Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 27 Июл 2018 Кӯришлар: 2124
Печат

 

Ёхуд юртдошимиз Америкага пиёда сафар қилмоқчи

a rajabov 2018Мамлакатимизнинг аксар аҳолиси Абдулазиз Ражабов - «Ҳожипиёда»ни яхши танийди. Абдулазиз Ражабов 2005 йили Россия Федерациясининг Москва шаҳридан ҳаж сафарига пиёда боришни азм этиб, 9 ой 12 кундан кейин, Саудия Арабистонига етиб борди. Сафар жараёнида кўпгина давлатларнинг оммавий ахборот воситалари Абдулазиз Ражабовнинг пиёда сафар қилиши тўғрисида хабар тарқатган эди.

Шу сабабдан, Макка шаҳри ҳокими тожик жаҳонгаштасини таниб, ҳузурига қабул қилди. Тожик зиёратчиси билан мулоқотдан сўнг, мўътабар меҳмонлар қаторида Абдулазиз Ражабовга Каъба ичкарисида намоз ўқишни таклиф этди.

Ҳамюртимиз учун бу улуғ саодат эди. Саудия Арабистонида уч ой яшагандан сўнг, ҳожи Абдулазиз бошқа йўл билан пиёда юриб, 8 ой давомида Тожикистонга етиб келди.

Ҳожи Абдулазиз Ражабов Мир Сайид Али Ҳамадоний ноҳиясида туғилиб, Душанбе шаҳри Жисмоний тарбия коллежида таҳсил олган. Шўролар Иттифоқи тарқалганидан сўнг, Абдулазиз Ражабов 20 йил Чегара қўшинлари сафида хизмат қилиб, 2004 йили нафақага чиқди.

Юртдошимиз 2012 йил Каъбага навбатдаги сафарини Тожикистон пойтахти – Душанбе шаҳридан бошлашни ният қилди. Бу гал 10 нафар ватандошларимиз «Ҳожипиёда» билан ҳамсафар бўлишни ният қилишди. Зарурий ҳужжатлар тайёрланиб, 11 киши ушбу йўналиш (маршрут) бўйича сафарга чиқишди: Душанбе-Қўрғонтепа (ҳозирги Бохтар)-Қуйи Панж-Бандари Шерхон (Афғонистон) - Қундуз (Куҳандиз)-Бағлон-Мозори Шариф-Шибирғон-Ҳирот-Тўс (Эрон) – Машҳад-Нишопур-Теҳрон-Исфаҳон-Қум-Шероз-Бандари Аббос - Шаржа (Бирлашган Араб Амирлиги)-Дубай-Ар-Риёз (Саудия Арабистони)-Мадина-Макка. Бу машаққатли сафарда зиёратчиларнинг аксарияти ярим йўлдан Ватанга қайтиб, уч нафар Каъба зиёратига мушарраф бўлишди. Сафар давомида зиёратчилар Мозори Шарифда Ҳазрати Али (р.), Ҳиротда Мавлоно Жомий ва Алишер Навоий, Тўсда Абулқосим Фирдавсий, Машҳадда Имом Ризо ва Умар Хайём, Нишопурда Аттор, Шерозда Саъдий ва Ҳофиз оромгоҳларини зиёрат қилишди…

Тожик саёҳатчиси учинчи сафарини 2013 йили бошқа йўналиш билан бошлади. Аввал Афғонистонга, кейин Покистону Ҳиндистон ва Шри-Ланкага борди. Бу гал олти киши «Ҳожипиёда»га сафардош бўлишди.

-Покистон марказига етгандан сўнг, ҳамсафарлардан фақат мен ва Ражабали Сулаймонов қолдик. Бошқалар ярим йўлдан уйга қайтишди, -дейди у.

Лоҳур шаҳрида зиёратчилар Аллома Муҳаммад Иқбол Лоҳурий мақбарасини зиёрат қилиб, қадимги «Подшоҳий» масжидида намоз ўқишди. Кўп таърихий ёдгорликлари бўлган, 20 гектардан зиёд жойни эгаллаган Лоҳур қалъаси зиёратчиларга маъқул бўлди.

Тожик жаҳонгаштаси Шри-Ланкадан қайтишда Мумбайда машҳур ҳинд актёри Амитабх Баччаннинг меҳмони бўлди. Айтиш жоизки, Шри-Ланка форс адабиётида қадимги Сарандеб номи билан эсга олинади.

Абдулазиз Ражабов сафар пайтида бир кунда 40-50 километр пиёда юрди. Кўп давлатларда унинг ташрифи шарофатига матбуот йиғилишлари ташкил этишган.

-Агар шомгача бирор обод жойга ета олмасам, тунаш учун нисбатан хавфсиз жой топишга ҳаракат қиламан,- дейди ҳожи Абдулазиз. -Кўп марта қабристонларда тунаганман. Қаерда бўлсам ҳам, ўша давлатлар халқига Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг тинчликсевар сиёсати, мамлакат халқининг яшаш шароити йилдан-йилга яхшиланаётгани, таърихий ёдгорликлар ва урф-одатлари тўғрисида гапириб бераман. Ўзим билан бирга олган суратларни уларга кўрсатаман.

Ватандошимиз меҳмон бўлган барча давлатлар газеталарида, унинг бараварида, Тожикистон тўғрисида ҳам кўп маълумотлар чоп этилган. Бу газеталарнинг бир қисмини ҳам ҳожи ўзи билан бирга олади.

-Сизга ҳамсафар бўлишни хоҳлаган киши қандай талабларга риоя этиши керак?- сўрадик «Ҳожипиёда»дан.

-Энг аввало, яхши жисмоний тайёргарликка эга бўлиб, қийинчиликларга чидамли бўлсин. Зеро, ҳар ким ҳам пиёда сафар қилишни уддалай олмайди,- деди ҳожи Абдулазиз Ражабов. - Йўл юриш машаққати бараварида, шунингдек, баъзан очлигу ташналикка дуч келиб, ноқулай ҳавога сабр қилиш керак бўлади. Қайси мамлакатга бормайлик, у давлатнинг қонун-қоидаларига риоя этиш зарур. Мен бу шартларни ўртага ташлайман. Кимки қабул қилса, унинг менга йўлдош бўлишига рози бўламан.

Тожик жаҳонгаштасининг сафар халтаси қарийб 30 килограмм оғирликка эга. У эҳтиёт кийим-пойабзал билан бирга, сочиқ, совун, гугурт, кичкина пичоқ, тароқ, харита, қуруқ мева, қуруқ нон, бироз маблағ ва бошқа керакли ашёларни олади. Бундан ташқари, седана мойи ва «Авиценна» дорисини ҳам ўзида сақлайди.

-Тожикистон - энг яхши шифобахш гиёҳлар макони. Мен юртдошимиз Сайидвали Ҳикматов ихтиро этган «Авиценна» дорисини ўзим билан бирга олиб юраман. Бу умумий қувват бағишловчи хусусиятга эга, асабни, оғриқни тинчитади, ярага шифо бағишлайди, қонда қанд миқдорини камайтиради, буйракни тозалайди. Неча кишига уни ҳадя этиб, мақтов эшитдим. Ватанимизда ишлаб чиқарилган дори жаҳонда машҳур бўлишига ишонаман, - дейди Абдулазиз Ражабов.

«Ҳожипиёда»нинг унутилмас сафарларидан бири, бу 2016 йилда Байтулмуқаддасда жойлашган Ақсо масжиди зиёратидир. У Исроилда ўзини бегона сезмас эди. Тожик жаҳонгаштаси келишидан хабардор бўлган бухоролик яҳудийлар ҳамма жойда унга йўлбошчилик қилишар эди. Тўқсонинчи йиллар Тожикистон ва Ўзбекистондан Исроилга кўчиб борганлар Душанбе, Варзоб, Ҳисорнинг тамошабоп мавзеларини эслаб, йиғлашар эди.

-Тожикистон меҳри уларнинг ҳар бири дилида боқий, - собиқ ватандошлар суҳбатини эслаб, дейди ҳожи Абдулазиз Ражабов. - Соф тожик тилида сўзлайдиган бухоролик яҳудийларнинг ҳафтаномаси тожик, рус ва ибрий (иврит) тилида нашр этилади. Тожик тилида қўшиқ айтишади ва Тожикистон янгиликларидан хабардорлар. Бундан бир мунча илгари Абдулазиз Ражабов ўзининг тўртинчи сафаридан қайтди. У ўтган йили Хитойдан бошлаб, Япония, Шри-Ланка, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Озарбайжон, Грузияга бориб, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Қирғизистон орқали Суғд вилоятига келди. Яъни сафарни мамлакат шарқидан бошлаб, шимолдан Ватанга қайтди. Ҳозир Абдулазиз Ражабовнинг босиб ўтган масофаси 40 минг километрни ташкил этади, бу Ер шари экватори узунлиги билан тенг.

Абдулазиз Ражабов эндиликда Ўзбекистон Республикаси орқали Қозоғистон, Россия, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳамда у ердан Шимолий ва Жанубий Америкага боришни мақсад қилган. Уни умр йўлдоши, 45 йил давомида ўқитувчилик қилган Оламби Давлатова ва тўрт нафар фарзанди моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашади.

Ҳорманг, Ҳожипиёда!

 

Сайфиддин СУННАТИЙ.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Душманга ҳам раво кўрилмас фожиа…

 

ёхуд инсонлар ўлимидан ҳаловат топадиган кимсалар хусусида

Аслида ҳаётга асос солган Буюк Муаллим уни бир Эр ва бир Аёлдан яратган. Ўртада ҳеч бир муаммо йўқ. Буюк Муаллим уларга тўғри йўлдан чалғиб кетмасликлари учун, вақти-вақти билан ибодат буюрган, холос. Мол-дунё тўпла, давру даврон сур, бирни қул қил, бирни босиб ўлдир, бир-бирингни ғорат қил, тала, топта, демаган.

Муфассал...

ҚИТЪА БИРИНЧИЛИГИ СТАРТ ОЛАДИ

 

Хитой Тайпэйда мини-футбол бўйича «Осиё чемпионати- 2018» турнирига старт берилади.

Финал босқичи мусобақаларининг «В» гуруҳида иштирок этаётган Тожикистон миллий терма жамоаси қуйидаги таркибда чиқиш қилади:

Дарвозабонлар: Фируз Бекмуродов («ДИСИ Инвест», Муродулло Алиқулов («Сино»).

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124146

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309418
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
331
3937
4268
8284046
57814
101124
8309418

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:32:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015