Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 18 Август 2016 Кӯришлар: 2721
Печат

 

bozor sobir 1816Пушталар - бу менинг тупроқ йўлларим,

Пушталар ичида ўйнадим кўпроқ.

Пушталар - отаю онам қабридир,

Намозгоҳим менинг  бу чанг, бу тупроқ.

Дилим увоқларин ташимоқда, кўр,

Қора-қура мўру чумолилар оч.

Ариқлар лабидан лойимни олиб,

Ҳар томон учмоқда қора қалдирғоч.

Менинг момом гуё момогулдурак,

Баҳордан ёлғону баҳордан рўё.

Ул яшил чигиртка-бешиктебраткич,

Менинг бешигимни тебратган гўё.

Ушбу дўланалар қатори каби,

Ҳамқаторим йўқдир, қатордошим йўқ.

Элок дарёсидек бир ҳамканорим,

Ҳамканорим  йўқдир, канордошим йўқ.

Ана мен, ана ой, девор устида,

Току тут сояси, толсояга боқ.

Болаликда кўрган филмга ўхшар,

Оймомага монанд филм - қора, оқ.

Келбати келишган вужуди ўктам,

Юз йиллик чинордек пирим йўқ менинг.

Танаси бужур ул калтут мушти-ла,

Урса йиқиламан, сирим йўқ менинг.

Дўнгликнинг ортида Сўфиёним бор,

Сомоншувоқ кулба, зар-олтин сиёқ,

Кулбалар ортида менинг мактабим,

Чиройли  оқланган оқ девори йўқ.

Ёқтириб искайман, бўйлайман ахир,

Ноннинг оловидан чиққан тутунни.

Дўнглик ортидаги осмони хушдир,

Соғиниб ўпаман, ўпаман уни.

Ёмғирнинг сувини қайнатардилар,

Ёмғир тина қолсин, дея ёш-қари.

Кўзларим сувини қайнатинг, майли,

Токи қуриб битсин, кўзим ёшлари.

Бозор СОБИР,

Абуабдулло Рўдакий номидаги давлат мукофоти лауреати,

«Ситораи Президент» ордени соҳиби.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Сохта гадолик ёки...

Баъзи кишиларга ҳайрон қоласан. Уларнинг қилаётган хатти-ҳаракатлари одамни ўйга толдиради.

Амалиёт ўташ мақсадида, «Шарқи озод» газета ва журналлар мажмуасига келар эканман, Давлат цирки кўприги муюлишида турган 25-30 ёшлар чамаси бир йигитга кўзим тушди. Йигитнинг қўл-оёғи соғ, билагида тоғни уриб, талқон қиладиган кучи бўлишига қарамай, тиланчилик қилиб ўтиргани аянчли ҳолат

Муфассал...

ОФТОБИМ – ОНАМ

 

Онажоним - юрагимнинг қуввати, кўзимнинг нури, дуогўйим. 

Бизни ташлаб кетганингиздан буён, юрагимни армонлар, аламлар қамраб олган.Босган изларингизга, меҳрли нигоҳларингизга зорман, онажон! Сизнинг ҳикматли сўзларингиз қулоғим остида жаранглайди, жаранглайверади. Рўмолингизни ўпиб, кўзга суртиб йиғлаб оламан. Онасини йўқотиб қўйганларда қўмсаш ҳисси, нақадар, ўзгача бўлар экан-а!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193558

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597283
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
138
3342
8696
8563896
33387
117875
8597283

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:17:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015