳтиёждаги маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилиб, аҳолига қулай

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2087225

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151854
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1374
2101
9780
8112414
1374
89570
8151854

Сизнинг IPнгиз: 18.119.29.99
Бугун: 01-05-2025 13:07:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015