Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 29 Июл 2016 Кӯришлар: 1681
Печат

 

sh orumbekzodaЖорий йилнинг 22 июли куни Маданият вазирлигида биринчи ярим йиллик натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода журналистларни ярим йилда олиб борилган ишларнинг қисқача шарҳи билан таништирди.

Вазирнинг маълум қилишича, 2016 йил биринчи ярмида «Тожикистон болалар ва ўсмирлар китоб ва мусиқаси» республика фестивали

, «Тожикистон болалар ва ўсмирлар китоби ҳафталиги», «Келинг, биргаликда кулишайлик» республика телевидение фестивал-конкурси, «Мустақиллик мевалари» халқ театрлари республика конкурси, «Мустақиллик қасидаси» республика фестивали, «Сайри гули лола» республика телевидение фестивали, «Бадахшон наволари» фестивали, ТБМВда «Биз - тинчлик ва бирлик тарафдорлари» халқ ҳунарлари ва болалар қўшиқлари фестивали, «Андалеб-2016» республика телевидение конкурсининг биринчи босқичи ўтказилган.

Жорий йилнинг 25-30 март кунлари ТБМВга ташкил қилинган «Китоб карвони» экспедицияси чоғида вилоят шаҳар ва ноҳиялари кутубхонларига 5000 нусхадан зиёд адабиётлар ва бошқа чоп маҳсулотлари бепул тарқатиб берилди.

Ҳисобот даврида мамлакат театрлари касбий саҳналарида 30та янги асар, жумладан, пойтахт театрларида 14та ва минтақалардаги театрларда эса, 16та спектакл намойиш этилди.

Ушбу давр мобайнида мамлакатимиз санъаткорлари Қатар, Қувайт, Туркманистонда, Тожикистон цирки эса, Мисрда чиқиш қилишиб, тожиклар санъати ва маданиятини юқори даражада намойиш этишди.

Йил бошидан буён Маданият вазирлигининг нашр муассасалари 40 хил бадиий ва илмий-оммавий адабиётларни 48150 нусхада чопдан чиқарди.

Маданий-тарихий ёдгорликлар рўйхатига 42 музей, 2020 тарихий-маданий, 1278та тарихий, 441та тарихий-монументал, 300та меъморий ёдгорликлар, 220та қадимий шаҳарлар ва аҳоли нуқталари, 83та қадимий кон, 70та қалъа, 110та мавзолей, тарихий мадраса ва масжидлар, 43та ёзма ёдгорликлар, 15та қояга ишланган суратлар,  654та текширилмаган тарихий мавзелар киради.

Журналистлар томонидан берилган саволлар Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрам тантаналарининг ўтказилиши, пойтахтликларнинг норозилигига сабаб бўлган Маяковский театрининг нима сабабдан кўчирилиши, рубобчи аёллар ансамбли ташкил қилиниши масаласи қай даражада эканлигидан иборат бўлди.

Давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб иккита катта концерт дастури ўтказилиши, шулардан бири театрлаштирилган концерт бўлиши маълум қилинди.

Душанбе шаҳрида бир қатор маданий, тарихий, меъморий қийматга эга бўлган биноларни сақлаб қолиш масаласи сўнгги вақтларда жамиятда кенг муҳокама қилинмоқда. Маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода ушбу масала юзасидан шундай деди:

- Давлат ҳокимияти Душанбе шаҳар маҳаллий ижроия ораганига тавсия этилган 15та маданий, тарихий ва меъморий бинолар рўйхати ҳали тегишли тузилмалар томонидан тасдиқланмаган. Таклиф этилган бинолар меъморий ёдгорликлар рўйхатига киритилмаган.

Унинг сўзларига кўра, Тожикистон Ҳукуматининг 1992 йилдаги расмий рўйхатига биноан, пойтахтда меъморий қийматга эга атиги 4та бино мавжуд. Садриддин Айний номли Тожикистон Давлат академик опера ва балет театри, Абулқосим Фирдавсий номли Тожикистон Миллий кутубхонаси аввалги биноси, Тожикистон Парламенти биноси ва мамлакат Президенти Ижроия аппарати биноси шулар жумласидандир.

«Фақатгина ХIХ асрнинг охири ҳамда ХХ асрнинг боши ва ўрталарида қурилган маданий муассасалар бузилади. Бу муассасалар эскирган бўлиб, замон талабларига жавоб бермайди. Уларнинг ўрнига янги, замонавий талабларга жавоб берадиган бинолар бунёд этилади»,- таъкидлади вазир.

Тожикистон маданият вазири ўринбосари Ибодулло Машрабовнинг сўзларига кўра,  Маяковский номли давлат рус драма театри «Тожикистон» кинотеатрига кўчирилади. Айни пайтда «Тожикистон» кинотеатрида қайта тиклаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлиб, яқин вақтларда Маяковский театри жамоаси янги жойда фаолият бошлашади.

 

Г. АЮПОВА.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Суд ва ички ишлар органларида янги кадрлар

 

12 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон суд ва ички ишлар органларида масъул вазифаларга тайинланган кадрлар билан суҳбат ўтказди.

Мамлакат Президенти фармонлари билан Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, ТБМВ бир қатор ноҳиялари ва шаҳарлари, Хатлон ва Суғд вилоятлари,

Муфассал...

«Хазонрез боғларда жилмаяр кузак…»

 

"Ўзбек модерн шеърияти" китоби қўлимга тушганда қувончим чексиз эди. Янги шеър, яхши шеър ўқийман, деб ўйлагандим ўшанда. Китобни ўқиб, ҳафсалам пир бўлди. Аммо бунгача бўлган шеърий суҳбатларда эшитганим яхши шеърлар қироати доимо янги шеър, замонавий шеър бўлиб қолаверишига ишонгандим. Ва ушбу ўринда кўнглимга хуш ёққан айрим шеърлар ҳайратини изҳор қилишни лозим топдим.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2125756

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8314206
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
502
4617
9056
8284046
62602
101124
8314206

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.54
Бугун: 18-06-2025 04:20:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015