Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 04 Август 2016 Кӯришлар: 1981
Печат

 

bozor- Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакатимизда ҳам бозор озод фаолият юритади, - деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Монополияга қарши хизмат бошлиғи Саъди Қодирзода жорий йил олти ойлик фаолият натижаларига бағишланган матбуот конференциясида. – Биз ҳисобот даврида монополияга қарши сиёсатни татбиқ этиш, табиий монополиялар фаолиятини тартибга солиш, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя этиш ва реклама фаолиятини назорат қилиш йўлида маълум ишларни бажардик.

Жумладан, рақобатни ҳимоя қилиш ва тараққий эттириш йўналишида бозорда ҳукмронлик мавқеига эга хўжалик субъектлари рўйхатини таҳлил қилиш натижасида, 10та хўжалик субъектини мол бозоридаги ҳукмронлик мавқеини бой берганликлари сабабли, рўйхатдан чиқардик ва шунча хўжалик унга киритилди. Айни пайтда мазкур рўйхатда 72та хўжалик субъекти қайдга олинган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6та ортиқдир. 

Шунингдек, матбуот конференциясида мамлакатимизнинг ғалла, шакар, ўсимлик мойи, цемент, ёнилғи, кўмир ишлаб чиқариш, электр энергиясидан фойдаланиладиган алоқа, соғлиқни сақлаш, маориф соҳаларида хизмат кўрсатиш бозорлари ҳамда табиий монополияларни тартибга солиш ҳолати юзасидан журналистларга атрофлича маълумот берилди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида хориждан келтириладиган ғалла бозорида соғлом рақобат ҳукмрон бўлиб, унда 61та хўжалик субъекти қатнашган.

Мамлакатимизга ғалла олиб келишда «Рамз-80» МЧҲЖ – 16,09 фоиз, «Роҳи Сомон» МЧҲЖ – 14,6 фоиз, «Суғд тижорат» МЧҲЖ – 15,3 фоиз, «Пешовар» МЧҲЖ – 4,5 фоиз, «Сорбон 999» МЧҲЖ – 3,98 фоиз кўрсаткич билан етакчиликни эгаллашган. Тожикистонга олиб келинган ғалланинг 45,53 фоизи бошқа 53та хўжалик субъектларининг ҳиссасига тўғри келади.

Ун келтириш бозорида ўтган йилдагидек 55та хўжалик субъекти қатнашган. Улар орасида «Шодона» МЧҲЖ – 16 фоиз, «Сорбон 999» МЧҲЖ – 19,1 фоиз, «Содиқи саро» МЧҲЖ – 9,5 фоиз ва Моддий захиралар агентлиги – 6,3 фоиз кўрсаткич билан етакчилик қилишган.

- Барча харажатларни ҳисобга олиб, Душанбе шаҳри улгуржи бозорларида ўзимизда ишлаб чиқарилган биринчи навли маҳаллий уннинг 50 килограммлик халтаси 155 сомонийдан сотилди, - деди Саъди Қодирзода. – Умуман, жорий йил биринчи олти ойлигида ун сотилиш ўртача нархи мамлакат миқёсида 143 сомонийдан 155 сомонийгачани ташкил этди.

Маълумотларга кўра, мамлакатимизга олиб келинадиган шакарнинг 54,6 фоизи Покистон давлати чекига тўғри келади. Бундан ташқари, Ҳиндистон, Озарбайжондан ҳам юртимизга шакар келтирилади.

- Ҳисобот даврида бир килограмм шакарнинг нархи мамлакат бозорларида 6 сомоний 40 дирамдан 7 сомонийгача эди, - деб қўшимча қилди Монополияга қарши хизмат бошлиғи.

Шунингдек, жорий йилнинг биринчи олти ойлигида бозорларимиздаги ўсимлик мойи нархи 9 сомоний 53 дирамдан 11 сомонийгачани ташкил этганлиги қайд этиб ўтилди.

- Эндиликда мамлакатимиз хориждан цемент олиб келишга эҳтиёж сезмайди, - деди С. Қодирзода. – Ўтган олти ой бадалида Тожикистонда цемент ишлаб чиқариш кўрсаткичи 870 635,2 тоннани ташкил этди. Айниқса, Ёвон ноҳиясидаги «Хуаксин Ғаюр Семент» МЧҲЖ яхши натижаларга эришди. Бу хўжалик субъекти ҳисобот даврида 422 690,0 тонна цемент ишлаб чиқарди. Айни пайтда мазкур хўжалик субъекти цемент бозорида ҳукмронлик мавқеини эгаллаб, унинг фаолияти Монополияга қарши хизматнинг диққатида турибди.

Матбуот конференциясида «Газпромнефт-Тожикистон», «Тожик Петролиум», «Аурум Спика», «Умед 88» МЧҲЖлари ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукумати Моддий захиралар агентлиги ёнилғи бозорида ҳукмронликни қўлга киритган хўжалик субъектлари эканлиги таъкидлаб ўтилди.

- Республикамизда 14та кўмир қазиб олиш кони фаолият юритади, - деди С. Қодирзода. – Бу бозорда ҳам соғлом рақобат йўлга қўйилган бўлиб, ўтган олти ой давомида кўмир ишлаб чиқариш билан машғул хўжалик субъектлари томонидан 448 006,1 тонна кўмир тайёрланган.

Бундан ташқари, матбуот конференцияси жараёнида журналистларга соғлиқни сақлаш, маориф хизмати, алоқа соҳасида хизмат кўрсатиш ҳамда табиий монополияларни тартибга солиш йўналишида фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бажарган ишлар юзасидан атрофлича маълумот берилди.

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

 «Халқ овози».  

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

БИР ОҚШОМ ЭРТАГИ

 

Уни қишлоқда ҳамма танийди-ю, исмини ҳеч ким билмайди. Ҳамма уни «Қори», «Қори ака», деб чақиради, орқаворотдан эса, «Кўр Қори», деб атайдилар. Кўча-кўйда тупроққа қоришиб юрадиган иштончанг гўдаклар унинг ортидан: «Қорака, Қорака, бугун кино қанақа?»- дея чувиллашиб қочадилар-да, сал нари боргач: «Елпесе»ни айтиб беринг!» -деб бақиришади.

Муфассал...

Миннат

 

Ярим тунда ғала-ғовурдан уйғониб кетдим. Ҳамхоналарим ҳам бирин-кетин бош кўтаришди. Куни-кеча уйига жавоб берилган кишининг ўрнига бир кекса одамни келтириб ўтирғизишгану халатли уч-тўрт эркак-аёл атрофида гирдикапалак. Чолнинг кийимини алмаштиришди. Юрак уриши-ю қон босимини ўлчашди. Укол қилишдими ё ичишга дори беришдими, сўнгра, бирин-кетин чиқиб кетишди. Охиридагиси биратўла чироқни ҳам ўчирди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124379

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309479
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
392
3937
4329
8284046
57875
101124
8309479

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:55:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015