Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 28 Декабр 2017 Кӯришлар: 1553
Печат

 

emomali-rahmon2017 йилнинг 26 декабрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон МДҲга аъзо мамлакатлар бошлиқларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун Москва шаҳрига сафар қилди.

Давлатлар бошлиқлари ўртасида эркин фикр алмашиш глобал ва минтақавий хусусиятга эга масалалар, МДҲ форматидаги кўп қиррали

ҳамкорликларни келгусида ривожлантириш масалаларини кенг кўламда қамраб олди.

Норасмий учрашув чоғида, давлатлар бошлиқлари ишончли суҳбат муҳитида минтақа ва дунёдаги вазиятни муҳокама қилишди.  

Бу борада Тожикистон Республикаси Президенти 2017 йилда жаҳоннинг ташвишли тенденцияларини баҳолар экан, учрашув иштирокчилари диққатини халқаро ва минтақавий кун тартибидаги асосий масалалардан бири - Афғонистондаги вазиятга қаратди.

Шунингдек, Тожикистон минтақавий хавфсизликни таъминлаш мақсадида, глобал таҳдидлар ва хатарларга қарши курашда ўзаро алоқаларни келгусида кучайтириш тарафдори эканлиги таъкидланди.

Ҳамдўстликнинг яқин вазифалари борасида сўз юритган Миллат пешвоси Тожикистон Республикасининг 2018 йилда МДҲга раислиги концепцияси асосий бандларига тўхталди. Ташқи чегаралар, жумладан, Ҳамдўстликнинг жанубий сарҳадларида хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий муносабатларни келгусида ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастур ва режаларнинг кетма-кет ижроси ҳамда гуманитар соҳада ҳамкорликларни кенгайтириш,  Тожикистоннинг МДҲга раислигининг олдинда турган истиқболли йўналишлари сифатида зикр этилди.

Тожикистон Республикаси Президенти келгуси йили Ҳамдўстлик доирасидаги алоқалар конструктив равишда ривожланишига ишонч билдириб, ўз ҳамкорларига кўзда тутилган режалар амалга татбиқ этилишида муваффақиятлар тилади.

 

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Хуррам диёримни куйлайман

 

ТОЖИКИСТОН

Тароватинг гўё тўлин ой,

Лаҳза-лаҳза очасан чирой,

Йўқ гўзалроқ сендан, ҳойнаҳой,

Гул диёрим - жон Тожикистон.

Муфассал...

ПУШТАЛАР

 

Пушталар - бу менинг тупроқ йўлларим,

Пушталар ичида ўйнадим кўпроқ.

Пушталар - отаю онам қабридир,

Намозгоҳим менинг  бу чанг, бу тупроқ.

Дилим увоқларин ташимоқда, кўр,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2273961

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8924334
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
522
4733
522
8891591
55104
125971
8924334

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 15-12-2025 01:56:57

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015