Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 25 Май 2017 Кӯришлар: 2186
Печат

 

yoshlar 201723 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон  пойтахтнинг марказий стадионида Ёшлар кунига бағишлаб ўтказилган маданий тадбирда иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Дастлаб Давлат бошлиғи тантанали тадбирнинг барча иштирокчилари ва улар сиймосида мамлакатимизнинг барча бахтли ёшларини Ёшлар куни билан

табриклади.

yoshlar 2017 1Миллат пешвоси мамлакат Ҳукуматининг ёшлар бунёдкорлик кучларини ҳамма томонлама қўллаб-қувватлашга доир ҳаракат ва интилишларини зикр этар экан, давлат ва Ҳукумат раҳбарияти мустақилликни қўлга киритган илк кунларданоқ давлат ёшлар сиёсатини ижтимоий соҳада истиқболли йўналишлардан бири ҳисоблашини қайд қилди.

Ёшлар сиёсати аҳамияти ва шакллантириш заруратини ҳисобга олган ҳолда, республика раҳбарияти томонидан бир қатор қонун ва давлат дастурлари, жумладан, Тожикистон Республикасининг "Давлатнинг ёшлар сиёсати тўғрисида"ги қонуни қабул қилинган.

Бу ташаббус давлатнинг жамият фаол қатлами, яъни ўсмирлар ва ёшларга нисбатан алоҳида қизиқиши ёрқин кўрсаткичи ҳисобланади.

Айнан республика Ҳукуматининг ташаббуслари ва доимий қўллаб-қувватлаши туфайли бугун ёшларимиз мустаҳкам ирода билан илм ўрганиб, касб ва ҳунар эгаллашаётгани, севимли мамлакатимизни ободонлаштириш ва ривожлантириш йўлида фаол ҳаракат қилишаётгани қайд қилинди.

Ўз чиқишида Давлат бошлиғи жамоатчиликни ёшларда юксак миллий, ватанпарварлик ва ўзига хосликни тарбиялашга вазифадор қилди.

Ўсмирлар ва ёшлар озод ва мустақил Тожикистон, гўзал ва жаннатмакон мамлакатда яшаётганликлари, ноёб маданият ва маънавият ворислари эканликларига шукрона тарзида Тожикистоннинг ҳар бир қарич ерини ўзлари учун муқаддас ҳисоблайдиган руҳда вояга етишлари зарур.

Сўзи охирида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон барча ёшларни байрамлари билан яна бир марта табриклаб, ёшлар бундан кейин ҳам аждодлар эзгу режалари ва ниятлари, қадимий тожик миллатининг минг йиллик орзуларини амалга татбиқ этувчилар сифатида  Ватанга юксак масъулият, садоқат ва ифтихор билан хизмат қилишлари ҳамда яшашларига ишонч билдирди.

Ёшлар кунига бағишланган тантанали тадбир ранг-баранг концерт дастури билан давом этди. Тадбир иштирокчиларига ёшлар ютуқлари ва мамлакат ривожу равнақини ўзида акс эттирган концерт дастури намойиш этилди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Душанбеда халқаро китоб кўргазмаси

 

Тожикистон Миллий кутубхонасида "Душанбе китоби" IX халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазма карнай, сурнай ва доира садолари билан бошланиб, ташриф буюрганларга қувноқ кайфият улашган бўлса, миллий либослар ҳамда ҳунармандчилик намуналари ва юртимизнинг шириндан-шакар турли мева ва сабзавотлари намойиш этилганлиги иштирокчиларда катта таассурот уйғотди.

Муфассал...

«Ихвон-ул-муслимин» ва ИТП ТЭТ: экстремистик ва террористик амалларда ўхшаш умумийликлар

 

Аввал хабар берилганидек, Тожикистон ҳуқуқ муҳофазаси органлари томонидан мамлакат ҳудудида «Ихвон-ул-муслимин» ё «Мусулмон биродарлар» террорчи-экстремист ташкилотининг (Тожикистонда фаолияти тақиқланган) 113 нафар аъзоси қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноий иш очилди.

Тожикистон Республикаси Бош прокурори Юсуф Раҳмон 28 январ куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга маълум қилишича, «Ихвон-ул-

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195472

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598490
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1345
3342
9903
8563896
34594
117875
8598490

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 10:48:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015