Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЛМ

Муаллиф: Super user Категория: БОШ САҲИФА
Чоп этилган 16 Июл 2015 Кӯришлар: 44303
Печат

 

indiya13 июл куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Миллат қасри ёнида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини қабул қилди.

Учрашув маросими бошланишидан аввал икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Учрашув расмий маросими давомида Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди икки мамлакат расмий делегациялари билан танишишди.

Тожикистон ва Ҳиндистон дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш ва ўзаро фойдали ҳамкорликларини кенгайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокамаси Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модиларнинг тор доирадаги учрашувларида, сўнгра делегациялар иштирокидаги расмий сўзлашувларда давом этди.

Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини илиқ кутиб олган Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон икки дўст мамлакат муносабатлар даражаси ва мазмунидан қониқиш билдирди.

Ҳиндистон Бош вазири ўз мамлакати ташқи сиёсатида Тожикистоннинг нуфузини ҳисобга олган ҳолда, ўзининг юртимизга давлат ташрифи икки мамлакат муносабатлари мустаҳкамланиши ва ривожланишида муҳим рол ўйнашига ишонч билдирди.

Қарийб 60 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлардан ташкил топган Тожикистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий асосларидан қониқиш изҳор этилди.

Амалдаги ҳужжатларни самарали амалга ошириш ва ўзаро фойдали алоқаларни келгусида кенгайтириш мақсадида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликлар бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссияси фаолиятини жонлантириш муҳимлиги қайд қилинди. Сиёсат, хавфсизлик ва энергетика соҳаларидаги самарали ҳамкорликлар натижалари ҳақида эслатилар экан, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларнинг янада кенгайиб бораверишига ишонч билдирилди. Ишлаб чиқариш қўшма корхоналари ташкил этиш ва ҳинд компанияларининг Тожикистон сармоявий лойиҳаларини амалга оширишдаги иштироки иқтисодий алоқаларни кенгайтириш йўлларидан бири сифатида айтиб ўтилди.

Асосий эътибор минтақавий ҳамкорликларни ривожлантириш, жумладан, Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари минтақавий энергетик ва транспорт тармоқларини бирлаштиришга йўналтирилган йирик миқёсли транспорт-энергетик лойиҳаларни амалга оширишда иштирок масалаларига қаратилди.

Бундан ташқари, хавфсизлик ва мудофаа, жумладан, биргаликда терроризм ва экстремизмга қарши кураш йўлидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш суҳбат бош мавзусига айланди.

Шунингдек, бир қатор минтақавий ва дунё масалалари юзасидан ҳам мазмунли суҳбат қурилди.

Олий даражадаги учрашув ва сўзлашувлар охирида турли, жумладан, сиёсат, маориф ва маданият соҳаларида учта янги келишув имзоланди.

Хусусан, Тожикистон ва Ҳиндистоннинг шерикчиликни кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёноти; 

Тожикистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида Тожикистон ўрта умумтаълим муассасаларида компютер лабораториялари ташкил этиш тўғрисида меморандум алмашиш ҳақидаги келишув;

Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Маданият вазирлиги ўртасида 2016-2018 йиллар маданият ва санъат соҳасида ҳамкорликлар дастури шулар жумласидандир.

Таъкидлаш жоизки, бу ҳужжатларнинг имзоланиши икки мамлакат кўп қиррали ҳамкорликларини кенгайтириш фойдаланилмаган имкониятларини амалга оширишда зарур ва муҳим қадамлардан бирига айланади.

Матбуот анжумани чоғида Эмомали Раҳмон ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди учрашув ва сўзлашувлар якуни, икки дўст мамлакат муносабатлари истиқболига юқори баҳо беришди.  Хусусан, икки мамлакат раҳбарияти ўртасида олий даражадаги ишонч таъминлангани ҳамда икки томонлама ва кўп қиррали муносабатлар босқичма-босқич кенгайиб бораётгани қониқиш билан қайд қилинди.

 

«Ховар» ТМАА.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Президентларнинг матбуот учун баёноти

 

2018 йил 9 март, Душанбе шаҳри.

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Қадрли оммавий ахборот воситалари намояндалари!

Энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромоновичнинг мамлакатимизга давлат ташрифи натижасида, энг муҳим икки

Муфассал...

«Иссиқ-совуқ» қилиб келган бўлма яна…

 

Ҳар бир ота-она фарзандларини уйлантириш ёки узатиш чоғида ёшларнинг яхши яшаб кетишлари, биргаликда қўша қаришларини орзу қилади. «Синалмаган отнинг сиртидан ўтма»,- деган мақол бежизга айтилмаган. Бирор оила билан қуда-андачилик ришталарини боғлашни ният қилган кишилар, албатта, уларнинг етти пуштигача суриштиришади. «Ота-онаси ким? Оиласи бизга тўғри келадими?»- каби бир қатор саволларга жавоб топилгачгина, совчиликка отланадилар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2377342

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9478137
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1011
4075
20989
9420445
118024
133128
9478137

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.124
Бугун: 25-04-2026 06:25:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015