Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 24 Июл 2015 Кӯришлар: 1983
Печат

 

galvirНикоҳдан олдин тиббий ташхисдан ўтиш масаласи бугун Тожикистон жамияти учун баҳсли мавзулардан бирига айланган. Бу мавзу Давлат бошлиғининг жорий йил мамлакат парламентига йўллаган Паёмида тилга олинди ва шундан сўнг қариндошлик никоҳи масаласи яна тилларга кўчди.

Қариндошлик никоҳига қаршилар, асосан, бундай оилаларда носоғлом фарзандлар дунёга келиши сабабли кўпчиликни ташкил этади. Мисол учун, мамлакат Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги статистик маълумотларига кўра, 2014 йили Тожикистонда тахминан 25 минг 500 нафар бола ногирон туғилиб, уларнинг 35 фоизи қариндошлик никоҳига эга бўлган оилаларда қайдга олинган. Табибларнинг айтишларича, мамлакатимизда бир ёшгача ҳалокатга учрайдиган, жумладан, ногирон болаларнинг 40 фоизи холаси, аммаси ёки яна бирор қариндоши ўғлига турмушга чиққан оналардан туғилган болалардир. Агар никоҳдан илгари тиббий ташхис аниқ ва тўғри йўлга қўйилса, бу мушкуллик, албатта, орадан кўтарилади. Турмуш қуришга жазм этган ҳар бир ёш жуфт (хоҳ қариндош, хоҳ бегона бўлса-да) ташхис уларнинг келгусида туғиладиган фарзандлари соғлиғига хавф мавжудлигини ошкор этса, турмуш қуришдан воз кечишлари табиий.

Эронда турмуш қуришдан илгари тиббий ташхисдан ўтиш одатий ҳол ҳисобланади. Биз бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ибн Сино касалхонасига иш сафари билан ташриф буюрган эронлик табиб, доктор Амирҳушанг Нажодага мурожаат этдик. Шуни ҳам қайд этиб ўтиш ўринлики, доктор Амирҳушанг Нажода генетика соҳаси мутахассиси бўлиб, бу йўналиш билан яқиндан танишдир. Доктор билан бўлган суҳбатнинг қисқача мазмунини диққатингизга ҳавола этамиз:    

Эронда бундай синовларни ғалвирдан ўтказиш (яъни соғлом одамни носоғломдан ажратиш) деб атайдилар. Бизнинг ўлкамизда бундай тестларнинг уч тури қўлланилади. Биринчи синов ўғил ва қиз турмуш қуришидан илгари ўтказилади. Бу айнан сизнинг мамлакатингизда йўлга қўйишмоқчи бўлган синовнинг ўзгинаси. Мазкур синов бир неча тестни қамраб олади:

            наркотиклар синови. Яъни, ўғил ва қизларда наркотик моддалар истеъмолига мойилликни аниқлаш;

            талосим хасталикни (камқонликнинг махсус тури) аниқлаш учун синов. Агар ота-она бундай хасталикка учраган бўлса, одатда уларнинг фарзандлари 18-20 ёшгача яшамайди;

            қанд синови. Бу қанд диабетини аниқлаш учун ўтказиладиган оддий синовдир;

            ВИЧ СПИД синови;

            В ва С гепатитлар синови;

            СВС – қоннинг умумий таҳлили;

            эркакнинг фарзандли бўлиш қобилиятини аниқлаш учун синов (фақат эркаклар ўтади);

            пешобнинг тўлиқ синови (бошқа турли жинсий касалликларнинг олдини олиш учун).

Бундан ташқари, Эронда иккита бошқа синов ҳам ўтказилади. Улардан бири аёл ҳомиладорлиги пайтида ўтказилади ва мажбурий ҳисобланади. Бу тест ҳомиланинг соғломлигини аниқлаш учун ўтказилади ва икки даврни қамраб олади. Биринчи марта ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойида тестдан ўтилса, иккинчи тест иккинчи уч ойликда ўтказилади. Агар синовлар яхши натижа билан тугаса, мушкуллик бўлмайди. Аммо, ҳомилада хавфли касалликлар аниқланса, Эрон давлати аёлга ҳомилани олдириб ташлашга ижозат беради. Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, иккала синов пайтида ҳам кутилган натижа қўлга киритилмайди, ҳомиланинг соғлом ё носоғлом эканлиги аниқланмай қолади. Бундай ҳолатда учинчи синов ўтказилади, бу синов аёл учун хавф туғдирадиган синов ҳисобланади. Синов бачадонга игна суқиш билан амалга оширилади ва бундай ҳолатда ҳомиланинг тушиб қолиш эҳтимоли анча юқори бўлади.

Синовнинг учинчи тури ҳомила бўлишдан олдин амалга оширилади. Фарзандли бўлишни истаган ёш эркак ва аёл генетик касалликларнинг олдини олиш мақсадида синовдан ўтадилар. Мазкур синов генетик маслаҳат билан ҳам якунланиши мумкин. Шунингдек, генетик касалликка учраган болани туғиладиган бошқа фарзандларнинг шундай касалликка учраши олдини олиш мақсадида, синовдан ўтказадилар.

Аммо бу синовларнинг мазмуни қариндошлик никоҳларининг олдини олиш эмас, балки касалликларни аниқлаш ҳамда ўғил ва қизнинг генетик мувофиқлигини аниқлашдан иборатдир. Зеро, бир ўғил бошқа бир қиз билан турмуш қуриб, ўзаро генетик мувофиқ бўлмасликлари ҳам мумкин. Аммо қариндошлик никоҳларида бу номувофиқлик 25 фоизни ташкил этади ва келгусида томонлар учун кўплаб мушкулликларни пайдо қилиши мумкин. Бевосита томонлар учун келгусида мушкулликлар пайдо бўлиши олдини олиш мақсадида, бу синовлар йўлга қўйилади. Мазкур синовлар илмий мақсадда амалга оширилиб, муқаддас шариатга ҳам хилоф эмасдир.

 

Ўз мухбир.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

«ДЎСТЛИКДАН КИШИЛАР ТОПГАЙ САОДАТ…»

 

Устоз Мирзо Турсунзоданинг тинчликсевар ва инсонпарварлик руҳида ёзилган қуйидаги мисралари ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. Зеро, улар бугунги кун, жамият ва халқнинг эзгу орзу-умидларини ифодалайди:

Дўстликдан кишилар топгай саодат,

Душманлик халқ узра келтирар офат…

Муфассал...

Файзали ИДИЕВ: - МАҚСАДИМИЗ – ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИКНИ ОШИРИШ

 

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий қонунчилик марказининг ўтган 2017 йил якунига бағишланган матбуот конференциясини идорага яқинда тайинланган янги раҳбар Файзали Идиев очиқ, дея эълон қилар экан, йил давомида қўлга киритилган ютуқлар тўғрисида маълумот берди.

-Марказимиз қонунлар сифатини юксалтириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликларга барҳам бериш ва улардаги бўшлиқни

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2327496

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9201152
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
453
8394
8847
9169854
83531
121442
9201152

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.147
Бугун: 24-02-2026 04:03:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015