Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 26 Июн 2015 Кӯришлар: 2105
Печат

 

pechenУмумий жарроҳлик – тиббиёт соҳасининг қизилўнгач, ошқозон, ингичка ичак, йўғон ичак, жигар, ошқозон ости бези, ўт ва яримой шаклдаги без каби қорин ички аъзолари билан иш олиб борадиган бўлими ҳисобланади. Умумий жарроҳлик бўлимида, шунингдек, тери, кўкрак, шишганлик белгилари бўлган юмшоқ тўқималар ва чурралар билан ҳам иш олиб борилади.

Ҳар бир жарроҳлик амалиёти уч даврни қамраб олади: кесиш йўли билан оғриган аъзогача етиб бориш, бевосита аъзо жарроҳлиги, кесилган тўқималарнинг тўлиқ тикланишини таъминлаш. Жарроҳликни шаксиз тиб соҳасининг етакчиси, деб аташ мумкин. Бу бўлимда ҳар бир ҳаракат ҳамма томонлама ва аниқ текширилиши, ўрганилиши ва амалга оширилиши лозимдир.

Айни пайтда умумий жарроҳлик йўли билан даволанадиган ҳазм қилиш органи хасталикларидан бири бу холецистит ва ўтда  тош пайдо бўлишидир. Статистик маълумотларга кўра, ривожланган мамлакатлар аҳолисининг 8-12 фоизи ўтда тош пайдо бўлиш хасталигига дучор бўлган. Ўтда тош пайдо бўлишининг сабаблари кўп ҳолатларда ҳаддан ортиқ семириш, жигар хасталиги, ёғлар ва гормонлар алмашинуви бузилиши, ўт ва жигар найчалари хасталиклари, сафро оқимидан сўнг турли механик ва функционал қаршиликларга учраши ҳисобланади.

Бугунги тиббиёт соҳасида мазкур беморликнинг турлича табобат усуллари мавжуддир. Жумладан, парҳез тутиш ва дорилар истеъмоли шундай табобат усулларидан ҳисобланади. Аммо бу усуллар ҳамиша ҳам самарали натижа бермайди. Зарурат туғилганда эса, бу хасталикдан қутулиш учун уни жарроҳлик йўли билан даволаш лозим. Яъни, жарроҳлик йўли билан ўтни кесиб олиш ёки тиббий тушунчада - холецистэктомия қилиш лозим.

Бугунги шароитда ўтда тош пайдо бўлиши хасталигининг кенг тарқалган ва танилган жарроҳлик усули лапараскопик холецистэктомия ҳисобланади. Бу усулнинг афзаллиги шундан иборатки, унда танани кесиш бир баравар камаяди, натижада оғриқ ҳам пасайиб, бемор тезроқ тикланади, одатдаги ҳаётга қайтади. Лапараскопик усул билан ўт кесиб ташланганда, бемор 3-4 кундан сўнг меҳнат фаолиятини давом эттириши мумкин бўлади. Жарроҳликнинг энг яхши йўлини аниқлаш учун, албатта, беморга аниқ ташхис қўйилиши лозим. Бу ташхис қоннинг клиник ва биохимиявий текширувдан ўтказилиши, ўт, ошқозон ости бези, жигар, қораталоқ ва зарурий ҳолатларда буйрак ҳамда пешобдон УЗИсини қамраб олади.

Лапараскопик усулда жарроҳлик қилиш бир неча тешик орқали амалга оширилади ва тана ортиқча кесишлардан ҳимояланган бўлади. Қорин ичида текширув ўтказиш ва иш олиб бориш учун унда маълум фазони вужудга келтириш учун ичига тозаланган газ – кўп ҳолатларда карбон окиси (СО2) соладилар. Шундан сўнг қориндаги барча бўшлиқлар видеотасвирда яққол кўзга ташланади. Жарроҳлик амали учун кўп ҳолатларда троакар (бузилган қонни ташқарига чиқариш учун жарроҳлик асбоби) асбобидан фойдаланилади. Унинг ёрдамида қоринга тешик орқали лапараскоп ва бошқа зарурий асбоблар киритилади. Асбоблар қорин ичига киритилгач, жарроҳликнинг асосий даври – бевосита ўтни кесиш бошланади. Бу амаллар қайчи, исканжа ва чангак орқали бажарилиб, махсус аппарат суратга олади. Жарроҳ ўтни унинг тагидан юқорига қараб тортади ва натижада ўт чўзилиб, уни ажратиб олиш учун имкон пайдо бўлади. Жарроҳ моҳирлик билан ўтни электр жарроҳлик чангаги билан жигардан ажратиб олади. Аъзони ажратгандан сўнг, қорин бўшлиғини ювиб, электр ташқарига сўргич билан қуритилади, қорин яллиғланиши олдини олиш мақсадида ўтнинг илгариги жойига ингичка найча киргизилади. Ўт тешик олдига олиб келиниб, троакар ёрдамида ташқарига чиқарилади. Шу билан жарроҳлик тугайди.

Лапараскопик холецистэктомиянинг энг афзал жойи шундаки, жарроҳликдан кейинги давр енгил кечади. Бемор танасининг троакарлар кирган қисмлари ва карбон гази киритилгани учун елкаларининг орқа қисмида унчалик кучли бўлмаган оғриқлар сезилади. Жарроҳликдан кейинги даврда бемор 2 соат махсус табобат бўлимида қолади ва сўнгра у касалхонанинг одатдаги ҳужрасига ўтказилади. Жарроҳликдан кейинги дастлабки 4-6 соат давомида ичимлик ичиш ва ётган жойидан туриш тақиқланади. Бу муддатдан сўнг беморга ярим литрдан ортиқ бўлмаган газсиз суюқлик ичишга ижозат берилади. Шунингдек, бемор ётган жойидан туриши мумкин, албатта, биринчи марта касалхона ходимлари назорати остида. Эртаси куни беморнинг қорнидаги тешикдан ингичка найча олинади. Бу муолажа оғриқсиз бўлиб, ҳар куни яраларни боғлаш билан якунланади.

Ибн Сино касалхонаси умумий жарроҳлик бўлими муассасанинг энг яхши бўлимларидан бири ҳисобланади. Умумий жарроҳлик бўлими мутахассисларга кўпгина, жумладан, лапараскопик жарроҳликларни юқори даражада ўтказишга имкон берадиган энг янги замонавий ускуналар билан жиҳозлангандир.

Шунинг учун ҳам касалнинг ўз вақтида у ёки бу беморлик юзасидан яхши мутахассисга мурожаат этиши унинг саломатлиги ва аҳволининг яхши бўлишини ҳимоялай олади.

Касалхона қошида «Миллий суғурта» суғурта ташкилоти амал қилади. Бу ташкилотнинг асосий мақсади мамлакатимиз аҳолисига замонавий тиббий хизматдан фойдаланиш имконини яратишдан иборатдир. Қулай фурсатдан фойдаланиб, ўзингиз ва яқинларингизни суғурта қилинг ва имкон даражасидаги арзон нарх-наво билан замонавий тиббиёт хизматларидан фойдаланинг.

Ўз мухбир. 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон сайлов тизими ва унинг хусусиятлари

 

Сайловлар замонавий дунёда сиёсий жараён бўлиб, сиёсий ҳокимиятни шакллантириш ёки амалга оширишда халқнинг иштирокини таъминлашнинг тан олинган механизми сифатида кўрилади. Шу нуқтаи назардан, давлатлар ушбу муҳим механизмни амалга ошириш жараёнида ўзларининг миллий давлатчилик анъанаси ва маданиятига оид шаклланган қадриятлар, меъёр ва қоидалар доирасида ўз сайлов тизимини шакллантиришга интиладилар.

Муфассал...

Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА: - БИЗ КЎНГИЛ ОДАМЛАРИМИЗ

Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг шеърлари бизнинг китобхонларимиз томонидан ҳам севиб ўқилган ва ўқилмоқда. Мен илгарилари ҳам Ҳалима опа билан кўп учрашганман. У киши «Саодат» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига раис бўлиб ишлаётганларида ҳам суҳбатлашишга вақт топа олар эдилар. Кабинетларида устозлари Зулфия опа портрети осиғлиқ турарди. Ҳалима опанинг қабулидан хурсанд бўлиб чиққан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2327623

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9202360
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1661
8394
10055
9169854
84739
121442
9202360

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.147
Бугун: 24-02-2026 10:41:57

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015