Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 19 Январ 2018 Кӯришлар: 2105
Печат

 

ges 2018Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Паёмини тарғиб этиш мақсадида, Норак шаҳри "Бойғози" ГЭСи мажлисгоҳида катта йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда гидроэлектростанция директори Рустам Зоғаков сўзга чиқиб, мамлакат Президентининг Паёмини тақдирсоз ва жамият тараққиётини

кўзлаган бунёдкорлик ишлари белгиланган муҳим ҳужжат, деб атади.

Йиғилишда Тожикистон халқаро миқёсда "яшил энергия" ишлаб чиқарувчи давлатлардан бири эканлиги таъкидланиб, алтернатив энергия ишлаб чиқаришда сайёрамизнинг олдинги олти мамлакати қаторидан ўрин олганлиги ифтихор билан тилга олинди.

Шунингдек, йиғилиш қатнашчилари "Норак", "Сарбанд", "Қайроққум" ГЭСларидан сўнг, "Бойғози" ГЭСи таъмири бошланишини мамнунлик билан маъқуллашди.

Мажлисда энергетиклар Паёмда белгиланган вазифаларни фаолиятлари бош мезонига айлантиришга сўз бердилар.

 

Замонавий тиббий ускуналар

Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги қўллаб-қувватлаши билан Кўлоб шаҳридаги Тез ёрдам марказига бир нечта замонавий ускуналар келтирилди. Марказга, жумладан, сунъий нафас бериш аппарати, кардиомонитор коагулятор, дефибриллятор ва 183 минг сомонийлик   бошқа тиб ускуналари берилди.

- Келтирилган замонавий тиб ускуналари беморларга юксак даражада тиббий хизмат кўрсатишга имконият туғдириб, дўхтирларнинг ишини осонлаштиради, - деди марказ директори Ниёзмад Шомадов. - Ускуналар, асосан, жарроҳлик амалиётини ўтказишда қўлланади.

Н. Шомадовнинг сўзларига кўра, марказда беморларга хизмат кўрсатишда қўл келадиган 30дан ортиқ тиб ускуналари мавжуд.

 

Бадахшонликлар Хатлонга келади

Ўтган йил якунига бағишланган йиғилишда Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода вилоят шаҳар ва ноҳиялари раисларига Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидан келадиган меҳмонларни кутиб олиш учун атрофлича тайёргарлик кўриш топшириғини берди. Вилоят раисининг сўзларига кўра, 2018 йил Хатлон вилоятида Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг маданият кунлари ўтказилади.

- Тадбирнинг барча шаҳру ноҳияларда ўтказилиши кўзда тутилган, - деди Д. Гулмаҳмадзода. - Шунинг учун, меҳмонлар қабулига ҳозирданоқ пухта тайёргарлик кўришимиз лозим.

Шунингдек, вилоят раиси 2019 йили Наврўз байрами Жалолиддин Балхий ноҳиясида ўтказилишини қайд этиб ўтди. Бу йўналишда ҳам ҳозирлик кўриш топшириғини берди. Жумладан, Ж. Балхий ноҳиясида бунёд этилиши назарда тутилган 15 минг ўринли стадион қурилишини бошлаш кўрсатмаси берилди.

 

Озод иқтисодий минтақада бунёдкорлик

Ўтган йил якунига кўра, "Данғара" озод иқтисодий минтақасига тўғридан-тўғри 91 миллион сомонийлик инвестиция жалб қилинган. Бу ҳақда, журналистларга "Данғара" ОИМ бошлиғи ўринбосари Сафарали Тайфуров хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, озод иқтисодий минтақада 31та субъект қайддан ўтган бўлиб, улардан еттитаси маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ишлари билан банд. Жумладан, ювиш воситалари, темир конструкциялар, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Ўтган йили минтақа субъектлари томонидан 19 миллион сомонийлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Бу 2016 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 3 миллион сомонийга ортиқдир.

Озод иқтисодий минтақа ҳудудида саноат ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мослаштирилган битта корхона фаолият бошлади.

С. Тайфуров берган маълумотга кўра, озод иқтисодий минтақа фаолиятини бошлаган 2011 йилдан буён, 1 миллиард 486 миллион сомоний (168,6 миллион доллар) маблағга тенг инвестиция жалб қилинган. Энг катта ҳажмдаги инвестициялар Хитой, Эрон ва Россия компаниялари томонидан киритилган.

 

Қўрғонтепада қўғирчоқ театри

Қўрғонтепа шаҳрида илк марта вилоят "Афсона" қўғирчоқ театри фаолият бошлади. Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органидан маълум қилишларича, театр очилиши ҳақидаги қарорни ўтган йил охирида вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода имзолаганди.

Қўғирчоқ театри янги бинога кўчиб ўтган Қўрғонтепа шаҳридаги Ато Муҳаммаджон театрининг собиқ биносида жойлашади.

- Ишчилар ўрни 26 кишини ташкил этади ва актёрлар танлов асосида ишга олинади, - деб хабар берди манба. - Театр вилоят бюджети ҳисобидан маблағлаштирилади.

Манбанинг маълум қилишича, янги театрга "Хорпуштак" журналининг Хатлон вилояти бўйича мухбири, карикатурачи-рассом, Ато Муҳаммаджонов театрининг бош режиссёри Хайрулло Давлатов директор этиб тайинланди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

«Пахта иши» ёки кўзбўямачилар билан юзма-юз

 

Милиция подполковниги Ўктам Жўраев ўз даврининг буюк фидойи  инсонларидан бири бўлган ғончилик (бугунда Деваштич) Жўра Расулнинг невараси. Жўра Расул ноҳиянинг Эшонқўрғон қишлоғида туғилган. Оддий чоряккор-батрак сифатида ўз даврининг бойлари хонадонида хизмат қилиб, вояга етгач, ишчи ва деҳқонлар давлати бўлган Шўролар сиёсатини қўллаб-қувватлаб, оддий ишчиликдан то раҳбарлик лавозимигача кўтарилган.

Муфассал...

Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши мажлиси

 

26 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгашининг XVIII мажлиси бўлиб ўтди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб, иштирокчиларга

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194368

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597747
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
602
3342
9160
8563896
33851
117875
8597747

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 05:53:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015