Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 24 Апрел 2020 Кӯришлар: 2363
Печат

 

majlis 202017 апрел куни Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси тўғрисида"ги конституцион қонуни 17-моддасига биноан, Тожикистон

Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси Раиси сайлангунга қадар Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси олтинчи чақириқ биринчи сессияси Миллий мажлиснинг энг ёши катта аъзоси Низом Қосим раислигида бошланди.

2020 йилнинг 27 мартида Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси аъзолари сайлови ўтказилган эди. Унда Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлисининг 25 нафар аъзоси сайланди. 2020 йилнинг 15 апрелида Тожикистон Республикаси Президенти фармони асосида Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлисининг олти нафар аъзоси тайинланиб, Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлисининг сайланган ва тайинланган 31 нафар аъзоси сессияда иштирок этди.

Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси олтинчи чақириқ биринчи сессиясида мамлакат Бош вазири ўринбосари, Конституцион суд раиси, Олий суд раиси, Бош прокурор, Тожикистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий масалалар бўйича ёрдамчиси, Сайлов ва референдумлар марказий комиссия раиси ҳамда Инсон ҳуқуқига оид ваколатдор иштирок этди.

Сессия регламентига биноан, котибот ҳайъати 3 нафар ва сессия кун тартиби 10 масала, жумладан:

- Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси олтинчи чақириқ биринчи сессиясида Овозларни ҳисоблаш комиссиясини сайлаш тўғрисида;

- Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси Раисини сайлаш тўғрисида;

- Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси Раиси ўринбосарлари сонини аниқлашга оид;

- Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси Раиси ўринбосарларини сайлаш тўғрисида;

- Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси комитет ва комиссияларини таъсис этиш тўғрисида;

- Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси комитет ва комиссиялари раисларини сайлаш тўғрисида;

- Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси Кенгашини таъсис этиш тўғрисида;

- Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси комитет ва комиссиялари ҳайъати сони тўғрисида;

- Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси комитет ва комиссиялари ҳайъатини сайлаш тўғрисида;

- Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси аппарати раҳбари, шунингдек, Овозларни ҳисоблаш комиссияси 5 нафар ҳайъатда тасдиқланди.

Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси олтинчи чақириқ биринчи сессияси вакиллари сессия кун тартибидаги масалалар муҳокамасини бошлашди.

"Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси Раисини сайлаш тўғрисида"ги масалага оид Миллий мажлис аъзоси Одилзода Дилбар Раҳимнинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси иллий мажлиси аъзоси Рустами Эмомалини Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси Раиси вазифасига сайлаш тўғрисидаги таклифи Миллий мажлис аъзолари муҳокамасига киритилиб, Миллий мажлис вакиллари Раҳимий Фарҳод, Амонзода Илҳом Темур ва Қонунзода Шодигул Худобахш томонидан муҳокама қилинди ҳамда қўллаб-қувватланди.

Сўнгра Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси дастурининг 3-моддасига мувофиқ, таклиф этилган номзод ном-насаби яширин овоз бериш бюллетенларига киритилди. Миллий мажлис аъзолари яширин овоз бериш орқали Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси Раиси вазифасига Рустами Эмомалининг номзодига тарафдорлик қилишди.

Рустами Эмомали Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси Раиси вазифасига сайланганидан кейин нутқ сўзлади.

Шундан сўнг, сессия Рустами Эмомали раислигида давом этди.

Сессия кун тартибидаги учинчи, тўртинчи масалалар - "Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси Раиси ўринбосарлари сонини аниқлашга оид" ва "Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси Раиси ўринбосарларини сайлаш тўғрисида"ги масалалар юзасидан Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлис аъзолари Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси Раисининг Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси аъзоси Аҳмадзода Ражаббойни Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси Раисининг биринчи ўринбосари ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси аъзоси Файзов Ёдгор Доёрович номзодини Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси Раиси ўринбосари этиб сайлаш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлашди.

Сўнгра Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси олтинчи чақириқ биринчи сессиясида нутқ сўзлаб, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳаётнинг энг муҳим қирралари, бугунги куннинг ҳар қандай таҳдиду хатарлари, жумладан, "аср вабоси" - коронавируснинг олдини олиш ҳамда жамият ҳаёти бошқа йўналишлари ҳақида сўз юритди.

Президент нутқидан кейин сессия ўз ишини давом эттирди.

Сессия кун тартибидаги бошқа масалалар, жумладан, "Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси комитет ва комиссияларини таъсис этиш тўғрисида" Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлисида 5та комитет ва Дастур назоратига оид комиссия таъсис этилиши тўғрисида қарор қабул қилди.

Шундай қилиб:

- Раҳмон Дилшод Сафарбек - Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлисининг Конституцион асослар, инсон, фуқаро ҳуқуқу эркинликлари ва қонунчиликни таъминлашга оид комитети раиси;

- Ҳакимзода Қурбон - Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлисининг Аграр, аҳоли бандлиги ва экологик масалаларга оид комитети раиси;

- Гулзода Маҳмадшоҳ Қурбонали - Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлисининг Ижтимоий масалалар, саломатликни сақлаш, илм, маориф, маданият, ёшлар ва аёллар сиёсатига оид комитети раиси;

- Раҳимий Фарҳод - Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлисининг Миллий мажлиснинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Намояндалар мажлиси, ижроия ҳокимияти, жамоатчилик бирлашмалари, оммавий ахборот воситалари ва парламентлараро алоқалар билан фаолиятини мувофиқлаштиришга оид комитети раиси;

- Жумъазода Шарифжон - Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлисининг Иқтисодиёт ва коммуникацияга оид комитети раиси;

- Қонунзода Шодигул Худобахш - Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлисининг Дастур назоратига оид комиссияси раиси этиб сайландилар.

Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси қарорлари билан Шамсзода Абдужаббор Саймумин бошқа ишга ўтганлиги сабабли, Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси аппарати раҳбари вазифасидан озод этилиб, Идрисзода Илёс Мумин Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси аппарати раҳбари этиб тайинланди.

Шу билан Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси олтинчи чақириқ биринчи сессияси ўз ишига якун ясади.

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Сен билан фақат мен яшашим мумкин

 

Ёхуд оиладаги зўравонликка қарши кураш хусусида

Бугун мамлакатда лаёқатли хотин-қизлар ҳисобидан раҳбар кадрларни тарбиялаш, танлаш ва жойлаштириш, жамият ҳаётида аёллар ролини фаоллаштириш, оилада зўравонликлар олдини олиш, оилани ривожлантириш йўналишида бир қатор ишлар олиб борилаяпти. Оилавий бахт ҳар бир аёл учун биринчи ўринда туради. Оила бузилиши аёлни ҳам руҳан, ҳам жисмонан эзиб, иш фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.

Муфассал...

Икки тилда сўзлашувчи бир халқ

 

Мен Тожикистонда туғилганман, миллатим - тожик. Ўн етти ёшимдан буён Ўзбекистонда яшайман. Мактабни (ўзбек тилида) битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Тошкент Давлат университети(ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факултетида таҳсил олдим. Бугун босиб ўтилган умрим йўлига назар ташларканман, 17 ёшимда "Бу қиз иқтидорли", - дея баҳо берган таниқли ёзувчи Омон Мухтор, 18 ёшимда (1981 йили Тожикистонда ўтган Ўзбекистон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194022

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597394
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
249
3342
8807
8563896
33498
117875
8597394

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:53:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015