Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 16 Апрел 2015 Кӯришлар: 2205
Печат

 

atlasБ. Ғафуров ноҳияси Ҳайдар Усмон жамоатидаДугонаҳономи билан атласу адрас тўқишни ўргатиш таълим маркази иш бошлади.

Марказда 20 та адрас тўқиш ускунаси ва 15 та чок тикиш машинаси ўрнатилган бўлиб, бу ерда 60 нафар маҳаллий хотин-қиз касб ўрганиш билан машғул бўлишади.

Марказнинг очилиш маросимида иштирок этган вилоят раиси жорий йил давомида вилоят шаҳру ноҳияларининг барча жамоатларида шундай касб ўрганиш марказлари ишга туширилиб, бу йўналишда 9 минг нафар аёл касб эгаси бўлишини таъкидлади.

Қайд этиш жоизки, мазкур марказдаги барча ускунаю машиналар вилоят ижроия органи томонидан бепул тақдим этилган. Бу ерда уч ой давомида аёлларга атлас ва адрас тўқиш сирлари ўргатилади.

 

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ

Бир неча йилдирки, мамлакат Президентининг кўрсатма ва топшириқлари асосида мансабдор шахслар мунтазам равишда фуқаролар қабулини ўтказиб келади.

Ўтган ҳафта Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий 80 кишини қабул қилди. Хўжанд шаҳридан 9, Бобожон Ғафуров ноҳиясидан 6, Спитамендан 22, Мастчоҳдан 14, Ғончидан 11, Зафарободдан 5, Истаравшандан 4, Тоғли Мастчоҳдан 3, Панжакентдан 3, Исфарадан 3, Истиқлол шаҳри ва Ашт ноҳиясидан бир киши ўз арзу шикояти, таклифу мулоҳазалари билан вилоят раисига мурожаат қилди.

Фуқаролар, асосан, ер ва унга боғлиқ баҳсли масалалар, ҳуқуқ ҳимояси, қурилиш, сув танқислиги ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги етишмовчиликлар каби долзарб муаммолар билан мурожаат этишди.

 

ҚЎШМА КОРХОНА ФАОЛИЯТИ МУҲОКАМАСИ

Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий ва “Тожикистон-Хитой тоғ саноати” қўшма корхонаси раҳбари Хуан Сян Жун ҳамда ширкатнинг ижроия директори Эн Джи Сай учрашиб, мазкур корхона фаолиятини муҳокама этишди.

Вилоят раиси матбуот хизматидан хабар берилишича, ширкат раҳбари корхонанинг бугунги фаолияти тўғрисида муфассал маълумот бериб, хитойлик мутахассислар томонидан ишлаб чиқариш иқтидорини ошириш ва маҳсулот ҳажмини кўпайтиришга доир аниқ тадбирлар амалга оширилишини таъкидлади.

Ҳозир Тожикистон ва Хитой тоғ саноати ширкатининг қазилма бойликларни қайта ишлаш корхонаси Зарнисор (собиқ Олтинтопган) шаҳарчасида фаолият юритяпти. Бу ерда 1100 дан ортиқ киши доимий иш ва яхши маош билан таъминланган.

Жаноб Эн Джи Сай жорий йил корхона жиҳозлари ва автомобиллар учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи янги корхона қурилиши ҳамда аккумулятор ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилиши  лойиҳалари учун Хитой давлати ишбилармонларининг маблағлари йўналтирилишини билдирди.

Суҳбат чоғида Истиқлол шаҳрида металлургия комбинати қурилиши ҳам муҳокама этилди. “Тожикистон-Хитой тоғ саноати ширкати” металлургия комбинати бир йилда 50 минг тонна қўрғошин ва 50 минг тонна рух ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Корхона 2017 йилнинг бошида ишга туширилиши режалаштирилган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Одамийлик ўлмасин…

 

Инсон – олам безаги, аммо ўта мураккаб мавжудот…

Аввалам бор, одам боласи ҳаётининг оддий эмаслиги шундаки, у икки оламда яшайди. Бири – уни ўраб турган борлиқ, атроф-муҳит бўлса, иккинчиси, унинг ботини, қалб дунёсидир. Ички, яъни маънавий олами бой, етук бўлмаган шахс ҳеч қачон моддий дунёнинг нақши бўлолмайди.

Муфассал...

Аёл – раҳбар, сиёсатчи, турмуш ўртоқ…

 

Ёхуд жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида

Аёл бир қўли билан бешик тебратса, иккинчи қўли билан дунёни тебратади, деган гап бежизга айтилмаган. Ҳақиқатдан ҳам, аёл – оналар бугунги кунда қайнона-қайнота хизмати, рўзғор юмушлари, фарзанд тарбиясининг уддасидан чиқибгина қолмасдан, балки жамият ҳаётида ҳам муносиб фаолият юритишяпти. Тожикистон Республикаси Президенти ҳам мустақилликнинг илк йиллариданоқ жамиятда хотин-қизлар мавқеини юксалтириш масаласига алоҳида

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124257

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309440
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
353
3937
4290
8284046
57836
101124
8309440

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:40:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015