Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 22 Июн 2017 Кӯришлар: 2111
Печат

 

mehr 2017 1ФАРЗАНД МЕҲРИ

Суғд вилояти Хўжанд шаҳридаги кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш минтақавий марказида 53 нафар қарияга доимий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Шулардан 20 нафари эркак, 33 нафари аёл бўлиб,  уларга барча яшаш шароитлари яратилган.

Бир пайтлар Қариялар уйи номи билан аталган ушбу марказ бундан 81 йил муқаддам, аниқроғи 1936 йилнинг 9 августида собиқ Ленинобод шаҳар ижроия органининг 78-рақамли протоколи асосида ташкил этилган бўлиб, ҳанузгача бошпанасиз ва қаровчисиз қолган қарияларга хизмат кўрсатиб келади.

Марказ Суғд вилояти бюджети асосида фаолият олиб боради.

Бу ерда доимий истиқомат қилувчи қариялар саломатлиги, уларни иссиқ овқат билан таъминлаш марказ раҳбариятининг биринчи галдаги вазифасидир. Уларнинг саломатликларини барқарор сақлаш ниятида спорт ҳужралари ташкил этилган бўлиб, унда қариялар ўзларига хос спорт машқларини бажаришлари мумкин.

Иш билан шуғулланиш имконига эга кексалар эса, марказ теварак-атрофларига гуллар, мевали ва сояли дарахтлар экиш билан ҳам ўзлари ва ҳам бошқа кишиларга манфаат етказмоқдалар.

Марказ биноси ичкарисида эса, «Тирик бурчак» ташкил этилган бўлиб, бу ерда яшовчилар томонидан сайроқи қушлар парвариш қилинади. Зеро, қушлар сайраши айни пайтда шифо ҳамдир.

Бундан ташқари, марказнинг ўз кутубхонаси мавжуд бўлиб, унда 2924 нусха турли соҳага оид китоблар сақланади. Шунингдек, ушбу кутубхона вилоятнинг Тошхўжа Асирий номли кутубхонаси билан ҳамкорликда бўлиб, ўзаро китоб айирбошлашни ҳам йўлга қўйган.

Дарвоқе, Суғд вилояти раисининг 2009 йил 27 февралидаги 5-қарори асосида Тожикистон Республикаси Миллий банкининг Хўжанддаги филиали ва «Жавоний» масъулияти чекланган жамияти муассислари комитети томонидан марказ истиқоматчилари мунтазам қўллаб-қувватланиб келинади.

mehr 2017Сўзида давом этган директор марказда Рамазон ҳайити ва Миллий бирлик байрами муносабати билан доимий ҳомийлар - Тожикистон Миллий банкининг Хўжанддаги филиали ва «Жавоний» масъулияти чекланган жамияти қўллаб-қувватлаши ҳамда санъат коллежи талабалари иштирокида қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилганини айтди.

Қувончлиси шундаки, ҳар байрам арафасида маҳаллий ҳукумат ҳамда алоҳида саховатли кишилар томонидан ҳам меҳрибонлик акциялари амалга ошириб турилади. Айрим саховатпеша кишилар эса, баъзи қарияларни отахонлик ёки онахонликка қабул қилишган бўлиб, доимий равишда улар аҳволидан хабар олиб туришади. Шулардан бири Бобожон Ғафуров ноҳиясида яшовчи Абдуқодир Абдураҳимов бўлиб, у ушбу марказда ҳеч кими йўқ қарияни онахонликка олиб, унга ўз туққан онасидай меҳрибонлик кўрсатиб, самимий муомалада бўлиб келмоқда.

- Ушбу она-ўғил ўртасидаги самимий муносабатни кўриб, ҳайратим янада ошди, - дейди мазкур марказ директори Абдуазиз Зуҳуров, - чунки, Абдуқодир таниқли тадбиркор ҳам, катта пул эгаси ҳам эмас. Фақат, унинг улкан қалб эгаси эканлиги маълум бўлди. Демак, меҳрибонлик қилиш, эзгу амалга қўл уриш учун кишининг бой бўлиши шарт эмас экан, фақат кишида озгина жўмардлик бўлса бас…

Дарвоқе, Суғд вилояти Хўжанд шаҳридаги қариялар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш минтақавий маркази директори Абдуазиз Зуҳуров бошлиқ коллектив ҳам бу ерда яшовчиларга ота-оналари каби муомалада бўлишиб, уларга бекаму кўст хизмат кўрсатишга, уларнинг дуойи хайр – олқишларига сазовор бўлишга астойдил енг шимарганлари рост.

 

Собир ҳожи Абдураҳимов,

Хўжанд шаҳри.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

САРВАРИ ТАШАББУСКОР ХАЛҚ БУНЁДКОР БЎЛАДИ

 

Миллат пешвосининг мамлакатимиз жамоатчилик вакиллари билан учрашувидан кейинги мулоҳазалар

Муборак Рамазон ойи бошланиши арафасида, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакатимиз жамоатчилик вакиллари билан ўтказган учрашувидан жуда катта ижобий таассуротлар олдим. Давлатимиз сарварининг мулоқот жараёнида билдирган ҳаётий фикрлари, халқ турмуш даражасини яхшилашга қаратилган таклифлари, жаҳон миқёсидаги глобал муаммоларга

Муфассал...

Бир парча ҳалол нон – менга бир дунё!

 

Неъмат Муҳаммад Саид кўпқиррали ижодкор. У назмда ҳам, насрда ҳам ҳамиша кўзлаган мақсадига ета олган. Форс-тожик тилини яхши билиши, форс-тожик адабиётидан хабардорлик, классик жанрларда шеър битиш иштиёқи ва бу борадаги тинимсиз изланиш унинг ижодиётини янада юксалтирди. Унинг ижод кўлами ранг-баранглиги, мисралар қуймалиги, вазнлардаги тенглик айтаётган шеър-сўз салмоғини янада ошириб, шеърхон қалбига ўрнашиб қолишига шубҳа йўқ.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124302

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309460
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
373
3937
4310
8284046
57856
101124
8309460

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:45:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015