Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 19 Январ 2017 Кӯришлар: 1942
Печат

 

a islomzoda 2017Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2016 йил 31 мартдаги «Республика ижтимоий-иқтисодий тармоғини 2016-2017 йил куз-қиш мавсумида мунтазам ва самарали фаолиятга ўз вақтида тайёрлаш тўғрисида»ги қарори ижроси мақсадида «Турар жой-коммунал хўжалиги» давлат унитар корхонасига тегишли корхоналар томонидан тегишли ишлар олиб борилди. Жумладан, 11 минг квадрат метр турар жой бинолари томи, 7720 метр ичимлик суви қувурлари,

17,3 минг квадрат метр йўллар ва тротуарлар, 19,3 минг километр электр узатиш линиялари, 263 дона эшик ва деразалар таъмирланиб, 177та ертўла тозаланди ва таъмирдан чиқарилди. Бу ҳақда 12 январ куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Турар жой-коммунал хўжалиги» давлат унитар корхонаси бош директори Алимурод Исломзода маълум қилди.

У соҳага тегишли корхоналар 50,5 тонна суюқ ёнилғи, 216 тонна кўмир, 400 куб метр ўтин ҳамда йўллардаги қор ҳамда музларни эритувчи материаллар, жумладан, қум ва туз захира қилганини таъкидлади. Ичимлик сувини зарарсизлантириш учун захира қилинган хлор ҳажми 30,9 тоннани ташкил қилади. Сув тортиб олиш учун 160та насос, 132та ерга уланган энергетик механизм, 51та трансформатор жорий таъмирдан чиқарилиб, 125 километр канализация тармоғи тозаланган. 

Камхарж лампочкаларни зарарсизлантириш борасида сўз юритилганида, бу лампочкалар таркибидаги суюқ металл орадан 1000 йил ўтганида ҳам инсон саломатлигига зарар етказиши мумкинлиги айтилди.

«Турар жой-коммунал хўжалиги» давлат унитар корхонаси Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2011 йил 3 мартдаги «Симобли лампочкаларни зарарсизлантириш, йиғиб олиш, сақлаш, чиқариб кетиш ва қайта ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича чоралар тўғрисида»ги қарори ижроси йўлида республика давлат ҳокимияти шаҳарлар ва ноҳиялар маҳаллий ижроия органлари билан биргаликда барча зарур чораларни кўраётгани қайд қилинди.

-Бу лампочкалар халқдан қайтариб сотиб олиниши керак. Лекин ҳамма шаҳру ноҳиялар раҳбарлари ҳам бунинг учун маблағ ажратавермайди. Уни зарарсизлантириш ҳам маблағ талаб қилади. Лекин давлат бюджетида бунинг учун маблағ ажратиш назарда тутилмаган. Бу масалада мамлакат Ҳукуматига мурожаат қилдик,- деди Алимурод Исломзода.

-Ўтган йили Турар жой-коммунал хўжалигининг республика шаҳар ва ноҳиялардаги идоралари томонидан муштарийларга 132,5 миллион сомонийлик хизмат кўрсатилди. Бу кўзда тутилган режанинг 111 фоизини ташкил қилади. Коммунал хўжалиги корхоналари ҳисобот даврида 50,5 миллион сомонийлик хизмат кўрсатди,- деди «Турар жой-коммунал хўжалиги» давлат унитар корхонаси бош директори Алимурод Исломзода.

Шунга қарамасдан, пойтахтимиздаги кўп қаватли биноларнинг ахлатхоналарида чиқиндиларни чиқариб кетиш билан боғлиқ муаммолар ҳам кўзга ташланади. Айниқса, ёзнинг жазирама иссиқ кунларида бундай жойлардан ўтишда қўланса ҳиддан одамнинг нафаси бўғилибгина қолмасдан, балки ахлатлар атрофида тўпланган пашшалар ҳам киши таъбини хира қилади.

«Турар жой-коммунал хўжалиги» давлат унитар корхонаси раҳбари коммунал корхоналарини техник жиҳозлаш масаласи соҳанинг ҳалталаб муаммоларидан бўлиб қолаётганини таъкидлади. Соҳа корхоналари балансида бўлган 887 дона махсус техникадан атиги 569таси ишга яроқли ҳолатдадир.

«Муаммолар жуда кўп, уларни бартараф этишга ҳаракат қилаяпмиз. Коммунал хизматларини сифатли ижро этиш ва республика шаҳру ноҳияларида хизматдан фойдаланувчиларнинг ҳар кунлик эҳтиёжларини ўз вақтида қондириш учун ҳисоб-китоблар ва амалдаги меъёрларга кўра 800дан зиёд махсус техника талаб қилинади»,- деди Алимурод Исломзода.

Г. Аюпова,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Тупроғинг кўзимга тўтиё, юртим!

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ўтган йил охири – 26 декабрда мамлакат парламентига йўллаган Паёмида 2019-2021 йилларни Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари дея эълон қилганидан гапнинг рости, анча хурсанд бўлдик. Зеро, ташаббус Давлат бошлиғи қўлларида бўлгандан сўнг биз фуқаролар, албатта,

Муфассал...

ПАХТА МАЙДОНЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

 

Тожикистон  Республикаси Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитетининг ярим йиллик ҳисоботида келтиришича, жорий йилнинг биринчи ярмида ташландиқ ерлар ҳисобидан ўзлаштирилган 3 минг 463 гектар ердан 3 минг 407 гектар суғориладиган майдонга пахта экиш режалаштирилган. Бу ҳақда комитет раиси  Ражаббой Аҳмадзода маълум қилди.  Маълумотга кўра, 2017 йилнинг 21 июнигача республикамизнинг шаҳар ва ноҳияларида 173 минг 979

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193626

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597320
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
175
3342
8733
8563896
33424
117875
8597320

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:31:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015