Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 17 Август 2018 Кӯришлар: 2345
Печат

 

222Эртадан кейин, яъни 18 август куни Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида «сариқ қитъа»нинг энг нуфузли турнири - XVIII «Осиё ўйинлари- 2018» мусобақаларига старт берилади.

Мазкур мусобақаларда Тожикистоннинг 100 нафар вакили, жумладан, 80 нафар спортчи иштирок этади.

Беллашувлар спортнинг 40 тури бўйича ўтказилади. Юртдошларимиз эса, шуларнинг 15тасида куч синашишади.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонлик спортчилар 1994 йилдан буён, Осиё ўйинлари мусобақаларида қатнашиб келишади. Шу давр мобайнида намояндаларимиз ўз жамғармаларида 21та медал тўплашган, шулардан олтитаси олтин медаллардир.

 

---------   Футбол   ---------

ДУШАНБЕЛИКЛАР – ИЛК ЧЕМПИОНАТ ҒОЛИБИ

Футбол бўйича аёллар ўртасида биринчи Тожикистон чемпионати турнири ўз якунига етди.

Чемпионат ғолиби тақдирини ҳал қилувчи учрашув Бохтар шаҳридаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтди.

Унда чемпионлик унвони учун Душанбенинг «Зебонисо» ва «Хатлон» жамоалари майдонга тушди.

Қизғин кечган чемпионлик курашида дуранг - 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ва «Зебонисо» клубига чемпионат ғолиблиги шарафини келтирди.

Мавсумда рақиблар дарвозаларини 16 марта аниқ нишонга ола билган «Хатлон» жамоаси аъзоси Лайло Ҳалимова мамлакат биринчилигининг тўпурари, деб тан олинди.

 

---------   Сув спорти   ---------

НОҲИЯДА ЭШКАК ЭШИШ РИВОЖЛАНАДИ

Суғд вилоятининг Бобожон Ғафуров ноҳияси Ёшлар билан ишлаш ва спорт бўлимининг ташаббуси билан Спортчилар куни ҳамда Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилига бағишлаб, эшкак эшиш бўйича ноҳия очиқ турнири ўтказилди.

Иштирокчилар К-1, С-1 масофалари бўйича 200, 500, 1000 метрга эшкак эшишда ўзаро беллашдилар.

Ғолиблар давлат ҳокимияти Бобожон Ғафуров ноҳияси ижроия органи Ёшлар билан ишлаш ва спорт бўлимининг медал ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Очиқ турнирни ўтказишдан мақсад: ноҳияда сув спорти турларини равнақ топтиришга қаратилган.

 

======   Жаҳонда   ======

---------   Бокс   ---------

ЖАНГНИНГ САНАСИ ВА МАКОНИ МАЪЛУМ

Ўрта вазнли спортчилар орасида касбий бокснинг WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Билли Жо Сандерс чемпионликка даъвогар Деметриус Андрейдга қарши кечадиган жангда ўз чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Муштлашувни жорий йилнинг 20 октябрида Америка Қўшма Штатларининг Бостон шаҳрида ўтказиш режалаштирилди.

Шунингдек, бокс оқшоми жараёнида WBА (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси), IBF (Халқаро бокс федерацияси) бўйича енгил вазнли боксчилар ўртасида ҳам чемпионлик беллашуви ўтказилади. Унда амалдаги жаҳон чемпиони Кети Тэйлор ва чемпионликка даъвогар Синди Серранолар рингга кўтарилишади.

 

---------   Футбол   ---------

БОШ СОВРИННИ «ТОТТЕНХЭМ» ОЛДИ

Испаниянинг Мадрид шаҳрида футбол бўйича халқаро Чемпионлар кубоги турнири ниҳоясига етди.

Мусобақанинг сўнгги учрашувида Италиянинг «Интер» ва майдон эгалари «Атлетико» жамоалари «яшил майдон»га тушди. Тенг курашлар асосида ўтган ўйинда кичик - 1:0 ҳисоби қайд этилди.

Ягона голни италияликлар вакили Лаутаро Мартинес биринчи қисмнинг 31-дақиқасида ўз номига ёзиб қўйди.

Бош совринни эса, Англиянинг «Тоттенхэм» клуби ўзи билан олиб кетди. Халқаро Чемпионлар кубоги мавсумолди турнири ҳар йили дунё мамлакатлари чемпионлари ўртасида ўтказилади.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Мир Алишер шамчироғи шамчироқ бўлсин, дедим…

 

Сайфулло Қулаев Фархорда туғилган.

У бир чеккаси Ҳиротга ва бир чеккаси Қоратоғ ўнгирларига туташиб кетган Ўртабўз қишлоғида вояга етди.

Сайфулло - туғма шоир. Бу талотўмли дайри фанода унинг битикларидан ҳаққонийлик бўй кўрсатиб туради.

Муфассал...

«Шарқи озод» - иқтидорли мажмуа

 

Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппаратининг "Шарқи озод" нашриёти давлат унитар корхонаси мамлакатдаги энг катта нашриёт саналади. Шу боисдан ҳам, 11 март - Матбуот куни арафасида, ушбу нашриёт директори Файзуллозода Қурбонали Бобожон билан корхонанинг ютуқ ва камчиликлари ҳамда соҳа вазияти хусусида суҳбат уюштирдик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124522

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309859
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
772
3937
4709
8284046
58255
101124
8309859

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.54
Бугун: 17-06-2025 05:37:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015