Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 08 Август 2017 Кӯришлар: 1385
Печат

 

urmon 2017- Ободончилигу бунёдкорлик ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари агентлик ва унинг таркибидаги ташкилот, муассасаларда белгиланган чора-тадбирлару режа асосида Тожикистон Республикаси давлат мустақиллиги нишонланадиган кунгача мунтазам давом эттирилади,-дейилади Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ўрмон хўжалиги агентлиги раҳбарининг журналистлар ҳузурида берган ярим йиллик ҳисоботида.

Ўрмон хўжалиги агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилоту идоралар томонидан махсус муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, агентликнинг Душанбе шаҳридаги «Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти» ва «Навобод» тажрибавий-ишлаб чиқариш минтақасида кенг кўламдаги ободончилик, бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Агентлик зиммасига юклатилган Исмоил Сомоний номли ноҳиянинг жанубий-ғарбидаги сув омбори соҳилида спорт майдончаси қуриш ишлари жорий йилнинг 8 июлида якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Данғара ноҳиясидаги «Сайёд» ҳукумат қароргоҳида Хатлон вилояти ва республика бўйсунишидаги шаҳар ҳамда ноҳиялардаги ўрмон хўжалиги ташкилотлари томонидан 832 гектар майдонда 433 минг 261 туп дарахт кўчатлари ўтқазиш билан боғ ва ўрмонзорларни тиклаш, уларни муҳофаза қилиш ишлари рўёбга чиқарилди.

Миллий бирликнинг ХХ йиллик юбилейини нишонлаш режасига асосан, мамлакатимиз автомобил трассалари ва уларнинг атрофига 35 минг 515 туп, жумладан, Душанбе-Ваҳдат-Саритош автомобил йўли атрофида 4 минг 400, Данғара-Кўлоб-Дарвозда 12 минг 510, Душанбе- Турсунзодада бир минг 160, Душанбе-Хўжанд-Чаноқда 7 минг 745, Қўрғонтепа-Қабодиён-Носир Хусравда 4 минг 500, Ваҳдат-Ёвон автомобил йўли минтақаларида 3 минг туп писта, ўрик, бодом, акация, нина баргли ва бошқа навдаги дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.

Мамлакатимизда иқлим ўзгаришининг салбий таъсири олдини олиш мақсадига йўналтирилган бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Германия тараққиёт банки ҳомийлигида «Устувор ўрмончилик воситасида Тожикистоннинг муҳим сув ҳавзаларини иқлим ўзгаришига мослаштириш» лойиҳаси татбиқи доирасида Фархор, Ховалинг, Ванж ноҳиялари ва Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ҳудудларида 688 гектар майдонда янги ўрмонзорлар яратилди.

Мазкур лойиҳа доирасида 512 киши мавсумий иш жойлари билан таъминланиб, 1300-1500 сомоний миқдорида маош берилди.

Ўрмонзорларни бунёд этиш ва тиклаш ишлари 2017 йилнинг 1 июлигача бир минг 434 гектар ҳажмида бажарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридагига қараганда 18 гектар зиёддир.

Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги ниҳолчилик хўжаликларида 3 миллион 313 минг 500 туп янги кўчатлар етиштирилган бўлиб, бу ўтган  ҳисобот давридагига нисбатан 97,5 минг туп кўпдир.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, мамлакатимизда тошкўмир қазиб олиш ва электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайгани сабабли, ўрмонзорларни қонунга зид тарзда кесиш 2016 йилнинг шу давридагига қараганда 12 мартага камайган.

Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилот ва муассасалар соҳадаги мавжуд камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш учун зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, унинг ижроси йўлида бутун куч-ғайратларини сафарбар қиладилар.

Матбуот анжумани якунида журналистлар махсус муҳофазадаги табиий ҳудудлар, овчилик, ўрмонзорлар муҳофазасининг давлат назорати билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олдилар.

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози».   

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Жиноятчилик – жамият кушандаси…

 

Жиноят – ҳар қандай жамиятнинг пок нуфузига тушадиган қора доғ, унинг равнақига тўсиқ бўладиган - ёмон иллат.

Айниқса, бу қусур ёшлар, хусусан, балоғатга етмаганлар орасида кенг илдиз отса, жамоатчилик учун бундан ортиқ фожиали ҳолат бўлмаса керак.

Энг аянчлиси шундаки, вояга етмаган авлод томонидан қўл урилган жиноят, янгиси учун йўл очади. Каттароқ жиноятга чорлайди.

Муфассал...

Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши мажлиси

 

26 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгашининг XVIII мажлиси бўлиб ўтди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб, иштирокчиларга

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2123846

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309311
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
224
3937
4161
8284046
57707
101124
8309311

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:09:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015