Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 27 Июл 2017 Кӯришлар: 1694
Печат

 

bojxona 2017- Божхона органи статистик маълумотларига кўра, Тожикистон Республикасининг ташқи савдо обороти 2017 йилнинг биринчи ярмида 1 682,7 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу эса, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 236,2 миллион АҚШ доллар ёки 12,3 фоизга кам демакдир, - деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Божхона хизмати бошлиғи Абдуфатоҳи Ғоиб оммавий ахборот воситалари вакиллари учун уюштирилган

матбуот конференциясида.

У, шунингдек, ташқи савдо оборотининг умумий маблағидан  1 246,4 миллион АҚШ доллари  импорт ва 436,3 миллион доллари экспортга тўғри келишини ҳамда 2016 йилнинг шу даврига нисбатан импорт 253,9 миллион доллар ёки 16,9 фоизга камайгани, экспорт эса, 17,7 миллион доллар ёки 4,2 фоизга кўпайганини таъкидлаб ўтди.

Тожикистон Республикаси ташқи савдо оборотининг 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 12,3 фоизга пасайишига жаҳон бозоридаги молиявий вазиятнинг ноустуворлиги ва бир қатор давлатлардаги сиёсий вазият, жумладан, асосий тижорат шерикларимизнинг иқтисодий тараққиёт кўрсаткичи тушиб кетганлиги, бир неча турдаги экспорт ва импорт маҳсулотларига бўлган талабнинг камайганлиги  асосий сабаб сифатида кўрсатилди.

- 2017 йилнинг биринчи ярмида божхона тўловларини ундириш режаси 2 161,3 миллион сомоний миқдорида белгиланганди. Бироқ ўтган ярим йил давомида  барча даромад манбалари ҳисобидан давлат бюджетига 1 964,3 миллион сомоний киритилди. Бу эса, белгиланган режанинг 90,9 фоизини ташкил этади, - деди Абдуфатоҳи Ғоиб ва бу масалага шарҳ берар экан: - Ташқи савдо обороти  ва божхона тўловларини ундириш йўналишидаги таҳлил ва солиштиришлар шуни кўрсатдики, 2017 йилнинг биринчи ярмида божхона тўловлари режасининг ижро этилмаслигининг асосий сабаби, бу ташқи савдо айланиши, хусусан, солиқ солинадиган молу маҳсулотларнинг мамлакатимизга импорт   ҳажмининг камайганлиги ҳисобланади.

Матбуот конференцияси давомида, шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бир қатор импорт маҳсулотларининг (1 тонна учун)  ўртача нархи, жумладан мол гўшти 191,0 доллар, ун 88, буғдой 22, пластика маҳсулоти 110, керамика 216, резина 337, қандолатчилик маҳсулотлари 160, ўсимлик мойи 26 долларга камайгани алоҳида айтиб ўтилди.

Матбуот конференциясида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Божхона хизмати раҳбарияти ва масъул шахсларидан тегишли жавоблар олишди. 

Зуҳриддин УМАРОВ, "Халқ овози".     

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ - МИЛЛИЙ АРМИЯ АСОСЧИСИ

 

Қуролли кучларимиз 25 ёшга тўлди. Йигирма беш йил муқаддам эндигина мустақилликка эришган давлатимиз ўз қуролли кучлари - миллий армиясига жуда-жуда эҳтиёж сезарди. Эндигина бошидан мудҳиш воқеаларни кечирган мамлакат ва давлат учун кучли ҳимоячи лозим эди. Шунинг учун ҳам, 1992 йилнинг 18 декабрида мамлакат Олий Кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон "Тожикистон Республикаси Қуролли кучларини таъсис этиш борасида"ги қарор

Муфассал...

Армон

-Мен «юк»ка кетяпман!

Асалнинг сўнгги сўзлари шу бўлди. Уйдан чиқиб кетгач, бошқа қайтиб келмади. Эри кунора эшитадиган бу сўзга ўрганиб қолганди. Шу боис, унинг ниятини ҳатто пайқамади. Чунки у рафиқасини жондан ортиқ кўрар ва доим унга ишонарди. Шунданми, қачон қайтиб келишини сўрамади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578265

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10195312
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
592
3672
15548
10151415
92405
138877
10195312

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 23-10-2026 03:52:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015