Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 29 Март 2018 Кӯришлар: 1934
Печат

 

m husanova 2018СИЛАБ ҚЎЙДИМ

Ҳар замонда кўзим ёшлаб,

Армон билан ёдлаб қўйдим.

Хотиралар қат-қатига,

Мен севгимни ўраб қўйдим.

Йиғлаб олдим ўксиб-ўксиб,

Дилга ғам - ўт қалаб қўйдим.

Кўп йиғладим чоғи, санчди,

Юрагимни силаб қўйдим.

 

ҚУТҚАРМАГИЛ

Чўғмидир ё денгизми, у нигоҳларинг,

Жонни фидо этсам арзир, рад этмагил.

Неки бўлсам бўлай, майли, рози ўзим,

Қароғингга чўкиб кетсам, қутқармагил.

                  

Магар қуёш бўлса чашминг оташида,

Куйиб кетсам, куйдир, бирор сўз айтмагил.

Ё кипригинг соясида ором олиб,

Қароғингга чўкиб кетсам, қутқармагил.

                

Юрак қоним бирла баёт битсам ногоҳ,

Жим қараб боқ, нигоҳларинг қўзғатмагил.

Ўлдирмасин мени армон, мени фироқ,

Нигоҳингга чўкиб кетсам, қутқармагил.

                                                        

ЮРАК

Қўй, томчи, қўзғатмагил,

Муз бўлиб қотган юрак.

Чиқмагай кулиб энди,

Кун бўлиб ботган юрак.

Ишқ, дея ҳаловатин,

Қайғуга сотган юрак.

Муз бўлиб оташ қафас,

Ичинда у ётган юрак.

Ой каби зулмат аро,

Бир ўзи ўтган юрак.

Армонлар дунёсига,

Ўзин тик отган юрак.

Тор келиб дунё-ю дун,

Ёғоч от кутган юрак.

Оҳ, мени шоираи

Девонавор этган юрак.

                  

ЁМҒИРЖОН

Томчилама, шаррос қуй,

Бор вужудим бўлсин нам.

Олов бўлиб ёнмоқда,

Шу дамда кўнгилхонам.

Томчилама, ёғ ёмғир,

Бор ғуборим юв, ўзинг.

Жонимга оғир ботган,

Ғамларимни қув, ўзинг.

Шу дамда ўзинг каби,

Ҳасратдошим йўқ бирор.

Осмоним, булутларни

Бағрингдан қўйиб юбор.

Томчилама, шаррос қуй,

Тинма бу кеч, ёмғиржон.

Уйғонганда бахт бўлиб,

Кўзларимда синсин тонг.

 

ИШҚҚА ТЎЛДИР ДУНЁНИ

Қилма кабоб хун жигарим,

Чўғ нигоҳлар оташида.

Соғинчларинг ғами бисёр,

Юрагим кўз ёшида.

Қилма бағрим минг пора,

Тутма ҳижрон оғусин.

Армон билан сўндирмагин

Кўзларимнинг ёғдусин.

Олис кетма, қўлларим тут,

Шивирлаб қўй, ишқ куйин.

Гулим, дегин қиёс этиб,

Атиргулнинг хуш бўйин.

Қизғон мени шамоллардан,

Ғуборларга парда тут.

Бизни бахтга элтиб қўйсин,

Ҳу-у кўкдаги пар булут.

Кел, азизим, яқинроқ кел,

Қўйгин, ҳижрон савдони.

Нигоҳлар порлаб турсин,

Ишққа тўлдир дунёни.

МУСОФИРНИНГ МАКТУБИ

Бу тақдир чархпалаги,

Замона зайлими ё

Ақлу ҳушимни буткул

Асир қилди мол-дунё.

Сароб ўйлар етаклаб,

Олиб кетди онажон.

Ҳаловат ўз уйимда,

Қолиб кетди онажон.

Олис кетсам кўз ёшим

Ёмғирлигин билмасдим.

Мусофирнинг ҳар дами,

Оғирлигин билмасдим.

Тонгда туриб шомгача,

Ором не билолмайман.

Сизга ҳатто ҳафталаб,

Қўнғироқ қилолмайман.

Уйқум қочиб ярим тун

Мактублар ёздим талай.

Соғинчимни бекитиб,

Она, сизга юборай.

Меҳрингизга йўғрилиб,

Пишар эди ширмой нон.

У нонларнинг ифорин,

Соғиняпман, онажон.

Укаларим улғайиб,

Қолгандир, кўролмайман.

Кўзларингиз йўл қараб,

Толгандир, сўролмайман.

Этим жунжикиб кетар

Қаҳратоннинг қаҳридан,

Бўлди, она, ўтаман    

Пул шаҳрининг баҳридан.

Соғинчимни елкалаб,

Ёнингизга учаман.

Бағрингизга бош қўйиб,

Ҳаммасидан кечаман.

Моҳира ҲУСАНОВА, Конибодом.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Ҳорманг, ҳожипиёда!

 

Ёхуд юртдошимиз Америкага пиёда сафар қилмоқчи

Мамлакатимизнинг аксар аҳолиси Абдулазиз Ражабов - «Ҳожипиёда»ни яхши танийди. Абдулазиз Ражабов 2005 йили Россия Федерациясининг Москва шаҳридан ҳаж сафарига пиёда боришни азм этиб, 9 ой 12 кундан кейин, Саудия Арабистонига етиб борди. Сафар жараёнида кўпгина давлатларнинг оммавий ахборот воситалари Абдулазиз Ражабовнинг пиёда сафар қилиши тўғрисида хабар тарқатган эди.

Муфассал...

Ҳар замон истар замони бўлса тинч…

 

Тугун

Келарсан мунча инқиллиб, букик қаддинг тугунингдан,

Юкинг оғир. Нима топдинг, нима олдинг бугунингдан?

Не уйларга бориб келдинг, не кўйларга бориб келдинг,

Нима бердинг, нима олдинг саҳар, туш, кечқурунингдан?

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194436

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597806
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
661
3342
9219
8563896
33910
117875
8597806

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 06:10:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015