Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 16 Январ 2018 Кӯришлар: 2398
Печат

 

q ahmedov 2018Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат Пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёмини тинглаб, унда белгиланган асосий вазифалар ҳаётимизнинг мезони эканлигига амин бўлдик. Давлатимиз сарвари мустақил Тожикистонимиз жаҳон ҳамжамиятининг ажралмас қисми бўлиб, дунёдаги глобал ўзгаришлардан четда қолмаслигини алоҳида

таъкидлаб ўтди. Президентимиз бугун дунёда юз бераётган экстремистик ва террорчилик таҳдидларига қарши Тожикистон жаҳон ҳамжамияти билан бирга курашишини таъкидлаб, келгуси йил май ойида БМТ, Европа Иттифоқи, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти каби нуфузли халқаро ташкилотлар иштирокида Тожикистонда экстремизм ва террорчиликка қарши муштарак курашга бағишланган юқори савиядаги конференция ўтказилишини маълум қилди. Албатта, мустақил Тожикистонимизнинг халқаро миқёсдаги ташаббуслари жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватлаб келинаётганлиги қувонарлидир. Жумладан, бевосита Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси 2018-2028 йиллар -«Сув-устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллигини қабул қилди. 2018 йил 22 март – Халқаро сув кунида мазкур амалиётнинг ҳаётга татбиқ этилиши расман бошланади. Давлатимиз сарварининг таъкидлашича, Тожикистон бу йўналишда бир қатор тадбирларни амалга оширади.

Паёмда таъкидланганидек: - Тожикистон жаҳондаги сиёсий-иқтисодий ва хавфсизлик вазият ўзгариб турганлигига қарамай, иқтисодий тараққиётда оғишмай илгарилаш, олдинга қўйилган стратегик мақсадларга эришиш ва шу восита билан аҳолининг муносиб турмушини таъминлаш йўлида устувор қадамлар билан олға бормоқда… 

Давлат бошлиғининг Паёмида мамлакатимизда энергетика соҳаси тараққиётига алоҳида урғу берилди. Албатта, бу бежизга эмас. Зеро, ҳар бир давлатнинг ўз миллий бойликлари бўлади. Тожикистон учун энергетика истиқболи порлоқ соҳалардан биридир. Қулай табиий шароитлар туфайли, мамлакатимизда экологик соф энергия ишлаб чиқариш учун кенг имкониятлар мавжуд. Шу боисдан, мустақил Тожикистон яқин келажакда Марказий Осиёда электроэнергия экспорт қиладиган мамлакатга айланиши, табиий. Биз энергетик мустақиллик сари устувор қадамлар билан олға бораяпмиз. Мана, иккинчи йилдирки, кузги-қишки мавсумда аҳоли учун электроэнергия чеклови бекор қилинган. Бу Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва мамлакат Президентининг аҳоли турмуш даражасини яхшилаш йўлида қўйилган яна бир муҳим қадами эканлигини ҳис этмоғимиз лозим. Ҳар бир тожикистонлик, энг аввало, юрагида ватанпарварлик ҳисси билан яшамоғи керак. Демак, азиз Ватанимизнинг энергетик мустақилликка эришишида ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўша оламиз. Бунинг учун, муҳтарам Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган Паёмида таъкидлаганидек, электроэнергия истеъмолида тежамкор бўлишимиз тақозо этилади. Биз фақатгина истеъмолчи бўлибгина қолмай, балки ҳақиқий ватанпарвар бўлганимизда, шубҳасиз, давлатимиз сарвари, Тожикистон Республикаси Ҳукумати, шарафли халқимиз ўз олдига қўйган эзгу мақсад – энергетик мустақилликка эриша оламиз. Президентимиз  ўз Паёмида бу саодатли кунларга саноқли йиллар қолганлигини таъкидлаганида, ҳар бир тожикистонликнинг юрагини ифтихор ҳисси қамраб олганлигига аминман.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида ижтимоий соҳага ва бу соҳадаги муҳим вазифаларга катта эътибор қаратди. Давлатимиз сарвари иқтисодий тараққиётга эришмай туриб, ижтимоий соҳада олға силжиш бўлмаслигини жуда тўғри қайд этиб ўтди. Иқтисодиётни ривожлантириш учун эса, барча– қишлоқ хўжалиги, саноат, маориф ва илм, соғлиқни сақлаш каби соҳаларни ривожлантириш талаб этилади. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, Тожикистон Ҳукумати Маориф ва илм соҳасига жиддий эътибор қаратиб келади. Истиқлолият самараси ўлароқ, Маориф ва илм соҳасида эришилган ютуқлар Паёмда ҳақли равишда қайд этиб ўтилди. Ва бу йўналишда бажарилиши лозим бўлган вазифалар аниқ кўрсатиб ўтилганлиги соҳа вакилларининг фаолият дастурига айланиши, табиий. Тожикистон Республикаси Ҳукумати соҳа вакиллари ижтимоий ҳолатини яхшилаш учун мунтазам ғамхўрлик қилаётганлиги эса, уларнинг масъулиятини янада оширади.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёми ҳар бир тожикистонлик учун фаолият дастурига айланиб, унда белгиланган вазифалар эса, саодатли келажагимизни таъминлашнинг муҳим йўналишлари эканлиги, шубҳасиздир…

Қудратулло АҲМЕДОВ,

Хуросон ноҳиясидаги 3-ўрта умумтаълим муассасаси тарих ва ҳуқуқ фанлари ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Дарахт остидаги тилло

 

Болаларнинг севимли адиби, «Устоз бўлган шогирд», «Жоним фидо музқаймоқ», «Кўча муаллими», «Театр кўз ёш тўккан пайтда», «Муаттар» ва шу каби ўнлаб ўқимишли қиссалар муаллифи Насим Ражаб шу кунларда ўзларининг қутлуғ саксон ёшларини нишонламоқдалар.

Биз тожикистонлик барча ўзбек китобхонлари номидан устоз-адибимизни бу муборак сана билан чин дилдан табриклаб, қуйида у кишининг қаламига мансуб бир ҳикояни газетхонлар диққатига ҳавола этмоқдамиз.

Муфассал...

Худоберди ХОЛИҚНАЗАР: - ҚЎШНИЛАР БИЛАН ИЛИҚ МУНОСАБАТДАМИЗ

 

Ўтган 2016 йил якунига бағишланган матбуот конференцияларининг дастлабкиси Тожикистон  Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Худоберди Холиқназар томонидан бошлаб берилди.

Худоберди Холиқназар йил давомида Марказ томонидан амалга оширилган ишлар борасида муфассал тўхталди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124153

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309419
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
332
3937
4269
8284046
57815
101124
8309419

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:33:02

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015