Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЛМ

Муаллиф: Super user Категория: ИЛМ
Чоп этилган 20 Феврал 2019 Кӯришлар: 2520
Печат

 

paxta 2019- Ҳар бир илмий ходим селекция-илмий кузатишлар натижасида эришилган муваффақиятларда ўз самарасини кўрганда, кўнгли ҳузур топади, - дейди Хатлон вилояти зироатчилик институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, янги «Нодир» пахта навини яратган Муйдин Абдуллоев биз билан суҳбатда.

- Муйдин Назирович, янги пахта нави яратилиши йиллари

мобайнида селекция-илмий кузатишлар жараёнидаги меҳнат ҳақида маълумот берсангиз…

- Бизнинг зироатчилик олийгоҳимиз қарамоғида 240 гектар ер майдон бўлиб, шундан 80 гектарига турли зироатлар бўйича селекция-илмий ишлари олиб борилади. Шу жумладан, 26 гектарига пахта навини етиштириш орасида бизнинг бўлимимиз илмий ишлар олиб боради. Етиштирилаётган янги навни апрел ойининг бошларида ернинг етилишига қараб, чигитни ивитган ҳолда 60х60 тарзида иккита сеялка орқали экилади. Биз Америка «Д.Р-5111» нави билан ўзимизнинг маҳаллий «Меҳргон» навини чатиштириб, илмий ишлар олиб бордик.

Биринчи сеялкада кузатиб келинаётган уруғ экилса, шу билан ёнма-ён иккинчи сеялкада қайси нав бўлишидан қатъий назар, экилган пахта нави она ролини ўйнайди. Шу усул билан тажриба участкаларига экилган майдондаги уруғлар униб чиққандан сўнг, 1 метрга 4 донадан қўйиб, ягона қилинади. Ҳар 8 метр масофада рақам билан белгиланган тахтача орасида, 40 туб ғўза зичлиги мувофиқ бўлиб, суғориш жараёнида намлик меъёрдан ошиб кетмаслик учун, ҳар 80 метрга шохариқ тортилади.

- Ота ғўза билан она ғўза гулларини чанглатиш жараёнида қандай ишлар қўлланилади?

- Ёнма-ён ўсаётган икки нав пахтани иккинчи шохидан бошлаб, то бешинчи шохигача очилган она гулига ботириб олинган махсус салфетка ота гулига ботирилиб, усти салфетка қопқоқчаси билан пишиб етилишига қадар беркитиб қўйилади. Чанглатиш усули лаборантлардан ўта нозиклик ва масъулият талаб қилади. Бундай чанглатиш жараёни эрталаб шудринг кўтарилгандан сўнг, очиқ ҳавода ўтказилиши мақсадга мувофиқдир.

- Сунъий чанглатиш усулида пишиб етилган кўраклар очилганда, уларни уруғлик учун териб олиш борасида тўхталиб ўтсангиз?

- Тажриба участкаларида биринчи терим билан эгатларда йўл очилади ва ғўзанинг пастки шохларида очилган пахталар алоҳида териб олинади. Қолган ғўза кўраклари 65-70 фоиз очилгандагина уруққа қўйилган чигитлари тўлиқ пишиб етилади. Бу вақтда териб олинган пахталар махсус қопларга солинади ва институтимиздаги чигит ажратиш агрегатларида тозаланиб, келгуси мавсумгача нам олмаслик учун қоғоз халталарда сақланади.

- Муйдин Назирович, «Нодир» навининг технологияси тўғрисида батафсил маълумот берсангиз…

- Биласизми, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон юртимиз бўйлаб қилган сафарларида қишлоқ хўжалиги миришкорлари ва селекция-илмий ходимлари билан учрашганларида, суғориладиган ерларда илм-фан ютуқлари асосида пахта ҳосилдорлигини ошириш, ҳар минтақа иқлимига мос, серҳосил навларни яратиш бу мамлакат иқтисодиётини бир бўлаги, деб таъкидлар эдилар.

Мана, 2009 йилда бошланган селекция-илмий кузатишлар ўз самарасини кўрсатди. Хатлон вилояти зироатчилик институтида «Тожикистон» ва «Хатлон-2011» навидан сўнг, «Нодир» навли пахта яратилди. Бу ўрта тип нав бўлиб, бўйи 100-110 сантиметргача бўлади. Ҳосилдорлик новдалари 3-4 бўғиндан бошланади. Ҳар бир шохда уч донадан гул бўлиб, кўрак ҳажми ўзга навларга қараганда йирикроқ. Ҳар бир чаноқдаги пахта вазни 5,5-6 грамм, 1000 дона чигитнинг оғирлиги эса 115-120 граммдир. Бу нав пахтани агротехника қоидаларига риоя қилган ҳолда парвариш қилинса, гектар бошига 50-55 центнердан хирмон кўтарса бўлади. Пахта ғўзасининг узунлиги 33-34 миллиметр бўлиб, тола миқдори 40-42 фоизни ташкил этади. Бу бошқа навларга қараганда, тўла миқдори баланд бўлганлиги боис, ўз номи билан нодир деб аталади. Касалликка чидамли, етилиш жараёни 120-125 кун бўлиб, ғўза зичлиги гектар бошига 70-80 минг туп, чеканка муддати то 31 июлгача. Бир сўз билан айтганда, бу нав пахта Вахш водийсининг иқлимига мос бўлиб, ишончим комилки, миришкорларимиз бу пахтадан кўнгилдагидек хирмон кўтарадилар.

«Нодир» навининг яратилишида йиллар мобайнида биз билан елкама-елка меҳнат қилган лаборантлардан Тўйдигул Давлатова, Зуҳро Нурова, Ҳафиза Шарифова, сувчи Пархонов Убайдулло ва механизатор Олимжон Абуллоевларнинг меҳнатлари таҳсинга лойиқдир.

 

Давронбек Каримов,

Хатлон вилояти.

Суратда: Муйдин Абдуллоев ўзи яратган «Нодир» навли пахта ёнида.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Икки адибнинг бутун олмаси

 

Ёзувчи Эшмуҳаммад ака Донохонов «Совет Тожикистони» (ҳозирги «Халқ овози») газетасида иш фаолиятини бошлаган дамлар эди. Ўша 1983 йили Жиликўл ноҳияси партия қўмитаси топшириғига кўра, ўқитувчи Шоим Абраматов ноҳия газетаси муҳаррир ўринбосарлигига тайинланди. У камина билан бирга атиги уч ойгина фаолият юритди-ю, қай бир бошланғич партия қўмитаси котиблигига ўтказилди.

Муфассал...

ЙИГИТНИНГ ҒУРУРИ, ОРИДИР ВАТАН

 

Апрел ойининг биринчи санасидан Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафида, Ватан ҳимоясида бўлган аскарларни захирага жўнатиш ва чақирув ёшига етган йигитларни муддатли ҳарбий хизматга даъват этиш маъракаси бошланди.

Республикамизнинг турли шаҳру ноҳияларида ташкил этилган «Чақирилувчилар куни» тадбирларида Ватан ҳимоясини муқаддас бурч, деб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192404

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8595693
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1890
5216
7106
8563896
31797
117875
8595693

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.166
Бугун: 09-09-2025 14:59:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015