Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 01 Феврал 2019 Кӯришлар: 1795
Печат

 

ёхуд фуқаролар шахсияти ва маърифати ҳақидаги ҳужжатларни тўлдиришда йўл қўйиладиган хатолар ва пала-партишликлар хусусида

xato 2019Сарсон-саргардонлик – инсон учун жуда ноқулай ҳолат. Унинг замирида кимнингдир йўл қўйган хатоси учун айниқса, фуқаролар шахсияти ва маълумотлари ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжатларни тўлдириш жараёнидаги ғалат ва чалкашликлар сабабли, силлани қуритувчи беҳуда ҳаракатлар ётади.

Кейинги пайтларда бундай нохуш ҳолатлар ўрта таълим муассасалари,

олий ўқув юртлари битирувчилари, нафақага чиқувчилар орасида кўплаб кўзга ташланмоқда.

Яқинда бир умр маориф соҳасида ишлаб, нафақага чиқишнинг «ширин ташвиш»лари билан елиб-югуриб юрган ўқитувчи билан суҳбатлашиб қолдим:

-Ҳа устоз, анчайин беҳол кўринасиз?

-Э, бу қурғур нафақасини деб, у ёқдан-бу ёққа чопавериб, оёғимда оёқ қолмади, тоқатим тоқ бўлди.

-Нега энди!?.

-Ҳужжатларни қарийб расмийлаштириб бўлгандим. Бир ишкал чиқиб қолиб, ҳаммасини «нол»дан бошладим. Нақ она сутим оғзимга келди, ўзи.

-Қандай ишкал эканки, сизга бунча азоб берибди?..

-Шу денг, исмим паспортда Мамадёр, нафақа ҳужжатларида эса, Муҳаммадёр бўлиб кетибди…

Марҳамат, ҳужжат тўлдирувчи «котиб»нинг савияси, саводлилик даражасининг «ўта юқори»лиги натижасида ёзилган ҳужжат бир кишини қанча довдиратган, сарсон қилган.

Котибнинг номлар келиб чиқиши, уларни ёзишдаги грамматик қоидалардан бехабарлиги ана шундай салбий оқибатларга олиб келади.

Бундан ташқари, Муҳаммадали, Турсунмуҳаммад, Муҳаммадюнус каби исмларнинг Мамадали, Тусмамат, Мамаюнус ва ҳоказолар шаклида бузиб ёзилиши яхшиликка олиб бормайди.

Ўрта умумтаълим муассасаси битирувчиси Фурқат ўрта маълумот ҳақидаги Шаҳодатномасини кўтариб, бошини қайси «туйнукка тиқишни» билмай юрибди.

Унинг нақл қилишича, фамилияси паспортда Алимаҳмадов, ўрта маълумот ҳақидаги ҳужжатда Алмаҳмадов бўлиб кетган. Олий ўқув юртларидан бирини битирган йигит ҳам дипломи қўлида, «дардига даво» излаб юрибди.

Дипломда номи Абдусатор, паспортда эса, Абдусаттор кўринишида ёзилган.

Қиссадан ҳисса шуки, тегишли идораларда бундай камчилик ва пала-партишликларга барҳам беришга панжа орасидан қараб келинаётганга ўхшайди. Зеро, бу иллатларнинг камайишидан нишона йўқ…

Шаҳарча ва қишлоқ жамоатлари, шунингдек, бошқа идора ҳамда ташкилотларда бундай масъул вазифаларга тайинланувчиларнинг иқтидорлари танлов орқали синаб кўрилса, жойларда бу борада курслар ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Токи, ҳужжат ёзувчи Алихўжа билан Хўжаалининг фарқига том маънода етсин…

 

Абдуҳафиз Мирзааҳмедов,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон – энергетик истиқболи порлоқ давлат

 

-Қизим, мойчироқнинг пилигини тозаладингми?

-Ҳа, ойижон.

-Ичига керосин солдингми?

-Ҳа.

-Шишасини-чи, шишасини тозаладингми?

Муфассал...

Раиснинг кўчма қабули

 

Хатлон вилояти раиси Қурбон Ҳакимзода Кўшониён ноҳиясида фуқароларнинг кўчма қабулини ўтказди. Дастлаб вилоят раиси уч нафар меҳнат фахрийларининг уйига ташриф буюриб, уларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатди.

Сўнгра давлат ҳокимияти Кўшониён ноҳияси ижроия органи мажлислар залида вилоят раиси фуқароларнинг арзу шикоятларини тинглади. Кўчма қабул жараёнида вилоят ва ноҳия масъул раҳбарлари иштирок этишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193046

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8596457
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2654
5216
7870
8563896
32561
117875
8596457

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.150
Бугун: 09-09-2025 19:57:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015