Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 14 Сентябр 2019 Кӯришлар: 1687
Печат

 

kitob 2019Тожикистон Миллий кутубхонасида "Душанбе китоби" IX халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазма карнай, сурнай ва доира садолари билан бошланиб, ташриф буюрганларга қувноқ кайфият улашган бўлса, миллий либослар ҳамда ҳунармандчилик намуналари ва юртимизнинг шириндан-шакар турли мева ва сабзавотлари намойиш этилганлиги иштирокчиларда катта таассурот уйғотди.

Театр актёрлари, жумладан, Тожикистон Халқ артистлари Қурбон Собир, Ортиқ Қодир ва Фируз Умаровлар китоб ва сўз қадри буюк эканлиги ҳақида шеърлар қироат қилиб, йиғилганларни китобхонликка тарғиб этишди.

kitob 2019 1Тожикистон Маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода, Тожикистон Миллий кутубхонаси директори Абдусалом Мирализода нутқ сўзлаб, тадбир Ватанимизнинг энг улуғ ва азиз байрами – Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида ўтказилиши, давлат ва Ҳукумат нашриёт соҳасига алоҳида эътибор қаратаётганлиги, босма корхоналарнинг халқаро кўргазмалардаги иштироки, китобнинг бугунги кундаги аҳамияти ва ўрни, китобхонлик анъанасининг янада ривожлантиришни таъкидлаб ўтишди.

- Ҳозирги кунда республикамизда 319та босма маҳсулот корхонаси, 71та нашриёт фаолият юритмоқда. Улар мавжуд муаммоларга қарамасдан, имкон қадар аҳолининг эҳтиёжини қондирмоқда, - деди Маданият вазири.

Кўргазмада республиканинг босма корхона ва ташкилотларидан ташқари, бешта хорижий мамлакат – АҚШ, Франция, Туркия, Ҳиндистон ва Озарбайжондан келган намояндалар ҳам босмахоналарида нашрдан чиққан китобларни намойишга қўйишди. Чет эл расталарида, асосан, тарихий, сайёҳлик мавзелари ва миллий таомларни талқин этадиган китоб ва брошюралар жой олганди.

- Биз бугунги кўргазмага Туркиянинг сайёҳлик масканларини тарғиб этувчи китоблар, варақчалар ва хариталар олиб келдик. Туркия - сайёҳлар учун жуда қулай ўлка. Бизнинг кўргазмада қатнашишимиздан кўзланган мақсад: мамлакатнинг тарихий ва тижорат жойларини янада танитишдир, - деди Туркиянинг Тожикистондаги элчихонаси намояндаси Манижа Мирсаидова.

Айтиш жоизки, "Душанбе китоби" кўргазмасида ўттиз мингдан ортиқ янги илмий, бадиий, тарихий ва оммабоп китоблар бараварида, болалар нашриётлари томонидан чиқарилган эртак китоблари ҳамда журналлар сотувга ва намойишга қўйилиши болаларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини орттиради.

Кўргазма доирасида турли адабий дастурлар, давра суҳбатлари, шеърхонликлар ва танловлар ўтказилди.

 

Юсуфжон БЕРДИЕВ, ТМУ журналистика факултети талабаси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Республикаси Президентининг Беларус Республикасига расмий сафари

 

27 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон расмий сафар билан Беларус Республикасининг Минск шаҳрига борди.

28 июн куни «Мустақиллик қасри»да Тожикистону Беларус ҳамкорликлари масалалари муҳокамаси давлатлар бошлиқларининг алоҳида учрашувида бошланиб, икки мамлакат кенг ҳайъатлари иштироки билан давом

Муфассал...

ТОЖМАҲАЛ

 

ё абадийлик юзидаги кўз ёш

Мен дунё мўъжизаларидан бири сифатида эътироф этилган Тожмаҳал ҳақида кўп ўқигандим ва эшитгандим. Бобурийлар авлодидан, Акбаршоҳнинг набираси Шоҳжаҳон томонидан унинг севимли хотини Мумтозбегимга атаб қурилган, кўзларни қамаштирувчи, дилларни ром этувчи бу маҳобат биноси беш асрдан буён муҳаббат рамзи бўлиб келяпти.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195418

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598478
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1333
3342
9891
8563896
34582
117875
8598478

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 10:45:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015