Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 28 Март 2019 Кӯришлар: 1901
Печат

 

yom 2019Ярим тундан ёмғир ёға бошлади. Худди олис-олислардаги ёрини эслаган қизалоқ мисол кўз ёш тўкди ё дарду аламини тозалагандек, ёмғир суви-ла юзларини ювади.

Чак-чак-чак… ва мен ташқарига чиқдим. Ёмғир остида ҳайрону лол қолдим. Фақат ёмғир қизининг чиройли, дилкаш кулгуси мени ўзимга келтирди. Узун кокилли қиз куларди, ёноқларидаги ёмғир томчилари гўё оппоқ бўйнини

безаб турган гавҳарлар мисол жилоланарди. Сочу юзларига қўл юбордиму юрагим орқага тортиб кетди. Қизалоқ ёмғирга айланди ва софу беғубор кулгуси садоси тоғ ўркачларининг нариги томонидан элас-элас қулоққа чалинди.

m salom 2019Уйқудан турдим ва ёмғир қизини кўрмоқ истагида ташқарига боқдим. У ерда ҳеч ким кўринмасди. Фақат ёмғир тинмай, тиним билмай ёғарди. Гўё қизалоқнинг қасосини олмоқчи бўлгандай, атрофни совуқ музга айлантирганди. Энди ёмғир дераза ойналарига эмас, балки менинг мажруҳ қалбим пардаларига наштар санчарди. Унинг зардоби гўё пурдардли қалбим туб-тубигача томчиларди. Ва ёмғир қизининг фироқи ила юрагим қонга айланди..

-Эй содда бола…

-Кимнинг овози экан-а? Ёмғир қизи овозими ё қўшни қиз… ё мен хаёлпараст бўлиб қолдимми?

Тонг ёришгану ёмғир эса, ҳамон ёққани ёққан. Одамлар ёмғирдан ўзларини панага олишган, ташқарига аҳён-аҳёнда чиқишади. Ажабо… Наҳотки, улар баҳор ёмғирининг табаррук эканини билишмаса…

Ёмғир суви юзу сочга янгича куч бағишлайди, ёмғир қизи бир четда турганича у ёқдан-бу ёққа шошаётган одамларга боқиб, қиқир-қиқир кулади.

-Тентак… ҳа-ҳа-ҳа…

Хаёлимда бутун олам кулаётгандай. Танам тамомила шип-шилта юрибман. Ёмғирнинг юмшоқ, мулойим панжалари гўё бошу кўзларимни сийпаларди.

Балки қизнинг илиқ-иссиқ қўллари бутун вужудимни куйдирарди. Шакар лабларидан бўса олгим келди, аммо ёмғир бунга монелик қилди ва мен алам билан зор-зор йиғладим. Юрагим кўкрак қафасига сиғмай, беҳудлик билан урарди. Ёмғир остида қизалоқни излайман, ажабо, энди унинг овозини ҳам эшитмайман.

-Қаердасан, ёмғир қизи, қаерларда?

Аммо жавоб ўрнига фақат ёмғир садосинигина эшитаман. Чак-чак-чак. Ёмғир шиддат олди. Юзларимни қаттиқ шамол ялаб ўтарди. Кўз олдимни оппоқ, ҳарир парда тўсди.

-Салом, содда бола.

Қувончимни ичимга сиғдира олмай, бор овозим билан қичқирмоқчи бўлдим, аммо қизалоқ-ёмғир нидо қилди. «Лозим эмас! Кел, яхшиси хайрлашайлик». Йўқ, кетма, тўхта, ҳусну жамолингга бир бор тўяй, бир борагина.

-Эй содда, менга тоғлар, бутоқларда булбуллар, булоқлар навоси интизор. Истасанг, тоғ этагига кел.

Қалбим тўла нола-ю гирён ёмғир қизи ортидан боқдим, у мендан тобора узоқлашиб, узоқлашиб борарди… Ёқимли, жарангдор хандалари садоси бағримни тилка-пора қиларди.

-Ҳа-ҳа-ҳа…

Чак-чак-чак… Ёмғир, томчилари бошимга уриларди. Унинг оловли тафтидан бутун вужудим лов-лов ёнарди. Ёмғир кўз ёшлари аччиқ эди-ю, қизалоқни гўё ўзи томон чорларди.

 Мажид Салим, С.Айний номидаги мукофот лауреати.

 Тожикчадан Омонбой Жуманов таржимаси.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ТОЖИКИСТОН: МАОРИФ ВА ХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА МУНОСИБ БАҲО

 

ёхуд Англия "Legatum" халқаро институти рейтинги ҳошиясига битиклар

Яқинда нуфузли "Legatum" халқаро институти (Буюк Британия) ҳар йили янгиланиб борадиган дунё мамлакатларининг фаровонлик индексини эълон қилди.Унга кўра, Тожикистон 2017 йилдаги дунё мамлакатлари тараққиёти рейтингида 102-ўринни эгаллади.

Дарвоқе, "Legatum" халқаро институти давлатлар иқтисодиёт даражаси, тадбиркорлик фаолияти, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш тизими,

Муфассал...

Бир кун ўлмоғ-у, бир йил емоқ

 

Ҳайдарбекни ишдан бўшатишган куни ён қўшниси Сафол бобо оламдан ўтди. Бу хабарни унга хотини етказди.

-Ажаб, озорсиз ва ҳалим мўйсафид эди, - деди Соро хола кўз ёшини енгининг учи билан артар экан.

-Йиғини қўй-да, чўтни келтир, - буйруқ берди Ҳайдарбек. –Битта қайноқ чой ҳам!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2123801

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309304
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
217
3937
4154
8284046
57700
101124
8309304

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:07:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015