Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Август 2017 Кӯришлар: 1506
Печат

 

yusuf-rahmon 20173 август куни Тожикистон Республикаси Бош прокуратурасида жорий йилнинг олти ойи бадалида амалга оширилган ишлар натижасига доир матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Республика Бош прокурори Юсуф Раҳмон қилинган ишлар хусусида журналистларга ҳисобот берди. Унинг сўзларига кўра,  ўтган вақт мобайнида 12 минг 638та жиноят қайдга олинган бўлиб, шундан 4077таси прокуратура

ходимлари томонидан ошкор этилган. Ер тақсимоти соҳасида қонун бузилиш ҳолатининг ошгани ёки камайганлиги  тўғрисидаги саволга, жорий йил бу соҳада жиноят содир этиш камайганлиги айтиб ўтилди. Фақат ер олди-сотдиси билан шуғулланган бир жиноий иш доирасида тўрт миллион сомоний миқдорида пора олиш ҳолати ошкор этилган. Маълум бўлишича, шунча миқдордаги пора олиниб, ер сотилган. Фақат Рўдакий ноҳиясида бу борада 100та, умуман эса, ер олди-сотдисига оид 500та жиноий иш қўзғатилган.

Журналистлар томонидан берилган саволларга аниқ фактлар асосида жавоб бераркан, республика Бош прокурори Юсуф Раҳмон Сурия ва Ироқдаги қонли муҳорабаларда қатнашаётганлиги тахмин қилинаётган Тожикистон фуқароларини Ватанга қайтариш борасидаги саволга шундай жавоб қайтарди:

- Сурия ва Ироқда террорчи ташкилотлар томонидан жалб қилинган ва  жангларда иштирок этаётган фуқароларга нисбатан, жиноий иш қўзғатилган. Улар қўлга туширилиши заҳотиёқ жавобгарликка тортилади. Аёллар ва ёш болалар эса, Тожикистонга қайтганларидан кейин, уларнинг иши кўриб чиқилади. Ёш болалар жиноий жавобгарликка тортилмайди.

Сурия ва Ироқдан қайтган неча кишига  нисбатан кечириш чораси қўлланганлиги тўғрисидаги саволга эса, Бош прокурор шундай деб жавоб берди:

- Яна қайтариб айтаманки, террорчига нисбатан кечириш йўқ. Аёллар ва гўдаклар бундан мустасно. Улар чет элга кетиш ёхуд террорчи гуруҳларга қўшилишларидан олдин ўйлашлари керак эди. Давлат, жамият ва халқ учун катта хавф туғдиришади. Ҳар ким қилган жинояти учун қонун олдида жавоб беради.

Прокуратура матбуот хизмати варақасидан маълум бўлишича, "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисда"ги қонунни бузганликда айбланиб, 204 киши интизомий ҳамда 322 нафар эса, маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ва бу ҳужжатлар суд органларига жўнатилганлиги қайд этилган.

Тожикистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистлар ўсмирлар ўртасида жиноят ҳамда "Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масуълияти" тўғрисидаги қонуннинг бажарилиши хусусидаги саволларга аниқ фактларга асосланган қисқа ва лўнда жавоблар олишди. Асосийси, ҳамма соҳада жиноят сатҳининг камайганлиги кишини қувонтиради.

 

Эркин Шукур,

"Халқ овози".

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Қароғингга чўкиб кетсам, қутқармагил…

 

СИЛАБ ҚЎЙДИМ

Ҳар замонда кўзим ёшлаб,

Армон билан ёдлаб қўйдим.

Хотиралар қат-қатига,

Мен севгимни ўраб қўйдим.

Муфассал...

Тупроғинг кўзимга тўтиё, юртим!

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ўтган йил охири – 26 декабрда мамлакат парламентига йўллаган Паёмида 2019-2021 йилларни Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари дея эълон қилганидан гапнинг рости, анча хурсанд бўлдик. Зеро, ташаббус Давлат бошлиғи қўлларида бўлгандан сўнг биз фуқаролар, албатта,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195411

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598478
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1333
3342
9891
8563896
34582
117875
8598478

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 10:45:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015