Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 28 Март 2019 Кӯришлар: 1684
Печат

 

oshiq kunglim 2019Саҳар чоғи чуғур-чуғур чумчуқлар,

Жар солади жўшқин олам қўйнида.

Соғинчлардан сарсон бўлган юрагим,

Зор йиғлайди мендай одам қўйнида.

Кўксим торлик қилганида қалтираб,

Талпинади гўё учиб кетгудай.

Мен қўрқаман, ўлимданмас ўзимдан,

Юрак тўла армон қучиб кетгудай.

Бола бўлиб онам кўнглин олмадим,

Инсон бўлиб севолмадим ўзимни...

Ошиқ кўнглим зор йиғлади яширдим,

Ичга ютдим барча ширин сўзимни.

Гоҳ изғирин шамол эсар дилимда,

Гоҳо қора қорлар ёғар қатма-қат.

Мен бечора, гул бечора, кўнгил ҳам,

Барчамизни хор айлади муҳаббат.

 

***

Хазонрез боғларда хаёл ҳам сарсон,

Орзулар чалкашиб кетгандай гўё.

Гоҳида бўғзимга тиқилади жон,

Армон ирмоқлари бўлганда дарё.

 

Кимгадир розимни айтгим келади,

Найлайин ғурурим синмайди она.

Ёки мен ғам билан ғамхона бўлдим,

Ёки ғам мен билан бўлди ғамхона.

 

Бегона тош отса, оғримас дилим,

Ўзгалар тошига ёрилмагай бош.

Водариғ, яқинлар оёғим чалса,

Йиқилмасам ҳамки, қулайди бардош.

 

ОНА МЕҲРИ

Изларингиз излайман ҳануз,

Топа олмай саргардон бўлиб.

Менга ўхшаб гоҳо момокўз,

Бошин эгар сарғайиб, сўлиб.

Онажоним, яна соғиндим,

Қадоқ бўлган иссиқ қўлингиз.

Ўзга юртдан ризқим терай деб,

Йўқотибман босган йўлингиз.

Куйдирди-ку, мени то абад,

Ёлғизликнинг ёвуз ифори.

Аёзлардан толдим оқибат,

Қайда қолди умрим баҳори?

Сиз кетдингиз, қабрингиз узра

Очилибди лолақизғалдоқ,

Кўнгилдаги соф меҳрингиздан,

Баҳра опти ҳаттоки, тупроқ.

 

***

Севмаганга сира дил берма,

Ва айлама уни бағри қон.

Аввал босиб сўнгра қидирма,

Ўлган дилни қайтиши гумон.

Йиғламагин бевафо учун,

Кўз ёшларинг оқмасин бекор.

Хазонларнинг рангини кўргин,

Ташлаб кетган уни ҳам баҳор.

Оппоқ қорлар остида қолди,

Муҳаббатнинг босган излари.

Битта дилга малҳам бўлолмас,

Бу дунёнинг барча қизлари.

 

***

Севгимнинг хатолиги сўзингчалик хато эмас,

Юзимнинг қаролиги

                                 кўнглингчалик қаро эмас.

Бу даҳрнинг бор йўлидан

                             агар минг бор ўтар бўлсанг,

Ҳеч бир кимса мен каби

                                     йўлларингда гадо эмас.

 

Аслонбек Шойимқулов,

Душанбе шаҳри, 86-ўрта умумтаълим муассасасининг математика фани ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

"КИЧИК ОЛИМПИАДА"НИНГ ЯКУНИЙ НАТИЖАЛАРИ

 

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарлари мезбонлик қилган XVIII "Осиё ўйинлари-2018" мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Икки ҳафтадан кўпроқ вақт мобайнида қитъа спорт мухлислари диққатини ўзига жалб этган беллашувларда, албатта, кимнингдир ўз юрти спортчилари эришган ютуқлардан фахрланиб кўнгли кўтарилган бўлса, бошқа бир спорт мухлисининг ҳолатида бунинг аксини кузатиш мумкин.

Муфассал...

"Роғун" ГЭСи қурувчиларига давлат мукофотлари топширилди

 

14 ноябр куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон "Роғун" гидроэлектростанцияси биринчи агрегати фаолият бошлаши муносабати билан ор-номус майдонининг 100 нафардан зиёд турли касб мутахассисларига давлат мукофотлари топширди.

Дастлаб мамлакат Президенти иштирокчиларни ушбу муҳим тарихий

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192947

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8596404
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2601
5216
7817
8563896
32508
117875
8596404

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 19:51:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015