Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 24 Май 2018 Кӯришлар: 2090
Печат

 

turna 2018Қайси элнинг жасур, кўксини қалқон қилиб, Ватанини қўриқлайдиган халоскор фарзандлари бўлса, у халқ ҳеч қачон нобакор ва золим душман олдида бош эгмайди. Таслим бўлмайди…

Бу ҳаётий ҳақиқатни тарих саҳифаларига битилган Улуғ Ватан уруши ҳаққоний тарзда исботлаб берди.

Собиқ Иттифоқ таркибига кирган республикалар "йўқлик жари" ёқасига келиб қолганди.

Аммо… Ўша мудҳиш уруш даврининг жўмард фарзандлари қаттол душман томонидан ёқилган ажал оловини кечиб, унинг алангасини ўчиришга муваффақ бўлдилар.

Ўқ ёмғири тинимсиз ёққан 1418 кун қардош республикаларнинг йигирма миллиондан ортиқ тинч фуқаролари ва жангчилари ҳалок бўлишди.

turna 20181Фронтнинг ҳар қарич ерида ажал шарпаси кезарди. Қалбида ёвга нисбатан нафрат ўти "гуриллаб ёнган" йигитлар важоҳатига дуч келган "ўлим шарпаси" жонсарак бўлиб, оҳиста ортга чекинарди.

Ўлимга тик бориб, унинг "ўтини ёрган" темир тан баҳодирлар орасида Муллошоди қишлоғининг қирқ саккиз нафар асил ўғлонлари ҳам бор эди.

Афсуски, улардан душманни қон қақшатган йигирма тўрт нафарининг жасади жанг майдонларида қолиб кетди.

Қолганлари эса, эсон-омон Ватанга қайтиб, юртнинг гуллаб-яшнашига ўзларининг ҳалол, фидойи меҳнатлари билан муносиб улуш қўшишди.

Таассуфки, уларга ҳам ҳозирги дориломон кунларни кўриш насиб қилмаган экан…

Ўтганлар хотирасини ёд этиб, уларнинг руҳларини шод айлаш бугунги авлод учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Шаҳринав ноҳиясидаги 7-ўрта умумтаълим муассасасида Улуғ Ватан урушида қозонилган оламшумул ғалабанинг 73 йиллигига бағишлаб: - Оталар жасорати - фарзандлар қаноти, - шиори остида хотира кечаси бўлиб ўтди.

turna 20182Кечани таълим муссасасининг фахрий ўқитувчиси Қурбонали ҳожи Содиқов очиб, уруш туфайли инсоният бошига тушадиган бадбахтликлар, вайроналигу, инсон қадр-қимматининг оёқ ости қилиниши, одам боласининг хору зорликлари ҳақида сўз юритди.

Хотира оқшоми билим даргоҳи талабалари томонидан тайёрланган уруш даҳшатлари мавзусидаги маърузаларни тинглаш, ўқувчиларнинг кеча иштирокчиларига олам-олам завқ бағишлаган бадиий чиқишлари томошаси билан давом этди.

Навбат меҳмон сифатида кечага таклиф қилинган "Халқ овози" газетаси ижодий жамоаси вакилларига берилди.

Дастлаб газета Бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманонзода чиқиш қилиб, уруш ва унинг халқларимизга етказган моддий-маънавий зарарлари ҳақида фикр юритди. Боболар хотирасини ёд этиб, эҳтиром кўрсатиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз эканлигига алоҳида урғу бериб таъкидлади.

Ўз навбатида, янги нашрдан чиққан "Сукунат ҳайқириғи" ҳикоялар тўпламини ўқувчиларга тақдим этди.

Шоирлар - "Халқ овози" газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари Эркин Шукур, бўлим муҳаррири Абдулло Саидлар ўқувчилар билан қилган мулоқотларида, ўтганлар ёдини хотирлашди, қаламларига мансуб шеърлардан қироат қилишди.

Газетанинг масъул котиби, ёзувчи Искандар Маҳмадалиев ёшлик хотираларини ўқувчилар билан "баҳам" кўрди.

Хотира оқшоми иштирокчилари, хушовоз хонандалар Машрабхон Қаландаров ва Комилжон Очилдиевлар ижро этган мумтоз қўшиқлар кеча кўркига-кўрк, жозибасига жозиба қўшди.

Тадбирда таълим муассасасининг фахрий ўқитувчилари Абдурасул ҳожи Абдуманнонов, Нормуҳаммад Хушиев ва Анора Хўжаева ҳамда ташкилотчилар Эркиной Ҳасанова, Саодат Шокирхўжаевалар фаоллик кўрсатишди.

Хотира кечаси якунида, таълим муассасаси директори Орифжон Қараев меҳмонларни Ғалаба байрами билан қутлаб, уларга ташрифлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди…

Омон-омон замонларда умргузаронлик қилаяпмиз. Бизга бу осойишта ҳаёт, гўдаклар юзидаги табассум, кексалар ҳаётидаги роҳат-фароғат текинга тушмаганини, минглаб боболаримизнинг қони - ширин жонлари эвазига етишганимизни сира унутмаслигимиз лозим.

Қаҳрамон боболарнинг руҳлари мудом бизга мададкор бўлишини истасак, уларга бўлган ҳурмат-эҳтиром, ардоқ қалбимизнинг туб-тубидан ўрин олган муборак туйғулар бўлиб қолмоғи шарт…

Машҳур авар шоири Расул Ғамзатов ёзганидек:

-Менинг назаримда, қонли жанглардан,

Уйига қайтмаган эл фарзандлари.

Она-тупроққа бош қўйган жойлардан,

Оппоқ турналарга айланган бари.

Эрта кўкламда самони тўлдириб, оғиркарвон қанот қоққанича, бизга тинч-тотувлик, аҳиллик, тўкин-сочинлик, арзончилик муждаларини олиб келадиган турналар арғимчоғи халоскор боболаримизнинг табаррук руҳлари бўлса, не ажаб…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

"Халқ овози" мухбири.

Суратларда хотира кечасидан лаҳзалар акс этган.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Масъулиятли давр ташвишлари

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз 2019-2021 йилларни Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, дея эълон қилар экан, ушбу соҳаларнинг мамлакат ривожу равнақида муҳим ўрин эгаллашига урғу бердилар. Қишлоқлар ҳаётида эса, чорвадорлик асосий ўринни эгаллайди. Шу боис, ушбу мақоламизда чорвадорлик муҳим қирраларини ёзишга ҳаракат

Муфассал...

Шамоллар шаррида кетди сароблар...

                 Айрилиқ либосин кийган дарахтлар,

Қошида  сарсона  юрган дайдиман.

Киши билмас маним сиру асрорим,

Котибул  тақдирнинг нозик қайдиман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195742

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598758
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1613
3342
10171
8563896
34862
117875
8598758

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.186
Бугун: 10-09-2025 12:38:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015