Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 15 Ноябр 2018 Кӯришлар: 1560
Печат

 

mukofot 201814 ноябр куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон "Роғун" гидроэлектростанцияси биринчи агрегати фаолият бошлаши муносабати билан ор-номус майдонининг 100 нафардан зиёд турли касб мутахассисларига давлат мукофотлари топширди.

Дастлаб мамлакат Президенти иштирокчиларни ушбу муҳим тарихий

воқеа - "Роғун" ГЭСи биринчи агрегати ишга туширилиши муносабати билан табриклади.

Давлат мукофотлари топшириш маросимида оддий ишчилардан бошлаб, экскаваторчилар, монтажчилару ҳайдовчилар, туннел қазувчилару пайвандчилар, пармачилару электрчилар, дурадгорлару муҳандислар ва қурилиш компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Тожикистон Республикаси Президентининг ""Роғун" ГЭСи қурилишида юксак ишлаб чиқариш ютуқлари, самарали фаолият ва муносиб ҳиссалари учун "Роғун" ГЭСи қурувчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони билан 2 киши II даражали "Шараф" ордени, 53 киши "Муносиб хизматлари учун" медали ва 48 киши "Тожикистон Республикаси ифтихорномаси" билан мукофотланди.

Мамлакат Президенти давлат мукофотларини топшириш чоғида, "Роғун" ГЭСи ОҲЖнинг ишчилари ҳамда қурилиш ишларида фаол иштирок этган ўнлаб масъулияти чекланган жамиятлар ходимларининг муносиб хизматларини алоҳида зикр этиб ўтди.

Миллат пешвоси "Роғун" ГЭСи қурилишида самарали фаолият юритгани учун давлат олий мукофотлари билан қадрланган шахсларни яна бир марта табриклаб, уларга саломатлик ва ишларида муваффақиятлар тилади.

 

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Фаросат, фиросат ва адабий ҳаё

 

Университет таҳсили давомида бир устоз беш йил мобайнида беназир Абдулла Қаҳҳорнинг қуйидаги сўзларини ёддан айтиб, бизниям шу парчани беихтиёр ёд олишга мажбур этганди:  «Шеър – фикр экстракти бўлиши жиҳатидан ҳикмат, кўнгилга йўл топиши, ундан ўзига ҳамоҳанг садо чиқариши жиҳатидан мусиқа. Шеър – ошиқнинг оҳи, мусибатдийданинг кўз ёши, саодат ва сурур ифодаси бўлган қаҳқаҳа товуши. Шеър – кўнгилнинг ойнаси, кўнгилда нима

Муфассал...

Энг яхши китобхонларга – 9 минг сомоний

 

Суғд вилоятида Тожикистон республикаси мустақиллигининг 27-йиллиги ва Тожикистон Қаҳрамони, машҳур адиб Садриддин Айний таваллудининг 140 йиллиги муносабати билан энг яхши китобхонлар танлови ўтказиладиган бўлди. Вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзода қарори билан ўтказиладиган мазкур танлов "2018 йилдаги энг яхши бадиий китоблар ўқувчиси", деб аталади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193592

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597310
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
165
3342
8723
8563896
33414
117875
8597310

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:28:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015