Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 27 Июл 2017 Кӯришлар: 2086
Печат

 

soliq 2017- Жорий йилнинг олти ойида солиқ ва бошқа тўланиши шарт бўлган тўловлар режаси 102,1 фоизга бажарилди, - деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Солиқ комитети раиси Нусратулло Давлатзода яқинда ўтказилган матбуот конференциясида. – Давлат хазинасига 4 миллиард 466 миллион 300 минг сомоний ўрнига, 4 миллиард 559,1 миллион 100 минг сомоний маблағ тушди.

Солиқ комитети раҳбарининг таъкидлашича, ҳисобот даврида нодавлат ташкилотлар ҳисобидан ижтимоий солиқнинг бажарилмаганлиги асосий сабаби жаҳонда рўй берган молиявий инқирознинг таъсиридир.

- Молиявий инқироз таъсирида солиқ тўловчиларнинг молиявий аҳволи ёмонлашиб, айрим хўжалик субъектларида ишчиларнинг маоши, баъзиларида эса, ходимлар сони ҳам камайганлиги солиқнинг бу тури режаси бажарилмай қолишига олиб келди, - деб таъкидлади Н. Давлатзода.

Ҳисобот даврида нодавлат ташкилотлар ҳисобидан ижтимоий солиқ режаси 96,9 фоизга бажарилган.

Солиқ комитети раҳбарининг маълумотига кўра, жорий йилнинг олти ойида мамлакатимизда 296 минг 122та хўжалик субъекти фаолият юритган.

Шунингдек, матбуот конференцияси жараёнида мобил алоқа компанияларининг солиқ комитети олдидаги қарзлари юзасидан сўз юритилди.

- «Tcell», шунингдек, «Таком» мобил алоқа компаниялари солиқ бўйича қарзларини тўлай бошладилар, - деди Н. Давлатзода. – Шу кунгача «Tcell» мобил алоқа компанияси 56,9 миллион сомоний қарзини тўлади. Компаниянинг умумий қарзи 155,6 миллион сомонийни ташкил этади. Томонлар келишувига кўра, қарзнинг қолган қисми октябр-ноябр ойларигача тўланади. «Таком» мобил алоқа компанияси ҳам ўз қарзларини тўламоқда.

Солиқ комитети раиси Н. Давлатзоданинг таъкидлашича, солиқ тўловчилар интизомли бўлсалар, бундай муаммолар юзага келмайди.

Айни пайтда мамлакат солиқ комитети ходимлари «Мегафон» бренди остида фаолият юритаётган «МЛТ» мобил алоқа компаниясининг 183,5 миллион сомоний солиқни яширганлигини ошкор этишган. Солиқ комитети ва компания масъуллари бу муаммо юзасидан мулоқот олиб боришмоқда.

Нусратулло Давлатзода солиқдан қарздорларнинг энг катталари қайсилар эканлигини таъкидлаб ўтди. Маълум бўлишича, энг катта қарздорлар «Барқи тожик» холдинг компанияси (186 миллион сомоний), «Ресандаи Қўрғонтепа» корхонаси (17 миллион сомоний), «Ангишти Назарайлоқ» корхонаси (8,1 миллион сомоний) ва бошқалар.

- Кейинги пайтлар солиқ тўлашдан катта қарздор корхоналар сони ошиб бормоқда, - деди Н. Давлатзода.

Матбуот конференцияси жараёнида солиқ ундириш ҳамда давлат бюджетини бойитиш муаммоларига кенг тўхталиб ўтилди.

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Жиноятчилик – жамият кушандаси…

 

Жиноят – ҳар қандай жамиятнинг пок нуфузига тушадиган қора доғ, унинг равнақига тўсиқ бўладиган - ёмон иллат.

Айниқса, бу қусур ёшлар, хусусан, балоғатга етмаганлар орасида кенг илдиз отса, жамоатчилик учун бундан ортиқ фожиали ҳолат бўлмаса керак.

Энг аянчлиси шундаки, вояга етмаган авлод томонидан қўл урилган жиноят, янгиси учун йўл очади. Каттароқ жиноятга чорлайди.

Муфассал...

"РОҒУН" ГЭСИНИНГ БИРИНЧИ АГРЕГАТИ МИЛЛАТ ПЕШВОСИНИНГ ФИДОКОРОНА САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРИ ВА ЖАСОРАТИ БИЛАН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ

 

Ҳар бир даврда шундай шахслар қудрат тепасига келишадики, улар мамлакат тараққиёти ва унинг халқаро майдондаги мақомини юксалтириш учун барча иқтидору ишбилармонлик маҳоратларини йўналтириб, давлат ва Ҳукумат манфаатини шахсий манфаатидан устун қўйишади.

ХХI асрнинг аввалида ушбу оғир масъулият миллатнинг буюк фарзанди, атоқли сиёсат арбоби, Миллат пешвоси,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194026

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597394
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
249
3342
8807
8563896
33498
117875
8597394

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:53:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015