Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 17 Август 2017 Кӯришлар: 2207
Печат

 

r ahmadzoda 2017Тожикистон  Республикаси Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитетининг ярим йиллик ҳисоботида келтиришича, жорий йилнинг биринчи ярмида ташландиқ ерлар ҳисобидан ўзлаштирилган 3 минг 463 гектар ердан 3 минг 407 гектар суғориладиган майдонга пахта экиш режалаштирилган. Бу ҳақда комитет раиси  Ражаббой Аҳмадзода маълум қилди.  Маълумотга кўра, 2017 йилнинг 21 июнигача республикамизнинг шаҳар ва ноҳияларида 173 минг 979

гектар ерга пахта экилиб, бу кўрсаткич  режада кўрсатилганидан 241 гектар кўпдир.

Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2016 йил 25 ноябрда қабул қилинган 13-қарори ижроси юзасидан мамлакат шаҳар ва ноҳияларидаги  Ер бошқаруви идораларида ўтказилган инвентаризациялар натижаларига кўра, 2017 йилнинг 1 июнигача 2 минг 558 гектар ерга, жумладан, 240 гектар суғориладиган ерларга боғ ва токзорлар бунёд этилди. Барпо этилган боғ ва токзорлар билан бирга биринчи ярим йилликда 6 минг 21 гектар, жумладан, 3 минг 647 гектар суғориладиган ер Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳисобига ўтказилган.

Комитет ташаббуси билан маҳаллий ҳокимиятлар ҳамкорлигида биринчи ярим йиллик давомида ташландиқ ва бошқа ерлар ҳисобидан 3 минг 463 гектар ер, жумладан, 3 минг 407 гектар суғориладиган ер ўзлаштирилди.

Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2010 йил 11 ноябрдаги 603-қарорига асосан 2010 йилдан 2017 йилгача шаҳар ва ноҳияларда 29 минг 668 гектар ер эҳтиёжманд оилаларга турар жой учун ажратилган.

Тожикистон Ҳукуматининг «Деҳқон хўжаликлари (фермер)лик фаолияти ҳақида»ги қонуни асосида 2017 йилнинг 1 июнигача республика бўйича  қўшимча 3  минг 601та деҳқон хўжаликлари ташкил қилинди.

Тожикистон Республикаси Олий иқтисодий суди томонидан фуқаролардан тушган даъво аризалари кўриб чиқилиб, давлат бюджетига 41 миллион 680 минг 882 сомоний фойда келтирилди.

Ярим йиллик давомида «Тожикзаминсоз» жамияти билан ҳамкорликда  596 минг 295 сомонийлик ер ҳолатини яхшилаш ишлари амалга оширилди.

Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2017 йил 22 февралдаги 9-фармони ижроси мақсадида «Душанбе шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш» ишлари, жумладан, спорт майдончалари 70дан ортиқ болалар ўйин майдончалари қурилиб, ишга туширилди.

Тожикистон Республикаси Ер бошқаруви ва геодезия комитети турли хайрия ишларини амалга ошириб, ногиронларга, камтаъминланган оилаларга ва интернат-мактабларга моддий ёрдам  кўрсатиб келмоқда.

 

Ҳайтали Боев,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Саида УМАРЗОДА: - НИКОҲОЛДИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ – ЖИДДИЙ ТАДБИР

 

- Фуқароларнинг никоҳолди тиббий кўрикдан ўтиш учун мурожаатлари сони 2018 йилнинг олти ойида ортиб, 45 минг 364тани ташкил этди, - деди Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирининг биринчи ўринбосари Саида Умарзода жорий йил биринчи ярим йиллиги якунига бағишланган матбуот конференциясида.

Тадбирда вазирнинг биринчи ўринбосари вазирликнинг олти ойлик

Муфассал...

Қуёш ботмайди

 

Журналистика соҳасидаги фаолиятим давомида давримизнинг кўплаб машҳур кишилари, жамоат ва сиёсат арбоблари, дипломатлар, вазирлар ва бошқа таниқли шахслар билан учрашиб, очерку мақолалар, эссе-ю интервюлар ёзишимга тўғри келган. Шулардан икки нафарининг матбуотга муносабати менга алоҳида таассурот бағишлаган эди.

Биринчиси – Доғистон Республикасининг собиқ Президенти Рамазон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193657

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597322
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
177
3342
8735
8563896
33426
117875
8597322

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:33:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015