Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 30 Июл 2018 Кӯришлар: 2190
Печат

 

s hakimov 2018Саъдулла Ҳаким 1951 йили Жиззах вилояти Фориш туманидаги сўлим Гараша қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган .

Унинг "Ҳамал тонглари" , "Сен кутган баҳор", "Ёз оқшоми", "Она сўз", "Сайланма", "Кўнгил юзи", "Кўҳна нақл", "Эсимда қолган кунлар", "Атом қаърига саёҳат" каби китоблари чоп этилган.

Айни пайтда Саъдулла Ҳаким Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси сифатида фаолият юритмоқда.

Наҳот, ҳатто, бирон қалбда у

Қўзғатолмас ғазаб ва алам?!

Демак, унинг ҳаёти - уйқу,

Ухлаб ётар қалбида олам.

Тўлқин урмас дарёлар унда,

Сукунатдир шамоллар номи.

Кундузлари ўхшайди тунга,

Юлдузларга зордир оқшоми.

Боғда дарахт новдаларидан

Титраб-титраб узилганда куз-

Куюнчак бир сас чиқмас ундан,

Тўнғиб ётар бағридаги муз.

Ё баднафс биронта бадкор

Юрт ҳақига солар бўлса чанг

Ғазабини айлаб у чўқмор

Қалқа олмас оёққа дилтанг…

Нега керак бу тахлит яшаш -

Ҳаяжонни, имонни сотиб:

На дўстларда уйғотиб ҳавас,

На душманда ҳасад уйғотиб…

* * *

Менга доим шундай туюлар:

Юрагимнинг гулбоғларига

Умр ёмғир каби қуйилар.

Томирларим - тезоб шаршара,

Ҳаёт суви оқар шарқираб

Ва қўшиқлар куйлайди сара.

Қўшиқ учар кўксимга сиғмай,

Лабларимда жаранглаб кетар

Марваридлар сочилганидай.

Биллур ёмғир қуйилар муқим.

Фикрим гуллар олча мисоли,

Борган сари ёришар руҳим.

Аммо уйқум йўқдир тунлари

Оҳ, бир куни тинар-ку, ёмғир

Сўлмасмикан фикрим гуллари?..

 

* * *

Қуёш ўчар уфқ ортида,

Лола каби қизарар ғуруб.

Бинафшазор қирдан гуруллаб,

Дарё бўлиб қуйилар сурув.

Ва дарёдан узилган тўлқин

Пастқамларга оққани мисол

Қўраларга кирар бостириб…

Осмон гуллар,

Сайр этар ҳилол.

Тун оғади. Машриқ уфқида

Бўй кўрсатар қуёш кўкариб.

Қўралардан чиқар жувонлар

Бирин-кетин… челак кўтариб…

ТАЖНИС

 

(Туркум)

1.

Қанча сўз ёқди дилим бир сўз учун,

Менми бағри минг тилим бир сўз учун.

Ким сени сўзга кўнгил қўйгил, деди,

Хўб жазо бу сен каби бирсўз учун.

Ки зуғум қилган билан ё минг талаб,

Чин ошиқ сўзин демас муз мингталаб.

Бир асл тиллони топмоқлик учун

Тошу қумни ўтказурлар мингталаб!

2.

Боқса гар субҳи қуёшдек боқади,

Қалб қушин ёғду сутида боқади.

Ям-яшил майса-гиёҳ бўстонида

Лахча гулхан лоладек зебо қади.

Бундайи оламга гоҳ-гоҳ, бир келар,

Ҳам сулув, ҳам собиту собир келар.

Юз жоним бўлса кечардим жойи деб

Мен сари аҳдида бўлса бир келар…

Далалар ва боғлар оралаб кеча

Минг бир чироғини ёққанда кеча,

Тўқсон томиримда оқди ой нури

Нега пайқамаган эканман кеча?

Бошим осмонларга етди муҳташам,

Ой - қўлимда гавҳар, юлдузлар - ҳашам.

Менга туюлдики, тафаккур - зиё,

Ҳар инсон - ичига нур қуйилган шам!

3.

Умр пешрав - сочни асролмас тароқ -

Бир-бир ҳар толасин қордек этар оқ.

Киювдим тор келди саодат тожи,

Болалигимда у эди каттароқ.

Ваҳ, не синоатлар кечмади бошдан,

Энди ошиб ётар заҳматим бошдан.

Бошдан заҳмат тожин киярдим бошга,

Бошлай олсам эдим умримни бошдан…

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Эзгу суннат ва урф-одатларимиз сайқали

 

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинганининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган мулоқотда сўзлаган нутқи  

2017 йил 11 июл , Душанбе шаҳри.

Азиз ватандошлар!

Ҳурматли иштирокчилар!

Қадимий ва маданиятпарвар тожик халқи эзгу урф-одатлар ва маросиму байрамларга эга бўлиб, уларнинг кўп қисми узоқ тарих мобайнида ўзининг ўрни ва қийматини йўқотмасдан, қимматбаҳо маънавий бойлик сифатида бизнинг замонимизга ҳам етиб келди.

Муфассал...

Кўнгилда пок гуллар отмоқда илдиз…

 

Муслима Ўлмасзода (Абдуазизова) 1972 йилда Жаббор Расулов ноҳиясининг Қўрғонча қишлоғида туғилган. Ҳозир Жаббор Расулов ноҳияси маориф бўлимининг «Омўзгор ва хонанда» газетаси мухбири вазифасида фаолият юритмоқда. «Тоғ лоласи» (Хўжанд. «Раҳим Жалил» нашриёти, 2016 йил), «Саман минган санамман» (2017 йил) шеърий тўпламлар ва «Қўрғонча ва унинг машъаллари» (2017 йил) китоблари муаллифи.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193874

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597369
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
224
3342
8782
8563896
33473
117875
8597369

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:48:29

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015