Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 24 Апрел 2020 Кӯришлар: 2063
Печат

 

hisor 2020Ўлкамизда ҳукм сурган шиддатли ва сурункали ёмғирли кунлардан сўнг, ўтган ҳафта истироҳат кунлари ҳаво очилиб, сайру гашт учун қулай кунлар бўлди. Бу ёқимли ҳавода юртдошларимиз орасида ички сайёҳликка қизиққанлар сони ортганлигини кузатиш мумкин эди. Оила аъзоларимиз билан Ҳисор шаҳрининг сайёҳлик ва тарихий мавзеларига сафаримиз ниҳоятда кўнгилли кечди.

Саёҳатимизни Ҳисор шаҳрининг Шарора шаҳарчаси ҳудудидаги бозордан

бошладик. Озиқ-овқат маҳсулотларининг фаровонлиги кўзга ташланиши билан бирга, бу ерда ҳам картошканинг нархи ошганлигини кузатса бўларди. Бу маҳсулотнинг бир килограмми нархи 7,5 сомоний эканлиги кузги картошка захираси камайиб, янги ҳосил ҳозирча бозорга чиқмаганлигининг натижаси бўлса керак.

hisor 2020 1Нафақат, юртдошларимиз, балки хорижий сайёҳларнинг диққатини жалб этиб келаётган Ҳисор қалъасида саёҳатчиларнинг гавжум эканлиги кўзга ташланарди. Бу тарихий масканга ташриф буюрган ўрта умумтаълим муассасалари, олийгоҳлар талабалари қалъа тарихидан сўзловчи осори-атиқалар, махсус дўконларда сотувга қўйилган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларини катта қизиқиш билан томоша қилишаётган эди. Шундайгина қалъанинг ортида жойлашган ва улоқ мусобақалари ўтказиш учун қулай текисликда эса, от миниб сайил қилиш имконияти яратилганди. Айниқса, ёшлар отга миниб, сайил қилишга ўч эканликлари яққол кўзга ташланарди. Гуруҳ-гуруҳ ёшларнинг отларга миниб, чоптириш манзаралари беихтиёр кишининг таассуротида Ҳисор беклиги даврида навкарларнинг от чоптириш манзарасини пайдо қиларди.

Ҳисор қалъаси масъуллари томонидан саёҳатга келувчилар учун йўлбошловчилар хизмати жорий этганлиги эса, хорижий сайёҳлар учун яратилган қулайликлардан бири эди.

Энг асосийси, Ҳисор қалъасида ҳукм сурган озода, осойишта ва обод муҳит эди. Қулай об-ҳаво эса, кўнгилларга ўзгача завқ улашаётганди.

Саёҳатга келувчиларнинг бир қисми қалъа ҳудудидаги ошхонадаги мазали таомларни тановул қилишса, айрим саёҳатчилар шундайгина қалъанинг ортида жойлашган Қараев номли ошхонага ташриф буюришарди.

Умуман, қадимий Ҳисор шаҳрида саёҳат қилишга мувофиқ масканлар жуда кўп. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти иштирокида очилган «Қовун» мажмуаси, гўзал ва нотакрор Алмоси дараси, кўпчилик шифо мақсадида ташриф буюрадиган, Хирманак қишлоғида жойлашган «Оби шифо» табобат маскани ва қадимий Ҳисорнинг бошқа кўплаб тарихий ҳамда бетакрор табиий манзарали мавзелари саёҳатни ихтиёр этган ички ва хорижий сайёҳларнинг диққатини жалб этаётганлиги ўлкамизда бу соҳанинг истиқболи порлоқ эканлигидан дарак беради…

Абдулазиз ЁРОВ,

Рўдакий ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ХОТИРАМДА ИН ҚУРГАН ҚАЛДИРҒОЧЛАРИМ

 

Мен туғилиб-ўсган қишлоқ, кичкина Ватаним – Ҳулбек жарлик тагида жойлашган. Кечга яқин кунботар томондаги қия тепалик виқор билан қишлоққа соя ташлайди. Шунданмикан, маҳаллий лаҳжада қишлоғимизни «Таижар», деб ҳам юритишади.

Раҳматли онам болалигимда Ҳулбек сўзининг маъносини қуйидагича шарҳларди: - «Бу жойлар ўтган аср бошларида Қизилсув дарёсининг ўзани

Муфассал...

Хуррам диёримни куйлайман

 

ТОЖИКИСТОН

Тароватинг гўё тўлин ой,

Лаҳза-лаҳза очасан чирой,

Йўқ гўзалроқ сендан, ҳойнаҳой,

Гул диёрим - жон Тожикистон.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195227

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598386
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1241
3342
9799
8563896
34490
117875
8598386

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 10:24:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015