Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 09 Март 2018 Кӯришлар: 2627
Печат

 

dush 2018Битта аҳду битта паймон,

Икки мулку икки давлат.

Ҳам қариндил, ҳам қаринжон,

Икки халқу икки миллат.

Икки дона – бир мағиз, бир пўстдирмиз,

Ҳам қариндош, ақрабою дўстдирмиз.

Таниб бўлмас сира-асло,

Агар билсанг, бу нек эрур.

Тожик биродар қай бири,

Қайси бири ўзбек эрур.

Икки дона – бир мағиз, бир пўстдирмиз,

Ҳам қариндош, ақрабою дўстдирмиз.

Чу бир ҳосил самардандир,

Бу гулшанлар ва боғимиз.

Ва нури ул қамардандир,

Бу равшанлик - чароғимиз.

Икки дона - бир мағиз, бир пўстдирмиз,

Ҳам қариндош, ақрабою дўстдирмиз.

Баланд-баланд тоғлар каби

Сарбаланддир элларимиз.

Бир дарёдан ичар қониб,

Минг йилларким дилларимиз.

Икки дона – бир мағиз, бир пўстдирмиз,

Ҳам қариндош, ақрабою дўстдирмиз.

Тилларимиз гарчи ўзга,

Вале бирдир бу дилимиз.

Икки тил обод айлагай,

Яшаш маскан-манзилимиз.

Икки дона – бир мағиз, бир пўстдирмиз,

Ҳам қариндош, ақрабою дўстдирмиз.

Замин бирдир, само бирдир,

Макон бирдир, саро бирдир.

Имон бирдир, Худо бирдир,

Сухан бир ва нидо бирдир.

Икки дона – бир мағиз, бир пўстдирмиз,

Ҳам қариндош, ақрабою дўстдирмиз.

Бу аҳду бу паём бирла,

Яқинроқ бўлди бу диллар.

Бу дўстона аён бирла,

Биродар бўлди бу эллар.

Икки дона – бир мағиз, бир пўстдирмиз,

Ҳам қариндош, ақрабою дўстдирмиз.

Низом Қосим, Тожикистон Халқ шоири.

 

 

ИККИ ТИЛЛИ БИР ХАЛҚ ВАСФИГА

tosh 2018Ўзбекистон ўғлидурман, тожигим гуфто писар,

Рост гўям, ҳар кадоме севгилимдур жон қадар,

Она, деб айтсам бировин, ул бири - менга падар,

Ҳамчу ду чашми сиёҳам икки халқ ҳам мўътабар,

Меҳру ёдаш дар вужудам-порлаган шамсу қамар.

 

Аз қадим ўзбегу тожик эт билан тирноқ эрур,

Қон-қариндошлик шиораш қўлида байроқ эрур,

Бир-бирин меҳмонга чорлаб, йўлида муштоқ эрур,

Тоқати ҳижрон надорад, васлига чанқоқ эрур,

Ушбу дўстлик ҳар қадамда топгуси фатҳу зафар.

 

Бо чароғи зиндагӣ порлоқ кўрарман йўлларин,

Ҳамқадам, ҳамдам, сарафроз англагайман элларин,

Ман забони модарӣ гуфтам уларнинг тилларин,

Не учунким, доимо вобаста бинам дилларин,

Куйласам васфин, тилимдан томгуси шаҳду шакар.

 

Токи бошинда қуёш порлар, набинад ҳеч завол,

Пахтакорлик бобида аҳли жаҳонро сохт лол,

Икки тилда сўзлагувчи бир элим ёбад камол,

Хизматашро аз дилу жон мекунад Ўлмас Жамол,

Сар ба афлокам бигўяд лаҳза шод этса агар.

Ўлмас ЖАМОЛ, «Дўстий» мукофоти совриндори.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

«Душанбе-2018» халқаро тадбиркорлик форуми

 

15 октябр куни Душанбе шаҳрининг «Кохи Борбад» давлат муассасасида «Тадбиркорлар куни» байрамининг тўртинчи марта нишонланиши шарафига Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам   Эмомали Раҳмоннинг бевосита бошчилигида «Тадбиркорлигу сармояларни ривожлантириш ва янги иқтисодий жараёнлар» мавзусидаги «Душанбе-2018

Муфассал...

Газеталар мутолааси – иллатларга қарши восита

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёмини Рўдакий ноҳияси Почта алоқаси муассасаси коллективи ҳам тинглаб, ундаги муҳим ўринларни ён дафтарларига ёзиб ҳам олишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193540

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597254
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
109
3342
8667
8563896
33358
117875
8597254

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:10:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015