Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 13 Май 2014 Кӯришлар: 3236
Печат

 

Ҳасан ҒойибЗЕБОСАНАМга

Бир зебосанамга бердим дилимни,

Четда қолди мени севган дилдорлар.

Мен уни жонимдан севардим ортиқ,

Ҳажридан дилимда қолди озорлар.

 

Бир зебосанамга бердим дилимни...

Энди ишқ ӯтида ёниб, куяман.

Ҳавога совурди менинг кулимни...

Мен уни барибир ёниб севаман....

 

***

Бошимга савдолар юборди Худо,

Бандам етсин дея ҳаёт қадрига.

Неча азизлардан айлади жудо,

Хӯрсиниб боқурман улар қабрига.

 

Гоҳ йӯлдан адашдим, гоҳо тойилдим,

Балким англолмадим ҳаёт қадрини.

Гоҳ менга панд берди тӯғрисӯзлигим,

Гоҳ тортдим вафосиз дӯстлар жабрини.

 

Аммо ҳақиқатни сӯйладим доим,

Шунданми йӯлларим ранжли ва пурғам.

Ёшим ӯтганида тушуниб етдим,

«Таги паст»* дунёнинг мудом бири кам.

 

Менда на қудрат бор, на сарват бисёр,

Дунёнинг камини тӯлдирай десам.

Шукр, алп қоматли икки укам бор -

Тобутим кӯтарар бир куни ӯлсам...

 

Шоир Одил Икром ибораси

 

 

БИР ДӮСТИМГА

Йӯқламаймиз бир-биримизни,

Аввалгидек ғамгусорлик йӯқ.

Билиб бӯлдик бор сиримизни,

Устимиз бут, қорнимиз-да тӯқ.

 

Топиб олдик ӯз йӯлимизни,

Ӯтаётир рӯзғоримиз ҳам.

Кӯрсак ташлаб кӯз қиримизни,

Бош ирғаймиз-кетамиз илдам.

 

Иккимиз ҳам эмасмиз айбдор,

Айбдор эрур ғурур, кибримиз.

Дӯст бӯламиз тупроқдек хоксор,

Дӯппайганда бир кун қабримиз...

 

***

Менинг киндик қоним тӯкилган юртим,

Жонимни сен учун айлайман тортиқ.

Сенинг дардинг асли бу менинг дардим,

Мен сени севарман ӯзимдан ортиқ.

 

Ҳар бир ютуғингдан қувонгай кӯзим,

Тожик элим менинг- қадрдон элим.

Туркзабон шоиринг бӯлсам ҳам ӯзим,

Сенинг-ла диним бир, бир эрур дилим.

 

Оғир синовларни бошдан ӯтказдик,

Ҳамон дилдан кетмас унинг оғриғи.

Шу азиз кунларга Тангри етказди,

Оламларни тутди сенинг довруғинг.

Давр чархпалаги айланмасин терс,

Айланса Хақ йӯлни топмоқлик қийин.

Миллатни олдинга олиб чиқмоқ - чун,

Меҳнат қилмоқ керак тун-кун тинмайин.

 

Токим дунё аҳли бизларга қараб,

Нокас, тиланчи, деб қилмасин таъна.

Она еримизни айлайлик обод,

Келар авлод учун асрайлик яна.

 

Токим арзимаган мушкулликни деб,

Муқаддас ғоядан ортга қайтмайлик.

Қарам бӯлиб яшаш минг марта хӯб деб,

Қуллик қӯшиғини қайта айтмайлик.

 

Токим англаб етсин ҳар битта юрак,

Ватан олдидаги муқаддас бурчни.

Жӯмард фарзандларни йӯлламоқ керак,

Масъул мансабларда ишламоқ учун.

 

Беш қӯл баробармас деганларидек,

Миллат душманлари юрар ғимирлаб.

Бир хато топдими тилидан қӯймас,

Эрта кеч ғийбатлар қилар шивирлаб.

 

Қалбим озор чекар бундай гаплардан,

Дейман нега булар бунча бетайин.

Бош чиқариб юрсак битта ёқадан,

Толе бизга кулиб боқиши тайин.

 

Биз ваҳдат жомини кӯтарган халқмиз,

Дош бериб даврнинг туғёнларига.

Элим, ободликни истасанг агар,

Ишонгин мард, ботир ӯғлонларингга.

 

 

АҲД

Сокинлик истайди руҳим туну кун.

Етдими исённи енгмоқлик вақти?

Ислоҳ этгим келди бирма-бир, бугун,

Хатога қоришиб сустлашган Аҳдим.

Бақир, чақирлардан фойда йӯқ. Билдим-

Илдизи чуқурдир заққум дарахтин!

Шохи ҳам кенгайиб бормоқда илдам,

Аммо сафи сийрак бӯйсунмас Аҳднинг!

Фожиа сирларин англамоқ учун

Мозийга айланган йилларга боқдим.

Аланга ӯрнида бурқсирди тутун-

Чӯғидан ӯт олиб юракни ёқдим!

Энди ҳар лаҳзани ғанимат билиб

Ҳурлик малаклари-тоза дилларга,

Муқаддас бу чӯғни жойламоқ керак

Токим шайлансинлар қутлуғ йӯлларга!

Токим юракларда ёнган бу оташ

Ҳеч қачон сӯнмасин-шудир бош ғоя.

Токим манқуртликнинг темир қафасин

Эритиб ташлашга қилсин кифоя!

 

Ҳасан Ғойиб, Турсунзода шаҳри

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ЭНЕРГЕТИК МУСТАҚИЛЛИК САРИ ШАХДАМ ҚАДАМ…

Ёхуд «Барқи Тожик» ОҲКнинг бу йил кузги-қишги мавсумда электр энергиясига чеклов қўйилмаслиги борасида мамлакат фуқароларига йўллаган мурожаатномасидан кейинги ўйлар…

Азиз Ватанимиз мустақилликка эришгандан сўнг, кундан-кунга ривожланиб, гуллаб-яшнамоқда. Айниқса, уни ривожланган мамлакатлар қаторига қўшиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва фаровонлигини таъминлаш йўлида учта стратегик мақсад белгилаб қўйилди: энергетик мустақилликка эришиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш.

Муфассал...

Тожикистон Президентининг "Ал-жазира" телевидениеси мухбирига интервюси

 

Президент: - …Ташаккур. Тожикистонга хуш келибсиз! Тожикистон мустақил мамлакат сифатида нефт ва газ манбаларига эга эмас. Тожикистоннинг ягона бойлиги гидроэнергетик захиралари бўлиб, бу кўрсаткич бўйича дунёда саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Тожикистоннинг бу соҳадаги захира ва имкониятлари 580 миллиард киловатт-соатдан зиёдни ташкил этади. Тожикистон 1991 йилнинг 9 сентябри - мустақилликни қўлга киритган вақтда мамлакатимиз аҳолиси ва иқтисодиётини электр энергияси билан таъминлаш асосий муаммо эди. Дастлабки йилларда биз деярли

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2123609

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309260
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
173
3937
4110
8284046
57656
101124
8309260

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 01:53:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015