Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 08 Август 2017 Кӯришлар: 2311
Печат

 

muslima ulmaszoda 2017Муслима Ўлмасзода (Абдуазизова) 1972 йилда Жаббор Расулов ноҳиясининг Қўрғонча қишлоғида туғилган. Ҳозир Жаббор Расулов ноҳияси маориф бўлимининг «Омўзгор ва хонанда» газетаси мухбири вазифасида фаолият юритмоқда. «Тоғ лоласи» (Хўжанд. «Раҳим Жалил» нашриёти, 2016 йил), «Саман минган санамман» (2017 йил) шеърий тўпламлар ва «Қўрғонча ва унинг машъаллари» (2017 йил) китоблари муаллифи.

РАҲНАМО

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга

Куч олдик нурафшон Паёмингиздан,

Пешволик сезилар пок номингиздан,

Шаҳду шакар томар хуш комингиздан,

Хушгуфторсиз, хушкаломсиз, хушнамо,

Бизга пешво, бизга сарвар, раҳнамо.

Халқим аросатда қолган бир маҳал,

Юртни исканжага олганда ажал,

Ваҳдат қасрига сиз қўйдингиз тамал,

Дардига бўлдингиз малҳаму даво,

Нажоткор, халоскор, раҳбар, раҳнамо.

Сиз боис порлади тинчлик қуёши,

Сузилди ярашув - муроса оши,

Боши берк йўлакдан чиқди эл боши,

Бирдамлик навоси берди акс-садо,

Чунки эл топганди, сиздай раҳнамо.

Зулматга мубтало бўлганда ўлка,

Роғун яловини туғ айлаб қўлда,

Сизмасми, йўллаган нурафшон йўлга,

Умримиз айлаган ёрқин, пурсафо,

Сиз элнинг таянчи пешбар раҳнамо.

Кўз очди юртимда истиқлол тонги,

Таралди ҳурликнинг жарангли бонги,

Бўйлар беш қитъани авлодлар онги,

Сиздан куч олмишлар улар, аввало,

Сиз, ахир, уларга саркор, раҳнамо.

Қадоқли йўл бугун кафтдайин текис,

Кўнгилда пок гуллар отмоқда илдиз,

Маърифатга элтар ҳар одим, ҳар из,

Бизга бағрин очар, ҳатто, кенг само,

Чунки бор бизларда сиздай раҳнамо.

Сиз жарнинг лабидан қутқарган диёр,

Дунёвий зафарга бу кун бўлди ёр,

Мамнун эл қалбида тоғдай ифтихор,

Мустажоб бўлгайдир барча муддао,

Омон бўлса доим, сиздай раҳнамо!

 

ВАТАНИМ

Ватан остонадан бошланар, дерлар,

Остона - муқаддас, остона - қутлуғ.

Ватан, деб шоирлар битади шеърлар,

Ватанни ардоқлаш - ниҳоят улуғ.

Аммо у табаррук остонанг - қадринг,

Баъзи кўрнамаклар, балки билмаслар.

Токи бўлмагунча айро Ватандин,

Беватан қолгунча афсус қилмаслар.

Юртининг тупроғин суртиб кўзига,

Тўтиё айламас, нокас дарбадар.

Она-Ватан деган улуғ сўзига,

Етмаса ўкинманг Худо бехабар.

                  Абдулла Ориф ҳам таъкидлаб ўтган,

Кечирма бойликка ўч фарзандингни.

Тиканзор бўлсанг ҳам кўксини тутган,

Ардоқла жон фидо жигарбандингни.

Биҳиштдай боғларинг оромбахш азал,

Садафдай тоғларинг ястанар мағрур.

Авлодлар мадҳингни куйлаб шеър ёзар,

Қалбимни эгаллар ифтихор, ғурур.

Қиру сўқмоқларинг урён югургум,

Шифобахш гиёҳинг кўзимга суртиб.

Сени севганлардан ортиқроқ севгум,

Пойингга шеърларим шодасин тўкиб.

Эй, Она-Ватаним, бағрингда бугун,

Эсар истиқлолнинг шамоли майин.

Шаҳар-қишлоқларинг кўркам ва гулгун,

Очилиб яшнайсан кун ўтган сайин.

                   Жондан азиз юртим - Тожикистоним,

Сенга тош отсалар қалқондир кўксим.

Тасаддуқ бўлсин эй, сенга минг жоним,

Истиқлол байраминг муборак бўлсин!

 

ОҲАНРАБОМИЗ

 

Биламан, сиз мени кетмайсиз ташлаб,

Кўнгил дарчасидан бўйлайвераман.  

Сизни мен илк марта кўргандан бошлаб,

Сўнгги нафасгача ўйлайвераман.

Ҳеч қачон сиз мени кетмайсиз ташлаб,

Бошдан кечирганим сўйлайвераман.

Муҳаббат дуторин қўлимда ушлаб,

Дардим қўшиқ қилиб, куйлайвераман.

Висолнинг шарбати шунчалар ширин,

Воз кеча олмайсиз сиз ундан зинҳор.

Садоқат гавҳари унда яширин,

Унда қўш юракнинг қўша меҳри бор.

Топмаганим каби сиздай султонни,

Сиз ҳам тополмайсиз, мендай бир санам.

Мен ҳам сарсон кезиб жумла жаҳонни,

Тополмайман сиздай дардимга малҳам.

Биз кеча олмаймиз бир-биримиздан,

Меҳр тоғида биз - акс-садомиз.

Айрилиқ шарпаси қочгайдир биздан,

Чунки бир-бировга оҳанрабомиз.

Жаббор Расулов ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ТАШАББУС ЯХШИ САМАРА БЕРДИ

 

2018-2028  йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги     

Яқинда биз – тожикистонликлар Миллий бирлик байрамининг 20 йиллигини кенг нишонладик. Бу тинч ҳаётга осонликча эришилмади. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон раҳбарлигида тинчликни барқарор этиш, мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини йўлга қўйиш, ўн минглаб қочоқларни Ватанга қайтариш учун озмунча вақт, куч-ғайрат сарфланмади. Сарваримиз ва халқимиз сабр ва бардошли

Муфассал...

Ҳикматларга мужассам маскан

 

Америка Қўшма Штатларида яшайдиган ва умрининг маълум лаҳзаларини бир тилда сўзлашувчи орийларнинг маданий муҳитида ўтказиш учун гоҳ-гоҳ Тожикистонга ташриф буюрадиган машҳур шоир, барчамизга маъқул бўлганМен орийманшеърининг муаллифи, устоз Масъуд Сипанд шундай деган эди: -Балким, сиз ўз уйингизда бўлганингиз сабабли, мамлакатингиз ҳар йили қандай суръатларда ўзгариб бораётганини мен каби ёрқин илғамассиз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192362

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8595676
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1873
5216
7089
8563896
31780
117875
8595676

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 14:56:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015