Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Октябр 2018 Кӯришлар: 2951
Печат

 

forum 201815 октябр куни Душанбе шаҳрининг «Кохи Борбад» давлат муассасасида «Тадбиркорлар куни» байрамининг тўртинчи марта нишонланиши шарафига Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам   Эмомали Раҳмоннинг бевосита бошчилигида «Тадбиркорлигу сармояларни ривожлантириш ва янги иқтисодий жараёнлар» мавзусидаги «Душанбе-2018

- халқаро тадбиркорлик форуми» бўлиб ўтди.

Мазкур форум бошланишидан аввал, «Маҳаллий тадбиркорлар молу маҳсулотлари кўргазмаси» ўтказилиб, унда 50 нафардан зиёд ишлаб чиқарувчилар ўз молу маҳсулотларини кўргазмага қўйишди.

Форумда мамлакат қонунчилик органлари намояндалари, Тожикистон Республикаси Ҳукумати аъзолари, сармоячилик лойиҳаларини татбиқ этиш марказлари раҳбарлари, халқаро молиявий ташкилотлар олий мартабали намояндалари, дипломатик корпуслар, Тожикистоннинг муқим тараққиёт шериклари, хориждаги тадбиркорлар (диаспоралар), маҳаллий ва хорижий сармоядорлар, дунёнинг 21та давлатидан компаниялар намояндалари ва маҳаллий тадбиркорлар, умуман, 2000 нафардан зиёд киши иштирок этди.

Форум расмий маросими Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кириш сўзи билан бошланиб, унда мамлакат иқтисодиётининг энг муҳим қирралари, жумладан, иқтисодиёт глобализацияси босқичида тадбиркорлигу сармоядорлик ва бугунги иқтисодий жараёнларни ривожлантириш, ахборот-инновацион технологиялардан фойдаланиш орқали рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, жаҳон ҳамжамиятининг мавжуд имконият ва захиралардан оқилона фойдаланиш йўлида янада кўпроқ саъй-ҳаракати зарурати, молу хизмат кўрсатиш шаффофлиги сифатини таъминлаш ҳамда рўйхатини кенгайтириш ва умуман, миллий иқтисодиёт устувор тараққиёти воситасида фаолият натижалари самарадорлигини юксалтиришда бугунги кун иқтисодий жараёнлари роли кўриб чиқилди.

Форум очилишида, шунингдек, Европа қайта қуриш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиёдаги минтақавий директори жаноб Нил Маккейн, Кореянинг «Сеул Мачинери» компанияси президенти жаноб Вон Ҳии Ким, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доимий мувофиқлаштирувчиси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тожикистондаги Тараққиёт дастури раҳбари хоним Пратибҳа Меҳта, Франциянинг «Файвс Груп» компанияси президенти ўринбосари жаноб Жан Франсуа Легран ва Халқаро молиявий корпорациянинг Тожикистондаги минтақавий директори хоним Кассандра Колбертлар чиқиш қилишди.

Форум натижалари, қўлга киритилган келишувлар ва унинг доирасида имзоланган шартномалар фойдали иқтисодий, савдо муносабатлари асосларини мустаҳкамлаш, иқтисодий тараққиётни таъминлаш, Тожикистон ва минтақа фуқаролари ҳаётининг фаровонлик даражасини юксалтириш, шунингдек, имкониятларимиздан биргаликда ва самарали фойдаланиш йўналишида бирдамлик иродамизни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишига ишонч билдирилди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Қалбда ўсган тоза чечакдан eниб-ўсгай анвойи гуллар...

 

Толиб Саъдулло (Толибжон Ҳомидов) 1971 йилда Панжакент шаҳрининг Қизилжар қишлоғида туғилган. Шеърлари 1989 йилдан матбуот саҳифаларида чоп этилиб келинади. Бир туркум шеърларини эътиборингизга ҳавола этарканмиз, шоирнинг шеърий кечинмалари сизни ҳам бефарқ қолдирмайди, деган фикрдамиз.

Муфассал...

Жиноятчилик – жамият кушандаси…

 

Жиноят – ҳар қандай жамиятнинг пок нуфузига тушадиган қора доғ, унинг равнақига тўсиқ бўладиган - ёмон иллат.

Айниқса, бу қусур ёшлар, хусусан, балоғатга етмаганлар орасида кенг илдиз отса, жамоатчилик учун бундан ортиқ фожиали ҳолат бўлмаса керак.

Энг аянчлиси шундаки, вояга етмаган авлод томонидан қўл урилган жиноят, янгиси учун йўл очади. Каттароқ жиноятга чорлайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193049

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8596457
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2654
5216
7870
8563896
32561
117875
8596457

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.150
Бугун: 09-09-2025 19:57:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015