Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 06 Феврал 2015 Кӯришлар: 1922
Печат

 

yovuzlikГарчи инсоният тараққий этиб, янгидан-янги илму фан чўққиларини забт этиб борар экан, янги замон кишилари илму техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда коинотнинг очилмаган сирларини кашф этиш билан машғул бўлиб турса-да, минг афсуски, ҳанузгача ўрта асрларга хос мазҳабий мухолифлар оламнинг турли мамлакатларида бегуноҳ мусулмонлар қонини тўкиш омили тўхтагани йўқ.

Бир неча кун илгари, аниқроғи, жорий йилнинг 30 январида  номаълум кишилар Покистоннинг Карочи шаҳридаги Лакҳи Дар масжиди Худонинг уйи ичкарисида   жума намози ўқиётган  минглаб кишилар орасида портловчи моддани ишга солишди. Ушбу террорчилик амалиёти натижасида 61 киши ҳалок бўлиб, 50 нафар киши оғир тан жароҳати олди. Ҳалок бўлганларнинг ягона гуноҳи шиа мазҳабида эканликларидир.

Покистонда яшаётган 173 миллион мусулмоннинг 20 фоизи шиамазҳабдагиларни ташкил этиб, мамлакатда сунний ва шиа мазҳаблари ўртасидаги қарама-қаршиликлар кундан-кунга авжига чиқиб бормоқда.

Айтиш мумкинки, ўтган жума куни содир этилган террористик амалиётни «Жундуллоҳ» («Аллоҳнинг қўшини») террорчи гуруҳи ўз зиммасига олган. Мусулмонлар бошларини саждага қўйиб, Худо зикрини қилаётган чоғларида танасига портловчи қурилмани боғлаган бу гуруҳнинг «фидойи» аъзоси  детанатор механизмини ишлатиб, ўзини ҳамда атрофдагиларни ҳалок этган. Портлаш шиддати кучлилигидан ҳатто, масжид томи қулаб тушди.

Гарчи мамлакат Бош вазири Навоз Шариф давлатнинг баланд минбаридан туриб, террорчилар амалини  қоралаб, 31 январ куни Синд вилоятида мотам эълон қилган бўлса-да, ушбу мамлакатнинг шиамазҳаб мусулмонлари қаҳру ғазаби пасаймади. Жаноза маросимидан сўнг ўн минглаб шиа мазҳабидагилар Синд вилояти ва Покистоннинг бошқа улкан шаҳарларида намойишларга чиқишди. Эътирозчилар машина баллонларини ёқиб, йўлларга баррикадалар ўрнатишди ва ҳукуматдан террорчилик амалига қўл урганларга нисбатан қаттиқроқ жазо қўллашни талаб қилишди.

 «Жундуллоҳ» террорчи гуруҳи яқин ўтмишда Покистоннинг «Толибон» гуруҳига алоқадор бўлиб, 2013 йили «ИШИД» террорчи ташкилотига садоқат ва вафодорлик ҳиссини баён этган. Мавжуд маълумотларга кўра, гуруҳда 700 дан 2000 гача аъзо жам бўлган. 2012 йили гуруҳ аъзоси шиамазҳабидагилар ўтирган йўловчи ташувчи автобусга қарата ўқ очиши натижасида 18 нафар йўловчи ҳалок бўлганди. Шундай қилиб, ушбу гуруҳ мазҳаблараро тортишув ва қарама-қаршиликларга олиб келувчи ўнлаб жиноятларга қўл урган.

Покистондаги мазҳаблараро келишмовчиликлар манзараси ортидан ИШИД террорчи ташкилоти томонидан «Толибон» гуруҳи собиқ бош қўмондони Ҳофиз Саидхоннинг «Хуросон амири» сифатида эълон қилиниши барча террорчи гуруҳлар ўзаро кучли алоқага эга эканлигидан дарак беради. Эслатиб ўтиш жоизки, ИШИД Хуросон деб, Афғонистон Покистон, Ҳиндистон, Эрон шарқи ва Марказий Осиёни назарда тутади.

Аммо бу исёнчи гуруҳлар Ислом дини номига доғ тушириб, аёлларни тириклайин ўлдириш, ёш болаларни чок этиш, минглаб кишиларни бошидан жудо қилишлик билан мусулмонлар қалбига ўта оғриқли тиғ тортишни истайди. Магар, шу мусулмонликми?

Бу халқ тутган мусулмонлик ҳолига вой. Иқболи Лоҳурий айтганидек:

Мусулмон фақирлик -  зиллатга чўкди,

Ҳолидан Жаброил нафратин тўкди.

Кел-эй, ислоҳ қилайлик бу башарни,

Бу миллат  дунёнинг кифтида юкдир.

Қиёмиддини Ҳикматулло.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Меҳрибонлик уйларидан

 

ФАРЗАНД МЕҲРИ

Суғд вилояти Хўжанд шаҳридаги кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш минтақавий марказида 53 нафар қарияга доимий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Шулардан 20 нафари эркак, 33 нафари аёл бўлиб,  уларга барча яшаш шароитлари яратилган.

Муфассал...

"Роғун" ГЭСининг иккинчи агрегати ишга тушди!

 

9 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон "Роғун" гидроэлектростанциясининг иккинчи агрегатини ишга тушириш маросимида иштирок этиш мақсадида Роғун шаҳрига ташриф буюрди.

Бу йирик гидроэнергетик иншоотнинг иккинчи агрегати ишга туширилиши тантанали маросими халқаро оммавий ахборот воситалари

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192403

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8595693
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1890
5216
7106
8563896
31797
117875
8595693

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.166
Бугун: 09-09-2025 14:59:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015