Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 20 Декабр 2018 Кӯришлар: 1853
Печат

 

ayol 2018Ҳали бобо қуёш ётоғи – баланд тоғлар ортидан бош кўтариб, борлиққа ҳаётбахш нурларини сочиб улгурмаган…

Тонгнинг салқин шабадаси эсади. Япроқлар шивирида ғалати сеҳр ҳукмрон ва бу ҳолатнинг нуқси мевазорга ажиб мўъжиза бағишлайди.

Боғ қатор ораларини кезиб юрган аёл гоҳ бўлиқ кўраклари шиғил ғўза

ниҳолларини, гоҳ мевалари ранг олиб, ғарқ пишаётган дарахтларни кўздан кечирар экан, меҳнатлари зое кетмаганидан мамнунлик ҳисси бўлиб, юзига майин табассум инган.

Саҳархез Тошби опанинг одати шундай: субҳи содиқда боғ оралаб чиқмаса, кўнгли сира ором топмайди. Зеро, отаси уни саҳарда қилинган меҳнатнинг самараси бошқача бўлишини алоҳида таъкидлаб, онгига сингдириб тарбия қилган.

Улғайгач эса, бу – тарки одат, амри маҳол бўлиб қолди…

Ўшанда, 2013 йилнинг эрта баҳори эди. Тошби опа умр йўлдоши Насимбек ака билан тилни бир қилиб, деҳқон хўжалиги таъсис этишга қарор қилишди. Ерни ҳам жуда берилиб сайлашмади. Тўғрида, ҳар қандай ерга меҳр қўйиб, сидқи дилдан ҳалол меҳнат қилиб, заҳмат чекилса, деҳқон ҳеч қачон ноумид бўлмайди.

Шунинг учун ҳам, қишлоқнинг жанубий қисмидан андак тошлоқ бўлса-да, 4,51 гектар ер ажратиб олишди ва Жаҳонбек номли деҳқон хўжалиги ташкил қилишди.

Аввалига айрим қишлоқдошлар: - Эрматовлар бу тошлоқда нима етиштиришмоқчи, ўзлари билишармикин?!.- дея истеҳзоли ивир-сивир миш-мишларни ҳам тарқатишди.

Тошби опа кўчадаги бу «учириқ гаплар»га заррача эътибор бермади. Аксинча, енг шимариб, маржон-маржон пешона тери билан йўғрилган бунёдкорлик меҳнатига қўл урди. Ҳар бир ниҳолга фарзанди каби меҳр кўрсатди. Меҳнатидан роҳатланди.

Орадан икки-уч йил ўтгач, 4,4 гектар майдонда гуркираб ўсаётган ниҳоллардан яралган боғни кўрган, «оғзига кучи етмаган»лар тилларини тишлаб қолишди.

Кўрибсизки, узоғи билан тўрт йилда фаровон мева берган боғдан кўтарилган ҳосил кўпчиликни ҳайрону лол қилиб қўйди. Жамғарилган ҳосил Суғд вилоятининг Жаббор Расулов, Спитамен, Хўжанд ва Истаравшан сингари ноҳия ҳамда шаҳарларининг ички бозорларида аҳоли дастурхонига тортиқ қилинди.

Тажрибали боғбон опа фақат мева маҳсулотлари етиштириш билан андармон бўлиб қолмади. Боғ қатор ораларига пахта, чорва озуқаси учун йўнғичқа экди.

Икки гектар майдонга қадалган барака уруғидан 5,5 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси, «оқ олтин» йиғиб-териб олди.

Ҳосилни чигитдан ажратиб, тола олгач, хўжалик аъзолари маошини ўз вақтида бериш баробарида, уларни ўсимлик мойи, чорва озуқаси билан ҳам таъминлади.

Айни пайтда Жаҳонбек номидаги деҳқон хўжалигида етти нафар аъзо фидокорона меҳнат қилмоқда. Улар бир мақсад: аҳоли дастурхонига тўкин-сочин мева маҳсулотлари армуғон этишдек эзгу ният йўлида бир жону тан бўлиб, машаққат чекишмоқда. Гулчеҳра, Отақул, Анорбой Эрматовлар, Наргиза Шерматова, Розиқ Тусматов, Шерзод Авазов, Ҳалим Исмоиловларнинг заҳматли меҳнатлари етиштирилаётган маҳсулот ҳажмини ошириш билан бирга, ҳосилнинг қут-баракали бўлишида ҳисса қўшмоқда…

-Хўжалигимиз аъзоларининг ҳаммаси ҳалол меҳнатни шараф, деб билган оилаларда тарбия кўрган,- дейди деҳқон хўжалиги раиси Тошби опа Эрматова. -Айниқса, барчамиз бир хўжалик жамоасига бирикиб, меҳнат қилишимиз жараёни – «ҳалол меҳнат қозони»да қайнаб янада чиниқдик.

Ватанимиз ободлиги, халқимиз дастурхонининг тўкин-сочинлигидек пок ният атрофида бирдам бўлган аъзоларимиз самарали меҳнат ҳалол бўлиши заҳматини ўз таналарида татиб кўришган. Унинг ҳар қандай оғир лаҳзаларини матонат билан енгиб ўтишган.

Мисол учун, шу мавсумда сувнинг танқислиги ишларимиз ривожига анча тўғаноқ бўлди, десам ҳеч муболаға қилмайман. Ана шундай қийин лаҳзаларда меҳнатга муносабатнинг юқори маданиятини намойиш қилиб, шижоат билан ишлашди.

Биз ҳам уларнинг бундай фидойиликларини инобатга олиб, имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда, артезиан қудуғи пармалаб, суғориш ишларини енгиллаштириш ва сифатини яхшилаш тадбирларини ишлаб чиқдик. Худо хоҳласа, яқин муддатларда бу ниятимиз ҳам амал тўнини кийса, ажаб эмас. Бу ишларни рўёбга чиқаришда умр йўлдошим – миришкор боғбон Насимбек аканинг қимматли маслаҳатлари асқотмоқда. Шуларга таяниб иш кўрмоқдамиз…

Инсон танасининг энг камтарин аъзоси – қўл жуда кўплаб мўжизалар яратишга қодир. Айниқса, аёлнинг сахий қўлларидан бири бешик, бошқаси дунёни тебратади.

Тошби опа сингари латиф жинс аъзоларининг кетмон тутган, меҳнатда қаварган қадоқ қўллари эса, тошда гул ундиради. Жаннатий боғларга монанд мевазорларни яратади.

Ҳассос шоир Эркин Воҳидов ёзганидек:

- Танингда камтарин аъзо

Бу қўллардир, бу қўллардир,

Мудом меҳнат учун пайдо

Бу қўллардир, бу қўллардир…

Дарҳақиқат, аёлнинг қадоқ қўлларида илоҳий сеҳр ва қудрат бор…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози»нинг махсус мухбири.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Бир жуфт нигоҳ…

 

Бир жуфт нигоҳ…

Бир-бирига масрур термулган кўзлар…

Қароғлар нам…табассумнинг соясидан…

Табассумнинг соясида икки чўғ ўзин олиб қочади, ёндиргувчи бу ўтга дош беролмай…

Муфассал...

ҚИТЪА МИҚЁСИДАГИ НУФУЗЛИ ТУРНИР

 

Эртадан кейин, яъни 18 август куни Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида «сариқ қитъа»нинг энг нуфузли турнири - XVIII «Осиё ўйинлари- 2018» мусобақаларига старт берилади.

Мазкур мусобақаларда Тожикистоннинг 100 нафар вакили, жумладан, 80 нафар спортчи иштирок этади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192328

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8595673
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1870
5216
7086
8563896
31777
117875
8595673

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 14:55:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015