Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 20 Октябр 2016 Кӯришлар: 1581
Печат

 

mehmon «Биз қадимий Хўжанднинг Тожикистон мустақиллиги йилларида янада  кўркамлашиб, обод бўлганини кўрдикҚўшни Ўзбекистондан келган меҳмонлар Суғд вилояти марказини томоша қилар эканлар, ўз ҳайратларини яширишмади.

 Ўзбекистоннинг Фарғона водийсидаги вилоятлари ва Тошкент вилоятидан келган  30 нафардан ортиқ меҳмон орасида тадбиркорлар, зиёлилар бор эди. Улар аввал Исфарада бўлишди.

Меҳмонлар Хўжанд яқинидаги тарихий Арбоб қасрини томоша қилишди. Бу ерда Хўжанд шаҳри раиси Шарифзода Шариф Файз билан суҳбатлашишди.

Хўжандда меҳмонларни Суғд вилояти раисининг ўринбосарлари Назира Fаффорий ва Анвар Яъқубий кутиб олишди. Меҳмонлар Хўжанддаги «Истиқлол» тарихий-маданий марказида бўлар эканлар, бу ердаги музейга қўйилган кўргазмалар орқали мустақиллик даврида Тожикистон ва Суғд вилоятида юз берган ўзгаришлар билан танишишди. Ўзбекистонлик меҳмонлар машҳур шоир Камол Хўжандий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди, шоирнинг уй-музейини томоша қилишди.

«Ўзбекистонлик меҳмонлар мустақиллик даврида юртимизнинг бошқа ерларида бўлгани каби Хўжандда амалга оширилган улуғвор ишлар билан қизиқиб танишишди. Тинч ва осойишта Тожикистоннинг халқ хўжалиги турли соҳаларида эришган ютуқларини ўз кўзлари билан кўрар эканлар, ўзбекистонлик тадбиркорлар ўзаро ҳамкорликни кучайтириш истагини билдиришди»,- деди Хўжанд шаҳар раиси матбуот котиби Маҳмуджон Дадабоев.

 

  Вазир миннатдорчилиги

   Тожикистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Шерали Мирзо Спитамен ноҳияси раиси Сулаймонзода Акрам Раҳим номига мактуб йўллади. Мактубда  кузги ҳарбий чақириқ режаси муддатидан олдин – ўн кунда ва сифатли бажарилгани учун миннатдорчилик билдирилган. Спитаменлик йигитларнинг аксарияти Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафларида хизмат қилиш учун кўнгилли тарзда жўнаб кетишган.

  Жорий чақириқда ҳарбий хизматга дастлабки кузатиш маросимида спитаменлик ота-оналар бу ноҳияда туғилиб-ўсган 140 нафар йигитга оқ йўл тилаб қолишганди. Ана шу кузатиш куни – 4 октябрда ноҳияда ҳарбий хизматга чақириқ режаси саксон фоиздан ошириб бажарилганди. 10 октябр куни яна 30 нафар спитаменлик йигит кўнгилли равишда ҳарбий хизматга йўл олди. Ватан олдидаги йигитлик бурчини бажаришга отланган спитаменлик ёшлар сони 170 нафарга етгач, ноҳияда кузги ҳарбий чақириқ режаси тўла бажарилди.  

 

Теримчилар пулларини вақтида олишади

 «Теримчиларга терган пахталари учун пул ўз вақтида берилсин!» Спитамен ноҳияси раиси Сулаймонзода Акрам Раҳим Истиқлол, Тоғаяк ва Куруш қишлоқ жамоатларида бўлиб, мутасадди раҳбарларга ана шундай топшириқ берди. У деҳқон хўжаликларида пахта терими бориши билан танишар экан, теримчилар ва деҳқонлар билан суҳбатлашди. Ноҳия раиси қулай об-ҳаво шароитидан фойдаланиб, пахтани тез ва сифатли териб олиб, топшириш, бунинг учун эса, теримда қатнашаётган кишилар меҳнатини қадрлаб, рағбатлантиришни  таъкидлади.

Ноҳияда терилган ҳар бир килограмм пахтага 50 дирамдан ҳақ берилмоқда.

Жорий йилда ноҳияда 11 минг 530 тонна пахта етиштириш режалаштирилган. Ноҳия ҳукумати ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқа бўлими бошлиғи Пирмуҳаммад Пировнинг айтишича,  ҳозиргача бу режа деярли 70 фоиз қилиб бажарилган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Оқ, оппоқ турналар…

 

Қайси элнинг жасур, кўксини қалқон қилиб, Ватанини қўриқлайдиган халоскор фарзандлари бўлса, у халқ ҳеч қачон нобакор ва золим душман олдида бош эгмайди. Таслим бўлмайди…

Бу ҳаётий ҳақиқатни тарих саҳифаларига битилган Улуғ Ватан уруши ҳаққоний тарзда исботлаб берди.

Муфассал...

Юртнинг ҳимояси ҳам ибодатдир

 

Фарзандинг юзингни ёруғ қилса, элу юртдан сенга “раҳмат” олиб берса, ўз бурчини оқлашга интилса... Шундай пайтларда ҳар қандай ота-она ҳам алланечук хурсанд бўлиб кетади, кўнгли фахру ифтихорга тўлади. Ноҳия ҳарбий комиссариатида кўнгилли сифатида қайдга олинган ўғлим Абдуллажондан ҳар гал: -Албатта, ҳарбий хизматга бораман. Ватанни биз қўриқламасак, ким қўриқлайди?! - деган мардонавор сўзларни эшитганимда, шундай ҳолга тушаман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195742

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598758
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1613
3342
10171
8563896
34862
117875
8598758

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.186
Бугун: 10-09-2025 12:38:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015