Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Октябр 2019 Кӯришлар: 2645
Печат

 

madumarov 2019Тўртинчи октябр куни республикамизда таниқли боғбон, комил инсон Камол ҳожи Мадумаров саксон ёшда оламдан ўтди. Камол ҳожи ярим асрдан зиёдроқ умрини қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга бағишлади. Оддий деҳқондан, механизатор, бригада бошлиғи, “Янги боғ” деҳқон-фермер хўжалиги раиси ва 2008 йилга келиб республикамиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг фармон ва топшириқлари билан ташкил этилган “Боғи Сомон”

узумчиликка ихтисослаштирилган улкан хўжаликни бошқарди. Камина у кишини 1998-1999 йиллардан яқиндан биламан. Ўша йилларда Камол ҳожи Мадумаров ҳамқишлоқлари фарзандларига янги типдаги замонавий мактаб қуриб, фойдаланишга топширди. Агар биз ҳожи отанинг инсоний фазилатлари ҳақида сўз юритсак, у киши, дарҳақиқат, комил инсон эди. Сўзи ва амали бир, сурат ва сийратида шижоат, жасорат бор. Собит иймон соҳиби эди. Ибодатини ҳеч қачон канда қилмасди. Охиратини ўйлайдиган, мулоҳаза билан сўзлайдиган инсон эди. Ҳазил-мутойибага ҳам мойиллиги бор эди. Холисанлилло айтмоқ керакки, ҳожи ота саводли, маърифатли, етти ўлчаб бир кесадиган инсонлар сирасига кирарди. У киши билан бир маротаба суҳбатлашган одам ўзига нимадир ибрат оларди. Унинг руҳий олами шуни тақозо этарди. Кибру ҳаво, ҳою-ҳавас, молу дунёга қувониш ҳожи ота руҳиятига ёт, бегона ҳислардир. Доимо қўли, дастурхони очиқ, таомни меҳмон билан танаввул қилишни хуш кўрарди. Ўз касби фидойиларини чин дилдан ҳурмат қиларди, эъзозларди. Ҳеч кимни ноҳақ ранжитганини хотирлолмайман. Одамларни яхши хислати ҳақида сўзлашни хуш кўрарди... Она-Ватанга, она-заминга меҳру муҳаббати зиёда эди.

Саксон йиллик умри давомида Тожикистон Республикаси қишлоқ хўжалиги, хусусан, узумчиликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди. Замонавий узумчилик мактабига асос солди, десак муболаға бўлмас. Боғ ишкомларини ердан кўтаришда ўз услубини яратди. Узум парваришида улкан тажриба соҳиби, қолаверса, янги узум навлари яратишда ҳам катта тажрибаларга эга эди. Фикримизни Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Афғонистонга экспорт қилинаётган “Қора гўзал”, “Шоҳона”, “Ҳусайни”, “Ҳасайни” ва ҳоказолар тасдиқлайди. 500 гектарга яқин ер майдонига эга бўлган “Боғи Сомон” хўжалиги ерлари ҳожи отанинг саъй-ҳаракатлари, ҳалол меҳнатлари эвазига юқори ҳосил берадиган жаннатмакон узум боғларига айлантирилди. Албатта, бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Ҳожи ота икки мингга яқин саҳмдорнинг бошини бирлаштириб, боғдорчиликнинг ёрқин келажагига ишонтира олди...

Натижада, “Боғи Сомон” хўжалиги республикада номдор, илғор, даромадли хўжаликка айланди. Қиш фаслида узумларни сақлайдиган, йирик ҳажмли, замонавий музхоналар қуриб, ишга туширди.

Ҳожи ота доимо ободончилик, бунёдкорлик ишларига алоҳида эътибор қаратарди. Шаҳримиздаги Жўра Раҳмонов жамоатининг Долонсой, Саъдий Шерозий қишлоқларига қудуқ (скважина) қазиб, аҳоли учун тоза ичимлик суви чиқарди. Хўжалик далалари ҳудудидаги йўлларга қум-шағал тўкиб, йўллар барпо этди. Вафотидан бир кун олдин Заркамар қишлоғи йўлини сифатли асфалт қилиб берди. Бундай хайрли ишларда шахсан ўзи бош-қош бўлди. Шунингдек, Янги боғ ва Заркамар қишлоқларини боғловчи кўприк қурилишида алоҳида хизмат қилди. Бундай хайрли ишларни кўплаб келтириш мумкин. Саломатлик уйлари, селлар олдини олиш иншоотлари қурилиши ишларини маблағлар билан таъминлади.

Ҳожи ота ҳамиша шарқона урф-одатларга амал қиларди. Оиладаги барча ўғил-қизларини меҳнаткаш, ҳалоллик руҳида тарбиялади. Улар ҳақли равишда падари бузургворлари билан фахрланишади ҳамда оталаридек ҳалоллик, инсонпарварлик, юртпарварлик, меҳру оқибат йўлини тутдилар. Шукроналик фарзандларининг ҳаёт тамойилига айланди. Умидвормизки, фарзанлари, албатта, падари бузургворларининг хайрли, эзгу амалларини давом эттирадилар. Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, улар ўзи танлаган йўлда тиним билмай, шижоат билан ҳаракат қиладилар. Улкан қийинчилик, заҳматлар уларни олдига қўйган мақсаду муддаоларидан қайтара олмайди. Ана шундай шахслардан буюк ишларни кутиш мумкин. Дарҳақиқат, Камол ота ана шундай эл ардоқлаган, ўз аҳдида турган шахслар сирасига киради.

Шоир айтганидек:

Сен азиз қилган кишини

ҳеч киши хор айламас,

Сен агар хор айласанг,

ҳар қайга борса хордир.

Аллоҳ азиз қилган инсонлар ҳамиша азиз ва мукаррамдирлар...

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Камол ҳожи Мадумаровнинг деҳқон-фермер хўжалигига ташриф буюриб, ютуқларига юқори баҳо берган эди. Президентимиз фармонлари билан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги меҳнатлари қадрланиб, бир неча орден, медаллар билан мукофотланган...

Ҳа, бугун Камол ҳожи Мадумаров орамизда йўқ. Аллоҳ ҳожи отани ўз раҳматига олган бўлсин. Энди ҳожи отанинг иккинчи умри бошланди. Бу эса, у киши яратган улкан боғ-роғлар, эзгу, хайрли амаллари ва комиллик йўлида тарбиялаган фарзандларидир.

 

Ҳабибулло ДЎСТОВ,

Турсунзода шаҳри.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Соғлом авлод тақдири қизиқ эмасми?

 

Ёхуд жойлардаги спорт иншоотлари ва уларнинг фаолияти хусусида

Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, унинг Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган одилона ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири ёшлар сиёсати бўлиб, унинг моҳияти миллат келажаги бўлган ёшларни жисмонан етук қилиб тарбиялашдир.

Шу боисдан ҳам, мамлакат Ҳукумати ёшлар ўртасида спортни

Муфассал...

Шерали Жўраев: -Тожикистонликлардай меҳмондўст халқ дунёда топилмайди!..

 

Санъатга ҳеч қандай чегара ва тўсиқларни назар-писанд қилмайдиган қудратли куч, диллару элларни бир-бирига боғловчи сеҳрли ришта, дея баҳо беришади. Чиндан ҳам, санъат ва маданият халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарликни мустаҳкамлашда салмоқли ўрин тутади. Жорий йилнинг 9 март куни муҳташам “Борбад” қасрида тожик ва ўзбек санъаткорлари иштирокида бўлиб ўтган “Дўстлик оқшоми”да бу қадим ҳақиқатга яна бир карра имон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2587607

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10243247
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3756
11853
33035
10179764
140340
138877
10243247

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 30-10-2026 05:12:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015